Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

П.А.Сорокин(1889-1968).
Таниқли файласуф П.А.Сорокин тарих 
фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди. У жамиятга 
индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўз эҳтиѐжларини қондиришга 
қаратилган фаолияти билан белгиланадиган бир-бири ва жамият билан ўзаро 
муносабатлари натижасида вужудга келадиган интеграл яхлитлик сифатида 
қараган. П.А.Сорокин жамиятни горизонтал, вертикал йўналишларда ва 
флуктуация (тебраниш) тарзида мураккаб ҳаракатда бўлган ижтимоий-
маданий тизимларнинг ранг-баранглигини тан олиш нуқтаи назаридан 
тавсифлаган. П.А.Сорокин социологиясида ўтмиш ва ҳозирги социология 
фанининг муҳим ғоялари уйғун бирликда жамланган ва ифодаланган. 


98 
Жамиятнинг вужудга келишига доир қарашлар. 
Жамиятнинг 
вужудга келиши ҳақида аждодларимиз ҳаѐтининг археологлар топган ва 
одамларнинг кўплаб авлодлари босиб ўтган мураккаб ва фожиаларга тўла 
тарихий йўлдан далолат берадиган изларга қараб хулоса чиқариш мумкин. 
Шунга қарамай инсон ва жамият келиб чиқишининг тўлиқ манзараси фанда 
ҳанузгача яратилмаган. Жамият келиб чиқишининг диний талқини ҳам (у ўз 
мифологиясини ҳақиқат деб тан олишни талаб қилади), идеалистик 
концепция (ўзининг спекулятивлиги туфайли) ва материализм (илмий 
далиллар етарли эмаслиги боис) ҳам асосли эътирозлар уйғотади. Кант 
материализмдан инсон руҳининг табиатини тушунтирувчи тамойил сифатида 
фойдаланиш ҳеч қачон мумкин эмас, деганида, маълум маънода ҳақ эди. 
Аммо, далилий маълумотлар озлигига қарамай, биз жамиятнинг вужудга 
келиш манзарасини анча аниқ яратиш имконини берадиган илмий далилларга 
ишонч билан қараш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Жамиятнинг келиб чиқишини илмий тавсифлаш борасидаги 
қарашлар.
Бундай қарашлар меҳнат ва меҳнат қуроллари марксча назарияси 
доирасида амалга оширилган. Бу назарияга кўра меҳнат, сўнгра бурро нутқ 
инсон жамиятини яратган. Инсон ҳаѐтида меҳнат қуролларининг аҳамиятини 
рад этмаган ҳолда, бу фаразни тасдиқловчи аниқ илмий далилларга дуч 
келмадик. З.Фрейд инсон виждонини унинг келиб чиқиш манбаи деб 
ҳисоблаган. Этнографик тадқиқотлар бу фаразни умуман тасдиқламайди. 
Й.Хейзинг ўйин ва ўйин фаолиятига маданиятнинг инсонни шакллантирувчи 
асосий тамойил сифатида қарайди. Эрнст Кассирер (1875-1945) илгари 
сурган фаразга кўра, символик шакллар, яъни инсон ва унинг онги пайдо 
бўлишини белгилаган рамзлар ва белгилар маданиятнинг турли шаклларини 
бирлаштирувчи олий ва универсал тамойил ҳисобланади. Кассирер фикрига 
кўра, қадимги аждодларимиз уларнинг яшаб қолишини таъминловчи етарли 
табиий кучга эга бўлмаган. Инсон ўзининг ҳайвонлар хулқ-атворини кузатиш 
ва уларга тақлид қилиш қобилияти билан яшаб қолиш имкониятини қўлга 
киритган. Ўз навбатида тақлидга асосланган хулқ-атвор рамзий белгилар, 
кейинчалик эса нутқ вужудга келишига асос бўлган. 
Тўпланган тажрибани белгилар тизимида қайд этиш ва авлоддан-авлодга 
ўтказиш 
қобилиятининг 
шаклланиши 
кишилик 
ҳамжамиятига 
айланишининг муҳим омили бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Бундай 
қобилиятга ҳайвонларнинг бирон-бир тури эга эмас. Намойиш этиш, ўрнак 
кўрсатиш, тақиқлар ва чеклашлар тизими мулоқотнинг нафақат новербал, 
балки аста-секин шаклланган вербал воситаларида ҳам ўз ифодасини топган. 
Мулоқот меҳнат кўникмаларини мустаҳкамлаш, овқат топиш ва унга ишлов 
беришни тартибга келтириш, ўз жамоа ҳаракатларини мувофиқлаштириш 
имконини берган. Этнографик маълумотлар тажрибани авлоддан-авлодга 
ўтказиш ва жамоа фаолияти кўникмаларини шакллантириш шакли сифатида 
ўйин улкан аҳамият касб этганидан далолат беради.
Жамоадан ташқарида яшаб қолиш имконияти мавжуд эмаслигини 
англаган жамоанинг ҳар бир аъзоси унда ўрнатилган кундалик хулқ-атвор 


99 
меъѐрларига риоя қилган. Шундай қилиб, жамият ишлаб чиқариш ва 
кўпайиш эҳтиѐжлари билан белгиланган одатлар, меъѐрлар ва қадриятлар 
билан тартибга солинадиган одамларнинг биргаликдаги фаолияти ва 
уларнинг ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими сифатида вужудга келган. 
Меъѐрлар инсон ҳаѐт фаолиятининг барча соҳаларига нисбатантатбиқ 
этилади, ҳамда маданият ва цивилизация вужудга келишига замин 
ҳозирлайди. Жамиятда қандай ўзгаришлар юз бермасин, у одамзот билан 
бирга вужудга келган мазкур муҳим таркибий элементларни сақлаб қолади. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish