Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Герберт Спенсер
(1820-1903) социологияда органик йўналиш 
асосчиси, жамиятга индивидлар бирлашмаси сифатида ѐндашади. Унинг 
фикрича, мазкур индивидларнинг ривожланишидаги фарқлар жамият 
эволюциясининг дастлабки шартлари ҳисобланади. Жумладан, ибтидоий 
қабилалар ривожланишда оқсаганини Спенсер уларнинг қобилиятлари 
ривожланиш даражасининг пастлиги билан тушунтиради. Энг мослашувчан 
жамиятларнинг яшаш учун курашини ижтимоий тараққиѐтнинг асосий 
қонуни деб ҳисоблайди. У иқлим, табиий шароитнинг ижтимоий 
жараѐнларга таъсирини ўрганган. Спенсер яратган таълимотни кейинчалик 
социологиядаги географик оқимларнинг вакиллари ривожлантирган.
Э. Дюркгейм
(1858-1917) жамиятни тушунишни қадриятлар тизими 
билан боғлаган, фақат шу йўл билан тарихни унинг ўзига хос хусусиятига 
мувофиқ тарзда ўрганиш мумкин, деб ҳисоблаган. Э.Дюркгейм ҳам 
қадриятларни жамият тузилишини белгиловчи муҳим омил деб билган. 
Жамият тузилмасини ўрганишга нисбатан у структуравий функционализм 
нуқтаи назаридан ѐндашган. Жамият борлиқнинг алоҳида соҳаси бўлиб, у ўз 
қонунларига мувофиқ ривожланади.
Дюркгейм шахс ва жамиятнинг узвий алоқасини қайд этади. Унинг 
фикрича, 
жамиятнинг 
тубанлашуви 
муқаррар 
тарзда 
шахснинг 
тубанлашувига сабаб бўлади. Неъматлар ва хизматларни айирбошлашнинг 
бузилиши натижасида юзага келадиган тенгсизлик, шунингдек шахс ўз 
касбий ролига мослашмагани жамиятда синфий курашни келтириб чиқаради. 
Меҳнат тақсимотини мувофиқлаштиришнинг мақбул воситаларини топиш
имкониятлар тенглигини таъминлайдиган қоидаларнинг аниқ мажмуини 
белгилашни талаб этилади. Дюркгейм бу жараѐнда социология фан сифатида 
айниқса муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблаган.
Макс Вебер
(1864-1920) ўз социологик қарашларида Пол Риккертнинг 
борлиқ ва онгнинг ўзаро алоқаси замирида субъектнинг қадриятга бўлган 
муайян муносабати ѐтади, деган ғоясига таянган. Шунга мувофиқ Вебер 
таҳлил қилинаѐтган материалнинг иқтисодий, диний ва ахлоқий қадриятлар 
билан ўзаро нисбатини аниқлаш лозим деб ҳисоблаган. Ўзининг 
«Протестантча ахлоқ ва капитализм руҳи» асарида Вебер дастлаб 
Нидерландия, Англия ва АҚШда вужудга келган саноат капитализмининг 
қарор топишига протестантча ахлоқ қадриятларининг таъсирини таҳлил 
қилади. У ҳозирги замон хўжалик ҳаѐтида ҳукм сураѐтган капитализмнинг 
ўзига хос хусусиятига мос келадиган хўжалик юритувчи субъектлар – 
тадбиркорлар ва ишчилар шаклланиши натижасида вужудга келганини қайд 
этади. Вебер тарихий материализмнинг ғоялари иқтисодий муносабатлар 
устқурмаси сифатида юзага келган, деган «содда» тасаввурларга тўғридан-
тўғри эътироз билдиради ва аксинча, капитализм «руҳи» унинг вужудга 
келиш омили бўлган, деб ҳисоблайди.


113 
У капитализм моделини капиталистик наф кўришга оқилона 
интилишдан келтириб чиқаришга ҳаракат қилади. Вебер рационализм 
тамойиллари Ғарб маданиятининг барча ҳодисаларида: фанда, санъатда, 
монументал қурилмалар яратиш конструктив тамойилларида ҳукм суришини 
қайд этади. Оқилона ишлаб чиқилган конституция, ҳуқуқ, оқилона яратилган 
қоидаларга қараб мўлжал оладиган мутахассис-амалдорлардан иборат сиѐсий 
институт сифатидаги давлат фақат Ғарбда мавжуд. Аммо рационализм 
қадриятларини амалга оширишнинг энг оқилона ифодаси тадбиркорлик 
соҳасида 
мужассамлашган: 
ишлаб 
чиқаришнинг 
тижоратлашуви, 
бухгалтерия ҳисоботи, чайқовчиликни оқилоналаштирувчи қимматли 
қоғозлар ва биржалар, меҳнатни оқилона ташкил этиш ва ҳ.клардир. 
Ўзининг: «Тушунувчи социологиянинг баъзи бир категориялари 
ҳақида», «Жаҳон динларининг хўжалик ахлоқи», «Хўжалик ва жамият», 
«Хўжалик тарихи» каби асарларида Вебер ижтимоий ҳаракат ва унинг 
мотивацияси тушунчасини таърифлаб берди. Борлиқни тушунтириш учун у 
«идеал типлар» методологиясини яратди ва ундан фойдаланди. Вебер 
фикрига кўра, ижтимоий организм ҳужайраси ҳисобланадиган ижтимоий 
ҳаракат икки омил: субъектив мотивация ва бошқаларга қараб мўлжал 
олишни ўз ичига олади. У ижтимоий ҳаракатнинг оқилона мақсадли 
ижтимоий ҳаракат, оқилона қадриятли ижтимоий ҳаракат, аффектли 
ижтимоий ҳаракат ва анъанавий ижтимоий ҳаракат каби типларини 
фарқлайди.
Ўзининг ижтимоий ҳаракат концепциясини Вебер ҳокимиятни 
тушунишга нисбатан ҳам татбиқ этади. Ўзгаларнинг умидларига қараб 
мўлжал олиш ижтимоий ҳаракатнинг муқаррар белгиси бўлгани боис, 
ҳокимият сиѐсий муносабатларда иштирок этувчи томонларнинг ўзаро 
умидларини назарда тутади. Шу ҳолдагина ҳокимият қонунийлик касб этади: 
бошқараѐтганлар ўз буйруқларига бўйсунишларига умид қиладилар; 
бошқарилаѐтганлар эса оқилона буйруқларни кутадилар. Вебер қонуний 
давлатларнинг: иш ваколатлари қонуний белгиланишининг мажбурийлигига 
бўлган ишончга кўра ҳукмронлик; муайян хулқ-атворга кўникиш билан 
белгиланган ҳукмронлик; харизматик ҳукмронлик каби уч типини 
фарқлайди. Бошқарувнинг оқилона-бюрократик типи вужудга келиши билан 
боғлиқ бўлган ҳокимиятнинг намунавий-оқилона типини Вебер ҳокимият 
идеали деб ҳисоблаган.
ХХ асрда М.Вебер илгари сурган тарихий жараѐннинг тенг ҳуқуқли 
омиллари таъсири ҳақидаги ғояси асослаб берилди. Ижтимоий 
ривожланишнинг ҳозирги бир қанча назариялари техника, саноат, ахборот 
тизимлари, коммуникация, глобаллашув каби омилларни биринчи ўринга 
қўядилар. 
 
Ўзбекистоннинг 
жаҳон 
цивилизациясига 
хос 
йўлдан 
бориши 
умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги
миллий 
қадриятларга 
содиқлик, 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish