Дунёвийлик ва динийлик ўртасидаги нисбат масаласи инсоният тарихининг барча даврларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган



Download 16,68 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi16,68 Kb.
#272621
Bog'liq
махдуми Аъзам


Дунёвийлик ва динийлик ўртасидаги нисбат масаласи инсоният тарихининг барча даврларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Бошқача айтганда, инсон ҳаёт мазмунини ташкил қилувчи ушбу икки таркибий қисм ўртасидаги муросага эришиш ҳар қандай жамиятнинг мавжуд ҳолати ва истиқболини белгиловчи бош мезон бўлиб келган. Баъзан ушбу икки омил ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб, мамлакатларни тўс-тўполонлар ва жаҳолат гирдобига тортган. Шу боисдан, барча даврларда ҳукмдорлар давлатни бошқариш, ҳар қандай инқилобларни олдини олиш ҳамда ҳалқ маънавиятини оширишда дин пешволарига ҳурматиззат кўрсатиб келинган. Лекин, бу диний ва дунёвий ҳокимиятнинг уйғунлиги турлича намоён бўлган. Масалан, ўрта асрларда ғарб дунёсида диний омилнинг устунлиги черков ҳокимиятининг мутлақ ҳукмронлигига олиб келди. Бу эса жамиятда динийлик ва дунёвийликнинг соғлом мувозанатини бузилишига сабаб бўлган эди. Шарқда диний ва дунёвийлик масаласи анчайин мувозанати сақланган бўлиб, ҳукмдорлар ўз сиёсатини халққа етказишда дин пешволаридан унумли фойдалана олганлигини кўришимиз мумкин. Айнан мана шундай сиёсат орқали жамиятда динийлик ва дунёвийлик мувозанати ушлаб турилган. Биз динийлик ва дунёвийлик масаласини тасаввуфда, жумладан, нақшбандийлик тариқати мисолида кўриб чиқишда жазм этдик. Маълумки, нақшбандийлик тариқати ўрта асрларда кенг таъсирга эга бўлган сўфийлик йўналиши ҳисобланган. Бу тариқатдаги асосий ғоя “Қўлинг иш билан, дилинг Оллоҳ би¬лан банд бўлсин” ҳисобланиб, динийлик ва дунёвийликни мазмунини ўзида акс эттирган. Мазкур тариқатни ижтимоий асосларига эътибор берадиган бўлсак, ҳар қандай дунёвий киши ўзининг кундалик ишлари билан шуғулланган ҳолда, тариқатга кириши мумкин бўлган. Бу эса оддий халқдан тортиб подшоҳларгача бу тариқатнинг аъзоларига айланишга имконият берган. ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ 638 http://tsue.uz/ Мазкур тариқатнинг назарий ғояларини реал ҳаётга кўрсатиб берган етук шахсларидан бири Махдуми Аъзам Даҳбедийдир. Махдуми Аъзам ўзининг рисолаларида орифий, тасаввуфий муаммолар, шу¬нингдек илмий-фалсафий, сиёсат, давлатни бошқариш, одоб-ахлоқ, ои¬ла, ота-оналар билан фарзандларнинг ўзаро муносабатлари, кекса¬лик, олим ва орифларнинг ижтимоий аҳволи каби мавзуларни кенг ёритган. Шунингдек, мазкур рисолалар ўзига хос фалсафий тизим бўлиб, уларда илоҳий ва дунёвий ҳаётни бир-би¬рига боғлаб ташкил этилган. Маҳдуми Аъзам амалий фаолиятида динийлик ва дунёвийликка алоҳида эътибор бериб, буни ҳукмдорлар ва ҳалқ ўртасида муносабатларда янада очиқроқ намоён этади. Унинг баён қилишича, давлат ва шоҳ зарурий ҳодисалардир. Чунки шоҳни ҳақ субхано ва таоло Ҳазрати Одамдан сўнг унинг фарзандларидан энг истеъдодлисини ўша қавмнинг подшоси қилиб тайинлаган ва бу ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Давлатни эса ҳазрат сиёсат юргизиш воситаси деб ҳисоблаган. Шу билан бирга Маҳдуми Аъзам одамларнинг турли хил қараш ва даража муносабатлари туфайли подшосиз ва давлатсиз тинч яшай олмайдилар. “Чунки Оллоҳнинг суннати шундай жорий бўлган эдики, деб ёзади Маҳдуми Аъзам, одамлар подшосиз тинч яшай олмас эдилар” . Маҳдуми Аъзам подшоларни ўзини Ҳақ подшолигини ердаги намунаси, деб ҳисоблаган. Демак, уни Ҳақнинг ўзи бошқалар устидан ҳоким қилиб қўйган. Лекин у энди ўз кучи ғайрати худонинг халқига хизмат қилиши керак. Шунинг учун ҳам Маҳдуми Аъзам адолатли шоҳни ҳам, давлатни ҳам, ҳалқни ҳам худоники деб билади ва уларга астойдил хизмат қилишга чақиради. Кимки шоҳ фармонини сидқидилдан бажарса, у давлат коптогини нишонга етказади, деб ёзади ҳазрат Маҳдуми Аъзам . Шу билан биргаликда, унинг қарашларида ҳукмдорни ҳам диний ҳаётга ўта берилиб кетишини ҳам ёқламайди. “Агар кимники шоҳликка худо лойиқ кўрса уни “хаз бил-раъс ва ва-л-айн” яъни бу таклифни бош узра қабул қилиб, халқ хизматига кириши керак”, деб ёзади. “Лекин шоҳ бутунлай тоат ибодатга берилиб, халқни эсдан чиқариши мутлақо нотўғри”, деб таъкидлайди Махдуми Аъзам. Маҳдуми Аъзам нақшбандия сулуки давомчиси ва раҳбари сифатида подшолар ишини муваффиқияти уларнинг тасаввуф аҳлига эътиқод қўйиш натижасида содир бўлади дейди. Бу ҳақда Маҳдуми Аъзам шундай ёзади: “Нечукким, подшоҳ ва бошқа (амалдорлар)га (худодан) ҳар нима етса давлату саодатмандлик, толесизлик ва бахтсизликми ёки илоҳий файзу фазили ҳаммаси ул зотларнинг (яъни, пирларнинг) вужуди шарифлари воситаси ила етади” . ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ 639 http://tsue.uz/ Шунинг учун ҳам Маҳдуми Аъзам назарида тариқат тоифасига шоҳларнинг эътиқод қилиши уларнинг халқи, миллати олдида обрўйини оширади, салтанатни мустаҳкамлайди ва сиёсат муваффақиятларига сабаб бўлади ҳамда ҳар қандай ёмон ишлардан қайтаради. Бу ҳолни биз Маҳдуми Аъзам ва Убайдуллохон Султон ўртасидаги самимий муносабатдан ҳам билиб олишимиз мумкин.Улар ўртасидаги ҳақиқий ҳурмат ва пиру-муршидлик муносабатларига бағишлаб турли хил ва қатор ҳикматлар битилган. Бундан ташқари, ўзининг халқ орасидаги диний таъсиридан фойдаланган ҳолда дунёвий ҳокимият вакиллари бўлган ҳукмдорлар билан ҳалқ манфаатлари юзасидан музокаралар олиб боради. Умуман олганда, нақшбандий тариқатида таркидунёчилик танқид қилиниб, дунёвий ишлардан воз кечмаган ҳолда кишиларни Оллоҳ ишқида бўлишни тарғиб қилинади. Шу боисдан, Махдуми Аъзам ўз фаолиятида динийлик ва дунёвийлик ўртасидаги мувозанатни сақлаб турган. Шу ўринда ғарбда ўрта асрлардаги динийлик ва дунёвийлик муносабатлари билан солиштирсак, Ўрта осиёдаги бу ҳолат диний ҳокимиятни дунёвий ҳокимият устидан яққол ҳукмронлик қилишига йўл қўйилмаганлигига гувоҳ бўламиз. Чунки, сўфий шайхларининг халқ орасида кучли сиёсий, маънавий ва диний таъсирга эга бўлсада, мазкур шайхлар ҳеч қачон ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат қилмаган. Улар фақат ҳукмдорларнинг халққа зулми ортиб боргандагина ҳукмдорларга маънавий, сиёсий таъсир кўрсатганлар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Маҳдуми Аъзам Даҳбедий ижтимоий сиёсий таълимотида шариат қонунлари асосида халқни бошқариш назарда тутилсада, лекин дунёвий илмларни эгаллаш, ёшларни ҳар томонлама юксалишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этади.
Download 16,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish