“Миллионер Тафаккури”
ўқув курсидан битта дарс
Равшанбек Хонниёз & Алекс Яновский ©
Совғага яна +15 йил ҳаёт истайсизми?
Олиб борувчи: “нима учун 95% одамлар, 5% фоиз одамлар эга бўлган нарсаларни ололмайдилар?”, “нима учун фақат 5% фоиз одамларгина бу оламда муваффақиятлилар?”
Нима учун статистика сайёрадаги 95% фоиз одамлар самарасиз эканликлари ва фақат 5% одамлар ўзлари истагандек ҳаёт кечиришларини кўрсатади?
Биз Алекс билан шундай хулосага келдик, улар оддий, таваккал қилмайдилар. Улар қилиб кўрмайдилар, ҳаракат қилмайдилар ва жуда тез таслим бўладилар. Шунингдек биз, жуда мухим бўлган эҳтирос, деб аталувчи сифат бўлиши керак, деган хулосага келдик. Уни ривожлантириш лозим.
Биз олдинги дарсимизда уни қандай ривожлантириш кераклиги ҳақида гаплашган эдик. Сиз мен берган уй вазифасини бажардингизми? Қилмаган бўлсангиз, бир варақ қоғоз билан ручка олинг ва ўзингиз севиб қиладиган нарсаларни ёзиб чиқинг. Ва уни хозирнинг ўзида қилишни бошланг, ҳеч бўлмаганда битта амални. Ва ана шу сифатни ривожлантириб борасиз. Эҳтиросни.
Шунингдек, ўз миясига инвестиция қилиш қанчалик мухимлиги ҳақида ҳам гапирдик. Нима учун бой ва самарали одамлар ўз мияларига иложи борича кўпроқ инвестиция қиладилар. Ва бугун биз, жуда мухим мавзу ҳақида, қандай қилиб 2,5-3 йил ичида миллион доллар ишлаб топиш ҳақида гаплашамиз.
Қандай йўл билан? Бунинг учун нима қилиш керак?
Алекс, сенга саволим бор. Мега айтчи, қандай қилиб ўз умрининг 15 йилини сақлаб қолиш мумкин? Қандай қилиб ўзига 15 йил умр совға қилиш мумкин? Чунки мен биламан, молиявий мустақиллик – жуда мухим нарса ва одамнинг олдида турган энг биринчи масалалардан бири – бу молиявий мустақилликка эришиш. Ўшанда у ўзи ва яқинлари учун энг яхши ҳаётни таъминлаб бериши мумкин.
Чунки биз ҳозирда шундай оламда яшаяпмизки, унда молиявий томон одам учун энг мухимдир. Илтимос, менга айт, одамлар қандай қилиб молиявий мустақилликка эришмоқдалар? Самарали одамлар қандай қилиб ана шу миллионларни қисқа вақт ичида ишлаб топмоқдалар?
Алекс: Олдин асос қурилади, кейин эса муваффақият қаватлари кўтарилади. Уй қандай кўтарилса, бизнинг молиявий муваффақиятимиз ҳам ана шундай қад кўтаради. Яъни, миллионлар ана шу асос тепасида бўлади. Асос эса – бу, кейин ана шу пулларни ишлаб топадиган шахсият. Пулларни ишлаб топиш осон эмас. Уларни аниқ сифатларга эга бўлган шахс топади ва аниқ кучга . Ана шу шахс пулларни ўз умрига яна 15 йил қўшиб совға қилиш учун, ўзини қулай сезиши учун катта ва аҳамиятли сумма пул топиши керак, ва кейин ижодиёт билан шуғулланиши керак. Иш билан эмас, ижодиёт билан. Ижодиёт эса, ҳар доим роҳат келтиради.
Ва бизнес – бу энг катта ижодиёт, бўлиши мумкинларидан энг қизиғи. Менинг буни гапиришга ҳаққим бор,чунки мен профессионал мусиқачиман. Шунинг учун мен бундай дейишим мумкин. Агар бўлмаганимда эди, ҳа сен бунда нимани тушунасан, деб айтишлари мумкин эди. Мен профессионал мусиқачи сифатида тантанавор айтаманки, бизнес қандайдир ижод, озодликка қараганда анча қизиқроқ нарса. Яъни сен, бир вақтнинг ўзида ҳам композиторсан, ҳам дирижерсан, истасанг, баъзида ижрочи ҳамсан.
Яъни, сен бизнес яратасан.
1. Миллион ишлаб топиш учун актив, бизнес яратиш керак.
2. Бизнес яратиш учун эса, бизнес нималигини тушуниш керак. Бизнес, оддий, ишга келиш ва у ерда бирор нарса ёки деярли ҳеч нарса қилмай ойнинг охирида ҳеч нарсага арзимайдиган ойлик олишдан нима билан фарқ қилади. Бу, спортнинг умуман бошқа тури: миллион ишлаб топиш ва ойлик маош олиш. Яъни, бир ўйинда ўйнаб туриб, бошқа ўйинда чемпион бўлиш мукин эмас. Шунинг учун, бизнес яратиш бу қанақа ўйин эканлигини тушуниш керак.
3. Тушуниш: Бизнес яратиш – бу айнан катта пулларни ишлаб топиш ускунаси эканлигини тушуниш. Бизнес ускунадир, сен уни тўғри қурганингда , у сен учун ҳар қандай пулларни топиш учун ускунага айланади, хатто кейинчалик автомат равишда жуда катта пулларни топадиган, маховик (ғилдирак) каби, уни ҳаракатга келтириш керак.
4. Олдин уни (бизнесни) ўрнидан қўзғатиш ва айланишга мажбурлаш жуда оғир. Бу ерда ҳам ўша принцип ишлайди: агар бизнес ишлаётган бўлса, сен уни оддий, катталаштирасан, ва пуллар сони ҳам ошади.
5. Бунинг учун олдин Делегирлаштириш( тўғри тақсимлаш)ни бошлаш керак. Сенда борган сари кўпроқ одамлар ишлай бошлайдилар, ва ҳар бир,сенинг компаниянгда ишлаётган одам, ўзи учун ҳам пул келтиради, сен учун ҳам. Сен ҳам унинг учун пул ишлаб берасан. Мана, одам ишлайди ва ойлик олади. Комиссия пулларини, қилинган ишлари учун, ва буларнинг барини у сен туфайли ишлаб топади.
У сен, ўз хўжайини туфайли пул топади, сен эса, сен улар учун хўжайин бўлган барча ишчиларинг, команданг туфайли пул ишлайсан. Шунинг учун, мана шу сир, делегирлаштириш сири. Яъни, кўпларга пул ишлаб топишга ёрдам бериш. Сенинг қўл остингда мингта одам ишлаяптими, ҳар бири ўз ҳаётига пул ишлаб топмоқда. Сен уларни бошқараяпсанми, демак сен ҳам ана шунинг учун нимадир олаяпсан. Бошқарганинг учун. Қандайдир суммани.
6. Катта пуллар мана шундай яратиладилар. Олиб борувчи: Кел, молиявий мустақиллик – бу, бир йилда, масалан, бир миллион доллар дейлик. Лекин ким учундир булар катта пул, лекин ким учундир кичкина пул. Лекин бу молиявий мустақиллик бизга оламни ҳозиргидан кўра кўпроқ кўриш, хозирда эга бўлмаганларимизга эга бўлиш имкониятини беради.
Алекс: Бир йилда бир миллионга эга бўлиш одамга истаганини қилиш имкониятини беради. Ойига 80 000 доллар – истаганингни ва ўзинга рухсат беришинг мумкин бўлганларнинг барини беради.
Олиб борувчи: Айтгинчи, Алекс, бўлмаса нимага одамлар мен ҳаммадан кўп нарсани биламан, менинг миямга инвестиция қилишнинг хожати йўқ, деб ишонадилар. Бунинг билан нима қилиш керак?
Алекс:Биз олдинги дарсда бу ҳақида гапирган эдик ва яна бир маротаба қайтараман. Бундай ишончга фақат ўз ҳаётларини яхшилашни, ҳозиргидан кўра юз, минг маротаба яхшироқ яшашни истамаган одамларгина эгалар. Албатта, бундай одам, мен ҳаммасини ўзим биламан дейди. У ҳақ. У, лой ичида қандай яшашни билади. У 100% ҳақ. У лойда яшамаслик, бу сайёрада ҳисслар билан, умуман бошқа сайёрада яшагандек каби яшаш қанақалигини билмайди.
Муҳаббат, бахт, пуллар, фаровонлик, ўзини намоён қилиш. Тан олиниш. Бу реалликда қандай яшашни у билмайди. Қандай қилиб у, ҳаммасини биламан, деб айтиши мумкин? Ундан сўрачи, у қанча давлатларга борган, оламдаги қандай мўъжизаларни кўрган, олдин ўзига рухсат бера олмаган ва таътимаган, ҳатто эшитмаган қандай таомларни еган, шуларни билмайди. У ўз болаларини энг юксакли университетларда ўқитганми ёки уларга энг яхши таълимни берганми?
Ҳайри эҳсонларга у қанча пул берган, ёки бу ҳаётида қанча одамларга ёрдам берган, ўз ота - онаси учун, ўз давлати одамлари учун у нима қилган? Унинг қанча дўсти, ўқувчилари бор, у нималарни қурган, ўзидан кейин болалари ва невараларига у нималарни қолдиради? Мана шу нарсалар борми унда? Соғлик, ўзини намоён қила олиш. У бир йилда неча маротаба санаторийларга, курортларга боради, нечта давлатга саёҳат қилган? Буларнинг биттаси ҳам йўқ унда! Нимага йўқ? Чунки у буларни қандай қилишни билмайди.
Олиб борувчи: Кел,бундай қилайлик. Иккинчи қадам, мана айтайлик, бир миллион доллар бор. Агар биз мустақил ишласак, ана шу бир миллионни қанча вақт ичида ишлаб топишимиз мумкин? Устозсиз. Нимага устоз билан, мен шуни билмоқчиман, нимага айнан устоз билан одамлар ўзаларининг биринчи миллионларини тезроқ топадилар. Мен, бу сенда бўлганидек каби, бўлса керак, деб ўйлайман. Сен бизга, айнан устозинг Б нуқтасига тез келишинга ёрдам бергани ҳақида сўзлаб берган эдинг. Сен А нуқтасини белгилагансан, устозинг эса Б нуқтасига келишинга ёрдам берган.
Алекс: Амалий машғулот. Келинг, молиявий мустақиллик - бу бир йилда 1 000 000$, деб тасаввур қилайлик. Унчалик кўп эмас, лекин дунёни кўришга ва бошқалардан кўра кўпроқ нарсаларга эга бўлиш учун етарли. Сизга бир йилда 1 000 000$ даромадга чиқиш учун қанча вақт керак бўлади? Агар одам ўзи ишласа, ва кўп ишласа...15-20 йил! Ва булар, у ҳаммасини тушуниши ва умуман... нима қилишни билиши шарти билан! Сизга бу тўғри келадими? Ёки тезлаштирамизми? Қандай қилиб? Устоз билан ишлаб. Энди тезликка ўтамиз.
Миллионер бўлишнинг энг тез йўли – бу аллақачон миллионер бўлган одам билан ишлаш, агар ўша одам сизга устоз бўлса - ундан ҳам яхши! Ўртача ҳисобда биринчи миллионгача йўл 2-3 йил вақтни олади. Буниси яхшироқми? Устозсиз бўлади. Лекин, олдинги сафар гапирганимдек, одам жуда ҳам ёрқин қобилиятга эга бўлган ҳолда. Бу ерда икки йўл бор: агар ёрқин қобилият бўлса, унда имкони бор, агар ёрқин қобилият бўлмаса – умуман имкони йўқ.
Одатдаги одамни кўриб чиқсакчи. Яъни, 99% одамлар, ҳаммамизга маълум бўлган миллиардер Билл Гейтс каби ёрқин қобилиятга эга бўлмасликлари мумкин. Демак, улар учун ягона йўл, устоз, ана шу йўлни ўтиб бўлган ва ўргатиши мумкин бўлган ўқитувчини топиш. Ўзи тоғ тепасида турган ва сизга тепага чиқишингиз учун ёрдамга арқон ташлайдиган ўқитувчини топиш. Яъни, у сенинг кўзларингдир. Усиз сен кўр- кўрона юрасан. Ўрмонда, кўрмасдан юришни тасаввур қилаяпсанми?
Келинглар, яна бир машғулотни бажарайлик. Уни бажармагунингиз қадар, тренингнинг давомини ўқиманг.
1. Қўлингизга рўмол ёки сочиқ олинг ва кўзларингизни боғланг.
2. 5-6 маротаба айланинг.
3. Энди эса хона бўйлаб юриб кўринг. Нимани сездингиз? Ичингизда ваҳима юзага келдими? Энди эса ўрмонда эканлигингни, у ерда дарахтлар кўп эканлигини тасаввур эт. Сен хар бир дарахтга пешонанг билан урилмоқдасан, уларнинг сони эса жуда кўп. Бунга қўшимча, сен яна қаёққа боришни ҳам билмайсан: шимолгами, жанубгами. Оддий билмайсан, вассалом. Ва энг қўрқинчлиси, бу ички ваҳиманг. Ички нотинчлик, бехатарсизлик. Босаётган қадамингда ишонч йўқлиги: қадам босасан, лекин бу умуман бошқа томонга босилган қадам бўлиши мумкин.
Устозинг бўлганида эса, сен ҳали ҳам кўрмайсан, лекин у сени қўлингдан олиб етаклайди, мана бу ердан юрсанг бўлади, мана бу ерда дарахтлар бор, деб айтиб туради. Яна плюс томони шундаки, биз тўғри йўналишда юрамиз. Лекин, асосийси, юр. Сендан талаб қилинадигани, сенинг юришинг. Юришда давом эт, тўхтама, мен сенинг қўлингдан тутиб турибман, мен сенга нима қилишни айтиб тураман. Шунақа, лекин устоз борлиги ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Юришда давом этиш керак.
Агар сенинг устозинг энг яхши устоз бўлса-ю, лекин сен ҳеч нарса қилмасанг, унда ҳеч нарса чиқмайди. Лекин устоз, ана шу йўлни ўтиб бўлган одам, у ана шу ўрмондан чиқиш йўлларини билади. Устоз билан биргаликда ҳам, жуда мураккаб йўл. Бу, у сени қўлингдан олди – да, олиб чиқиб қўйди, деган гап эмас. Яъни, яна кўпдан - кўп тўсиқлардан ўтиш керак. Лекин, ҳар холда ички тинчликка эга бўласан.
Устоз - бу, мана шу ердан ўтган, бу ўрмондан аниқ чиққан, сени қаерга олиб кетаётганини биладиган Одам. У бу ерга бир маротаба кириб чиқмаган, кирган ва чиққан, кирган ва яна чиққан. У бу йўлни аниқ билади. Ва ҳаттоки сен ўрмонда адашиб қолган чоғингда ҳам, у нимани қилмаслик кераклигини ҳам билади. Атрофингда 360 градус, сен шимоли - шарққа, шимоли- ғарбга, шимолга, жанубга қараб юришинг мумкин. Чиқиш йўли эса битта. Яъни, деярли барча йўллар ҳеч қаерга олиб бормайдилар. Муваффақиятга фақат биргина йўл олиб боради.
Иккинчи мисол. Бу телефон рақамларига ўхшаш нарсанинг ўзи. Агарда сен телефон рақамини билмасанг, рақамларни қанча термагин, барибир манзилга қўнғироқ қила олмайсан. Ёки қулфнинг кодини билмасанг. Бу ерда аниқ ишлаш керак. Бу жуда ҳам нозик, ягона нозик йўл. Устоз билан оддий, осонроқ, у сени қўлингдан етаклайди ва сенга атрофингда нималар борлигини, олдинда нима борлигини айтиб, етаклайди. Лекин бошида сен бари - бир ожиз бўласан. Аста секин сен ҳам олдинга юра бошлайсан, у эса, ҳаммасини сенга тушунтириб ва атрофда нималар бўлаётганини айтиб туради. Лекин бунгача сен ҳали кўра олмайсан. Лекин аста секин кўра бошлайсан. Кўпроқ ва кўпроқ кўра бошлайсан. Ва образли қилиб айтганда, ана шу ўрмондан чиқаётганингда, сен ана шу миллионга келасан. Бу вақтда сен нафақат миллионга эга бўласан, сенинг кўзларинг ҳам очилади.
Молиявий кўриш қобилияти. Муваффақиятли кўриш қобилияти. Энди сен буларни ўзинг қила оласан. Сенинг қанотларинг ўсиб чиқади.
Давоми бор.
УЙ ВАЗИФАСИ:
1. Атрофингизда содир бўлаётганларга миллионер устозингиз назари билан қарашга ҳаракат қилинг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг: - мана шу холатда устозим қандай иш тутган бўлар эди? - ҳаётимда туғилган мана шу холат менга қандай имкониятларни беради (кўплар уни муаммо, деб атайдилар, лекин биз уни эндиликда фақат масала ёки ҳолат, деб атаймиз)?
2. Бошқаларга ёрдам беришни битта одамдан ( самарали бўлишини истаган дўстингиз, танишингиз,қариндошингиздан) бошланг, уни бизининг Мактабимизга таклиф этинг.
3. Ҳаракат қилманг, қилиб кўрманг, бу вазифани АЛБАТТА БАЖАРИНГ. Фақатгина мана шу вазифани бажарганингиздан сўнг мен сизга инвестиция қилиш ва даромад олишнинг янги имкониятларини кўрсатаман.
“Миллионер Тафаккури” ўқув курси
Равшанбек Хонниёз & Алекс Яновский ©
ларга тегишли бўлиб қонун томонидан химояланган.
Берухсат сотиш ва тарқатиш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |