96
ўрганиш, тарихий жараѐнда
такрорланувчи, умумий хоссалар, жиҳатлар,
омиллар ва қонуниятларни аниқлашдан иборат.
Илмий билим тарихий
жараѐндан таққослаб бўлмайдиган даражада қашшоқроқ бўлса-да, у
жамиятга зарур, чунки унинг ҳақиқий тарихини ўрганиш, унинг ўтмишда ва
ҳозирги даврда ривожланишининг муқобил имкониятларини аниқлаш,
бугунги куннинг муҳим вазифаларини ҳамда ҳозирги замон ва келажакка
таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш имконини беради.
Маданий - тарихий типлар ғояси.
XIX асрда маданий-тарихий типлар
назарияси вужудга келган бўлсада, аслида бу ҳақдаги дастлабки қарашлар
Форобий ижодига мансуб. Форобий инсонлар
жамиятини икки маданий-
тарихий типларга ажратади: Биринчиси тўлиқ жамият бўлиб, у ўзида а) ер
юзидаги жами инсонларни қамраб олувчи йирик жамият, б)
Ернинг муайян
қисмида яшовчи бир миллат ѐки бир динга мансуб кишиларнинг ўрта
жамияти в) муайян қавм ѐки динга мансуб бир шаҳар жамиятини қамраб
олади. Иккинчиси бир қишлоқ, овул, ѐки бир оиладан иборат бўлган
тўлиқсиз жамият. Форобий фикрича ―Энг яхши фазилат ва олий даражадаги
комилликни кичик бирлиги шаҳар ҳисобланадиган маданий жамият
ичидагина қўлга киритиш мумкин. Тўлиқсиз
жамиятлар инсонни
такомиллаштиришга қобил эмаслар‖.
Форобийнинг бу фикрлари Платон ва Аристотелнинг жамиятга оид
қарашларидан фарқ қилади, чунки у жамиятдаги ўзгаришларни
инобатга
олган. Жамиятни тўлиқ ва тўлиқсизга ажратар экан, Форобий шаҳар тўлиқ
жамиятнинг биринчи босқичидир деб эътироф этади. Платон ва Аристотель
эса тўлиқ жамиятни шаҳар билан чегаралаганлар ва шаҳар инсоният жамияти
такомилининг охирги даражаси, жамоавий бахт саодатнинг бош маркази деб
97
таъкидлаганлар. Форобий эса, бутун дунѐдаги жамият ҳақида фикр юритиб,
унинг хукмдори қандайдир алоҳида олинган халқ, қавм ѐки жамоа бошлиғи
эмас, балки бутун маданий дунѐдир деб таъкидлайди ва
бу фикри билан
юнон файласуфларидан илгарилаб кетади.
Маданий-тарихий типлар тушунчаси социологияга Н.Я.Данилевский
томонидан киритилган бўлиб, у тарихни «ўзига хос цивилизациялар»нинг
ўзаро муносабатлари сифатида тасаввур қилган. Бу цивилизацияларнинг
ривожланиши этник гуруҳларнинг тил жиҳатидан бирлиги ва цивилизацияни
ташкил этадиган халқларнинг сиѐсий мустақиллиги; (улар
бир типнинг
асосларини бошқа типга ўтказмайдилар, лекин бошқа ўтмишдаги ва ҳозирги
цивилизациялар таъсирини ҳис қиладилар); барча цивилизацияларнинг этник
жиҳатдан ранг-баранглиги ва ривожланиш жараѐнининг бирлиги (улар ўсиш,
қисқа муддат равнақ топиш ва таназзул босқичларини бошдан кечиради)
каби қонунлар билан белгиланади. Н.Данилевскийнинг ғоялари кейинчалик
Шпенглер ва Тойнби концепцияларида
ривожлантирилди, лекин уларнинг
илмий асосларини П.А.Сорокин таклиф қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: