Б. Сапаров ф а л с а ф а


Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар. 
Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар 
ижтимоий тузилманинг муҳим элементи ҳисобланади. Улар кишиларнинг 
умумий ижтимоий белгилари мавжудлиги билан ажралиб турадиган 


105 
бирлашмаларидир
. Мазкур белгилар қаторига гуруҳ учун умумий саналган 
эҳтиѐжлар ва манфаатлар, қадриятлар ва меъѐрлар, турмуш тарзи, ижтимоий 
меҳнат тақсимотидаги ўрин ва улар билан боғлиқ ижтимоий роллар киради. 
Ижтимоий гуруҳ хусусияти ва типи унинг хулқ-атворини ва жамиятнинг 
ижтимоий кичик тизимидаги ўрнини ҳам белгилайди. Эҳтиѐжлар ва 
манфаатларнинг 
бирлиги 
ижтимоий 
бирликлар 
ва 
гуруҳларни 
бирлаштирувчи асосий белги ҳисобланади. Мазкур эҳтиѐжлар ва манфаатлар 
ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг жамиятдаги мавқеи билан 
белгиланади. Ижтимоий бирликлар ва ижтимоий гуруҳлар ижтимоий бир 
жинслилик ва барқарорлик даражасига кўра фарқ қилади. Ижтимоий 
гуруҳларга таққослаганда ижтимоий бирликлар ижтимоий жиҳатдан турли 
жинслилиги ва ташкилий жиҳатдан мураккаблиги билан ажралиб туради. 
Ижтимоий бирликларга жумладан этник ва конфессионал бирликлар, 
экологик, сиѐсий ҳаракатлар, спорт ѐки ҳаваскорларнинг уюшмалари каби 
жамоат бирлашмалари мисол бўлиши мумкин.
Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар турли асосларга кўра таснифланади. 
Жумладан, катта ва кичик ижтимоий гуруҳлар фарқланади. Кичик гуруҳ 
аъзоларининг яқинлиги, алоқаларнинг мустаҳкамлиги, муносабатларнинг 
норасмийлиги, бевосита шахсий алоқалар ўрнатилгани, умумий қадриятлар 
ва хулқ-атвор қоидалари амал қилиши билан тавсифланади. Кичик гуруҳга 
корхона, муассасанинг меҳнат жамоаси, оила мисол бўлиши мумкин. 
Жамоа 
– умумий фаолият, манфаатлар ва хулқ-атвор қоидаларининг бирлиги 
белгисига кўра уюшган кичик ижтимоий гуруҳ (масалан, меҳнат, ўқув, 
ҳарбий, спорт жамоалари
). 
Оила – жамиятнинг никоҳга ѐки қон-
қариндошликка асосланадиган муҳим институти. Жамият ва оила моҳиятан 
бир- бири билан узвий боғлиқ. Оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини 
топади. Шу маънода оилани кичик жамият дейиш мумкин. Ҳар бир жамият 
аъзоси оила бағорида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради 
ва инсоний фазилатларни намойн этади. Оилавий муносабатлар насл 
қолдириш учун зарур шарт-шароитлар яратадиган ва болаларни тарбиялаш, 
уларга жамиятнинг маданий анъаналарини сингдиришга қулай замин 
ҳозирлайдиган шахслараро ўзаро алоқаларнинг норасмийлиги билан ажралиб 
туради. Оилавий муносабатлар қариндошлик алоқалари билангина 
чекланмайди: улар оила аъзоларининг бир-бири олдида ўзаро маънавий 
жавобгарлиги, биргаликдаги меҳнат ва туриш-турмуш ҳамда улар билан 
боғлиқ бўлган ва ҳуқуқ билан тартибга солинадиган мулкий муносабатлар 
билан мустаҳкамланади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish