Юзаки кандидозлар
(тери ва шиллиқ қаватлар кандидози, кандидозли онихиялар ва
паронихиялар) кўпинча тери бурмалари соҳасидан бошланади. Бунда дастлаб пайдо бўлган
эритематоз доғлар сатҳида пуфакчалар, кулранг тугунчалар, йирингчалар ҳосил бўлади.
Бурмалар иккала юзасининг бир-бирига ишқаланиши натижасида бу экссудатив тошма
элементлари ѐрилиб, уларнинг ўрнида эрозия кузатилади. Кандидоз эрозиялари-нинг юзаси
кўпинча силлиқ, ялтироқ, оқимтир парда билан қопланган бўлади. Юзаки кандидозларнинг
мана шу тури интертригиноз кандидоз дейилади. Яллиғланиш ўчоқларининг бурмалар
атрофидаги силлиқ тери бўйлаб тарқалиши эса силлиқ тери кандидози деб аталади. Силлиқ
терида кузатиладиган тошмалар характерига қараб эритематоз ва везикулѐз турлари тафовут
этилади. Эритематоз турида терининг яллиғланган ўчоқларида нам эрозиялар, қипиқлар ва
қатқалоқлар кўпроқ кузатилади. Кандидомикозларнинг везикулѐз турида эса пардаси
шалвираган кўп сонли майда пуфакчалар, тугунчалар, касалликнинг асосий белгилари
ҳисобланади.
Шиллиқ қаватлар
кандидози
янги туғилган гўдаклар ва кўкрак ѐшидаги гўдак
болаларга хос. Асосан оғиз шиллиқ қаватлари кўпроқ зарарланади. Бунда тарқалган эритема
тил, милк, юмшоқ ва қаттиқ танглай соҳаларидаги ўчоқли эритемаларнинг қўшилиши
натижасида ҳосил бўлади. Яллиғланган деярли барча соҳалар устини оқимтир кулранг парда
қоплаб олиб, улар жуда осон кўчади, пардалар кўчириб ташланганда улар ўрнида сербар ва
нам эрозия ўчоқлари кўзга ташланади. Мазкур ўчоқлар оғриқ билан кечади, ютинганда,
сўрилганда тил ҳаракатини қийинлаштиради. Оғиз бурчаклари кандидози ва кандидозли
хейлитлар ҳам юзаки кандидозлар гуруҳига киради. Улар алоҳида учраши мумкин ѐки оғиз
шиллиқ пардаси кандидози билан бирга кечиши мумкин. Бу хасталик лаблар ѐрилиши,
қизил ҳошиянинт устки қисмини кўчиб тушиши билан кечади. Оғиз бурчаклари сероз-
йирингли қатқалоқлар билан қопланади ѐки оқимтир парча остида ѐриқлар кузатилиши
билан кечади. Лаблар бир-бири билан яқинлашадиган соҳада терининг яққол қизариши
кузатилади (Клейн чизиғи). Бу жойда нуқтасимон эрозиялар ҳам ҳосил бўлиб, уларнинг
атрофида кўча бошлаган эпителийдан ташкил топган ҳошия кўриниб туради.
Жинсий аъзоларнинг ачитқисимон замбуруғлардан зарарланиш ҳоллари ҳам кўп
учраб туради. Бунга кандидозли вульвовагинит, баланит ва баланопоститлар мисол бўлади.
Қиз болаларда кузатиладиган вульвит ва вульвовагинит сийдик йўлининг зарарланиши
билан кечади. Ўғил болаларда учрайдиган баланит ва баланопоститлар ҳам аксарият
ҳолларда уретритлар билан бирга кузатилади.
Қиз болаларда қин даҳлизи ва қин қизаради, шишади. Ачишиш, қичишиш, оғриқ каби
ноҳуш сезгилар болаларни безовта қилади. Мазкур соҳалардаги эрозиялар шиллиқ
қаватларнинг барча қисмларини эгаллайди, сийдик чиқариш оғриқ билан ўтади. Закар
бошчаси ва закар қалпоқчаси яллиғланганда кузатиладиган эритематоз ўчоқлар серозли,
сероз-геморрагик суюқликлар билан қопланади. Уларнинг қуриши натижасида ҳосил
бўладиган қатқалоқлар, қипиқлар ҳам ачишиш ва оғриқ каби сезгилар пайдо бўлишига сабаб
бўлади. Тирноқлар ва тирноқлар атрофидаги терининг кандидозли зарарланиши ѐш
болаларда жуда кам учрайди,
Do'stlaringiz bilan baham: |