104
Ижтимоий онг ҳолатлари.
Ижтимоий
онгнинг яхлит тавсифи
ижтимоий онг ҳолати, оммавий онг, жамоатчилик фикри каби тушунчаларда
ифодаланади. Ижтимоий онг ҳолати мазкур тарихий даврда қайси ғоялар ва
қарашлар етакчилик қилаѐтгани, ижтимоий онгнинг қайси шакллари
жамоатчилик фикри ва кайфиятига айниқса самарали таъсир кўрсатаѐтгани,
жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг қайси
механизмлари устувор
аҳамиятга эга эканлиги (у мафкуравий мажбурлов маҳсулими ѐки стихияли
тарзда шаклланадими), жамоатчилик фикрини
шакллантириш воситалари
орасида фан, дин, сиѐсат ва ҳуқуқ қандай ўрин эгаллаши билан белгиланади.
Ижтимоий
онг
ҳолатларини
тавсифлашда
илмий
ва
ноилмий
тасаввурларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Масалан, ижтимоий бўҳронлар ва тангликлар даврида ўта хурофий ақидалар
тикланади, саросималик кайфиятлар, ижтимоий онгнинг беқаролиги кучаяди.
Ижтимоий онг маданиятда ўзининг амалий ифодасини топади.
Ижтимоий кичик тизим
и
жтимоий ишлаб чиқаришда меҳнат
тақсимоти ва ихтисослашиш муқаррар тарзда ижтимоий табақаланишга
туртки беради, ўзига хос вазифаларнигина бажарадиган, жамиятда маълум
мавқега эга бўлган ва ўз манфаатларини илгари сурадиган нисбатан
мустақил ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар вужудга келишига сабаб бўлади
.
Шуни таъкидлаш лозимки, ижтимоий табақаланиш ва одамлар ўртасидаги
тенгсизлик жамиятнинг табиий ҳолатидир. «Олтин аср», умумий ва тўла
тенглик ҳақидаги зу мутлақо ноилмий бўлгани боис уни рўѐбга чиқариш
мумкин эмас.
Шунингдек, у зарарлидир, чунки одамларни тўғри йўлдан
оздиради, ижтимоий муносабатларга кескин тус беради. Тарихдан маълумки,
умумий тенглик ҳақидаги шиорлар ҳеч қачон рўѐбга чиқмаган: бир
тенгсизлик ўрнида бошқа тенгсизлик пайдо бўлган. Оилада, уруғ ѐки
қабилада устун мавқега
эришиш учун, ўз шахсий обрўси – кучи, мардлиги
ѐки маҳорати тан олиниши учун кураш ижтимоий ҳаѐтнинг
дастлабки
босқичларидаѐқ юзага келган. Таъбир жоиз бўлса, тенгсизлик шахс ва
пировард натижада – жамият ривожланишининг муҳим омилидир.
Ижтимоий тенгсизлик вужудга келиши ва
жамиятнинг ривожланишида
мулк институти алоҳида рол ўйнаган. Мазкур институт вужудга келиши
билан одамларнинг мулкий тенгсизлик билан боғлиқ табақаланиши кучайган.
Алоҳида касбий фаолият сифатида ақлий меҳнат билан шуғулланадиган
кишилар пайдо бўлган. Мазкур жараѐнлар меҳнат тақсимотини
фаоллаштирган. Айрим гуруҳларнинг алоҳида ажралиб чиқишига,
бошқаларининг турли ҳамжамиятларга бирлашишига туртки берган. Ҳар
қандай жамиятнинг ижтимоий тузилиши мазкур жамият тарихининг маълум
давридаги муайян-тарихий ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг ўзаро
муносабатлари, ҳамда мазкур муносабатларни
тартибга солувчи махсус
институтлар ва муассасалар мажмуи билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: