Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

 
11-МАШҒУЛОТ 
1. Машғулот мавзуси
. Терининг тугунчали касалликлари (қўъбус, қизил ясси темиратки). 
2. Мавзунинг қисқача мазмуни.
Қўъбус (псориаз). Синонимлари: гулафшон, тангачали темиратки, қипиқли темиратки. 
Псориаз ер юзида кўп тарқалган касалликлардан биридир, ер куррасининг 2% аҳолиси 
қўъбусга чалинган. 
Болалар дерматозлари ичида даволаш муассасаларига ѐтқизилаѐтган бемор болаларнинг 
8% ини ташкил этади. Сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб ѐшидаги болалар орасида 
қўъбус кўпайиб бораяпти. Ҳатто чақалоқ ѐшидаги ва янги туғилган гўдакларда ҳам псориаз 
кузатиляпти. 
Псориаз организмнинг умумий касаллигидир. Бунда барча аъзолар ва системаларда 
маълум функционал ва морфологик ўзгаришлар кузатилади. Ички аъзолардаги ўзгаришлар 
даражаси касалликнинг босқичига, кечишига ва турига боғлиқдир. Айниқса, ўткир 
кечадиган ва тарқалган қипиқсимон темираткида асаб системаси ва эндокрин безлар 
фаолиятининг бузилишлари, моддалар алмашинувининг бузилиши ва иммунологик 
ўзгаришлар аниқланяпти. 
Ўтказилган гистокимѐвий ва электрон микроскопик текширувлар псориазга 
дучор бўлган болалар организмида ўзига хос ўзгаришларни аниқлади. Болаларда эксудация
жараѐни кучли ривожланган, ҳужайралар альтерацияси яққол кўзга ташланади. Эпидермис 
ҳужайраларида кузатилаѐтган гликоген ва нуклеопротеидлар миқдорининг ошиши катта 
ѐшдаги кишиларга таққослаганда кам ривожланган. Коллаген толаларнинг ўзгаришлари эса 
касалликнинг ўтроқ (стационар) босқичида нисбатан сезиларли ривожланган. Шунингдек, 
кератоз жараѐни бошқа қўъбус жараѐнларидан устунроқ кечади. Қўъбус ривожланишида 
организмнинг ирсий мойиллиги ва генетик омилларининг роли ниҳоятда катта. 
Касалликнинг бир неча авлодларда ўрганилиши, бир оилада бир неча кишининг қўъбусга 
чалинган ҳоллари қўъбуснинг ирсий табиатини тасдиқламоқда. Касалликнинг наслдан-
наслга ўтиш тури аниқланган эмас. Кўъбус шаклланишида ирсий омиллар билан бирга 
атроф муҳитнинг таъсири ҳам маълум роль ўйнайди. Об-ҳавонинг ўзгариши, йил 
фаслларига қараб касалликнинг қўзиши ѐки сусайиши ушбу касалликнинг кечишида
муҳим патогенетик ва клиник аҳамият касб этади. Ёзнинг иссиқ кунлари беморлар 
терисидаги тошмаларнинг бутунлай сўрилиб кетишига олиб келса, иккинчи гуруҳдаги 
беморларда қуѐшли кунларнинг бошланиши қўъбуснинг қўзишига сабаб бўлади. 
Тангачасимон темираткига чалинган болаларда оқсил алмашинувининг бузилиши
(гипопротеинемия, гипергаммаглобулинемия, альбумин-глобулин коэффициентининг 
камайиши), липидлар алмашинувига алоқадор турли-туман ўзгаришлар, қондаги эркин 
аминокислоталарнинг кўпайиши ва бошқа биокимѐвий кўрсаткичлар мазкур бемор
болалар организмида метаболизм жараѐнларининг патогенетик ролидан гувоҳлик 
беради. 
Дерматознинг қўзишига турли юқумли касалликлар (грипп, ЎВИ, сувчечак, юқумли 
паротит), шунингдек пневмония, нефрит, гепатит каби хасталиклар сабаб бўлади. Бундан 
ташқари, йирингли отит, сурункали тонзиллит, гайморит, фронтит, тиш кариеси каби 
сурункали кечадиган чегараланган йиринг ўчоқлари ҳам қўъбуснинг зўрайишига ва турли 
асоратлар келтириб чиқаришига сабаб бўлади. Болаларда тез-тез учраб турадиган қўрқиш, 
турли руҳий кечинмалар псориазнинг нафақат қўзишида, балки шаклланишида ҳам 
пойдевор бўлиб хизмат қилади. 


Юқорида саналган нейроген, эндокрин, вирус ва ирсий назариялар, модда 
алмашинувидаги ўзгаришлар, инфекцион ва инфекцион-аллергик назариялар турли 
танқидларга бардош бера олмади. Кейинги йилларда таклиф этилган мультифакториал (кўп 
сабабли) назария эса касалликнинг туб моҳиятини очиб бера олмаяпти. 
Кўпгина болаларда қўъбус бошнинг сочли қисмидан бошланади. Бунда терининг 
маддаланиши, унинг устида қипиқлар ва қатқалоқлар тўпланиши кузатилади. Қаз-ғоқланиш 
деб ҳисобланган бу ҳодиса бемор гўдакларнинг ота-онасини барча ҳолларда ҳам педиатр-
дерматолог ҳузурига бошлаб келавермайди. Ёш болаларда, айниқса эмадиган болаларда 
касалликнинг бошланиши ўзига хос клиник хусусиятларга эга. Дастлаб тери бурмаларида 
четлари аниқ чегараланган қизғиш рангли яллиғланиш ўчоқлари ҳосил бўлади. Ўчоқлар 
четида кузатиладиган шох қаватнинг кўчиб тушиши ва ишқаланиш излари бичилиш, 
кандидоз ѐки экзематидларни эслатади. Псориатик элементлар эса юз териси, жинсий 
аъзолар соҳасида ва табиий бурмалар соҳасида пайдо бўлади. 
Касалликнинг асосий тошма элементи тугунча (рарu1а) ҳисобланиб, унинг катталиги 
тариқдек ѐки мошдек келади. Тугунчалар атрофидаги тери бир оз қизарган, яъни ўткир 
яллиғланиш ҳошияси билан ўралган бўлади. Сўнгра тугунчалар аста-секин катталашиб 
боради. Катталиги ловиядек, ўрикнинг данагидек келадиган папулалар бир-бири билан 
қўшилишга мойил бўлади. Мактаб ѐшидаги болаларда ва ўсмирларда псориатик тошмалар 
асосан симметрик жойлашиб, кўпинча қўл ва оѐқларнинг ташқи сатҳини эгаллайди. Улар 
асосан айлана, овал шаклида, тери сатҳидан бўртиб чиқади. Касаллик ривожланиб бориши 
билан уларнинг ранги оч қизил, пушти, оч пушти тус олади. Тугунчаларнинг устки юзасини 
аста-секин тангачасимон, кепаксимон қипиқлар қоплайди. Бундай қипиқлар оқиш, кул ранг 
ва кумушсимон оқ рангга эга бўлади. Папулѐз тошмалар қорин, елка, бел ва кўкрак 
соҳаларини ҳам эгаллаши мумкин. Тугунлар тирсак, тизза ва қорин соҳаларида бир-бири 
билан қўшилиб, маълум соҳаларни қамраб олади. 
Касаллик ўз ривожланиш жараѐнининг маълум даврини ўтгач тошма элементларининг 
кўпайиши ва ҳажм жиҳатидан катталашиши тўхтайди. Тугунчалар устини оппоқ 
кумушсимон тангачалар қоплаб олади, атроф теридаги яллиғланиш белгилари йўқолади. 
Псориатик тошмаларнинг камайиши ва сўрилиши уларнинг марказий қисмидан бошланади. 
Бундай ҳолларда ҳалқасимон, ярим ҳалқасимон тугунчалар кузатилиб, улар жуғрофия 
харитасини эслатиши мумкин. 
Қўъбус мономорф касалликдир. Унда кузатиладиган тугунчалар ўзига хос белгиларга 
эга. Бу ҳол псориатик учликда ўз ифодасини топган. Псориатик учликка қуйидаги белгилар 
киради: 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish