Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

СЎЗ БОШИ 
Дерматовенерологиядан ўзбек тилида ѐзилган дарслик ѐки ўқув қўлланмасининг 
йўқлиги ва рус тилидаги дарсликларни ўқишда талабаларнинг қийналишлари ва бу 
дарсликларда тери касалликларининг ўлкамизга хос хусусиятлари ѐритилмаганлиги мазкур 
ўқув қўлланмасини ѐзишга ундади. 
Қўлланма тиббиѐт олий билимгоҳларининг педиатрия куллиѐти талабалари учун кафедра 
ходимлари томонидан тузилган дастур асосида ўн тўрт машғулотга бўлиб ѐзилган. Бу дастур 
Тошкент болалар тиббиѐт олий билимгоҳининг ўқув-услубий бўлимида муҳокама қилиниб, 
илмий кенгашида тасдиқланган. Ҳар бир машғулот олти қисмдан иборат бўлиб, 
қуйидагиларни ўз ичига олади: машғулот мавзуси, мавзунинг қисқача мазмуни, 
машғулотнинг мақсади, уйга вазифа, адабиѐтлар, талабаларнинг ўз устида ишлаш режаси. 
Мавзуларнинг қисқача мазмунида касалликларнинг сабаблари, ривожланиш жараѐни, клиник 
белгилари ва даволаш соҳасидаги замонавий маълумотлар қисқача тарзда берилди. Ҳозирги 
вақтда ўзбек тилида ѐзилган дарслик ва қўлланмаларда баъзан тушуниш қийин бўлган 
жумлалар учраб турибди. Ўзбек тилидаги терминлар гоҳо масаланинг моҳиятини тўлиқ очиб 
бераѐтгани йўқ. Ана шундай камчиликларни четлаб ўтиш мақсадида биз дерматозларни 
таърифлаѐтганда содда ва аниқ терминлар ва иборалардан фойдаландик. Қўлланмага баҳо 
бериш ва ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириш китобхонга ҳавола албатта. Аммо 
китобхоннинг аксариятини талабалар ташкил этишини ҳисобга олиш, уларнинг турли 
вилоятлардан келганлигини эътироф этиш қўлланмани содда тилда ѐзишга ундади. 
Шунингдек, дерматозларнинг номларини келтиришда уларни халқимиз орасида 
қўлланилаѐтган номлар билан аташга ҳаракат қилдик. Масалан, экземани гуш, псориазни 
қўъбус, тери лейшманиозини пашшахўрда, импетигони ширинча, эктимани кўзяра, 
фолликулитни сизлоғич деб аташга, яъни қадимий туркий атамаларни қўллашга жазм этдик. 
Қўлланмада машғулот мақсадининг алоҳида таъкидланиши талаба зиммасига аниқ вазифа 
юклайди. Бу вазифаларни тўғри бажариш учун уйга вазифа бўлими ѐрдам беради, 
шунингдек, ўз-ўзини назорат этишга шароит яратади. Адабиѐтларнинг кўпчилиги асосан рус 
тилида бўлганлиги туфайли мазкур китобларнинг номлари ҳам рус тилида берилди. 
Талабаларнинг ўз устида ишлаш режаси олий тиббий педагогика ва Соғлиқни Сақлаш 
Вазирлигининг ўқув-услубий идораси талабларига жавоб беради деган умид билдирамиз. 
Маълумки, тери ва таносил касалликлари диагностикасида қўлланиладиган махсус 
лаборатория текширув усуллари дерматовенерология бўйича ѐзилган дарсликларда қисқа 
ѐзилган, баъзи дарсликларда бу керакли бўлим умуман ѐритилмаган. Шу сабабли ўлкамизда 
кўп учрайдиган тери ва таносил касалликларининг лаборатория диагностикасини қисқача 
таърифлашга қарор қилдик. Бу иловада биз фақат талабалар эҳтиѐжини қондириш билан 
чегараланмасдан, балки диспансерлар ва махсус касалхоналар лабораторияларида ишлаѐтган 
маҳаллий миллатга мансуб лаборантларимиз талабларини ҳам қондиришга ҳаракат қилдик. 
Тери касалликлари диагностикасида қўлланилаѐтган клиник текширув усуллари 
эндигина мустақил ишлай бошлаган ѐш шифокорларимизга ҳам асқотади деган умиддамиз. 
Чунки ўзбек тилида дерматологик клиник текширув усуллари баѐн этилган адабиѐтлар йўқ. 
Врач-дерматолог ўзининг иш фаолиятида кўпгина жумбоқларга ѐки ечими чигал 
масалаларга дуч келади. Бундай масалалар айниқса таносил касалликларига дучор бўлган 
беморлар билан ишлайдиган врачларимиз фаолиятида кўп кузатилади. Мазкур ўқув 
қўлланмаси ѐрдамида биз ѐш мутахассисларни диагностик чигалларни осонрок ечишига 
ѐрдамлашмоқчи бўлдик. Қолаверса, ўқув дастурига биноан олийгоҳларимиз талабаларидан 
клиник масалаларни ечиш талаб этилади. 
Ўзбек тили давлат тили деб эълон қилингач, асосий ҳужжат ҳисобланган касаллик 
тарихини барча даволаш муассасаларида ўзбек тилида баѐн этиш талаб қилина бошлади. 
Касаллик варақаларини ўзбек тилида ѐзишда пайдо бўлган қийинчиликлар билан бир 
қаторда дерматологик беморларда асосий касаллик баѐнини ўзбек тилида ѐзиш ўзига хос 
қийинчиликлар туғдирди. Ҳанузгача кўпгина касалхоналарда касаллик тарихининг бу 
масъулиятли қисми пала-партиш, сифатсиз ѐзилмоқда. Шифокорларимиз дуч келадиган 


мазкур қийинчиликни енгиш мақсадида асосий касалликнинг баѐнидан намуналар бердик. 
Бунда биз республикамизда кўп учрайдиган ва врачларимизни ҳар куни қайта ва қайта 
ѐзишга ундайдиган дерматозларни танладик. 
Хуллас, қўлингиздаги дерматовенерологиядан қисқача ўқув қўлланмаси кўпгина 
кўрсатма, талаб ва мулоҳазалар асосида ѐзилди. Қўлланманинг ўзига хос услубда 
ѐзилганлиги, анъанавий усуллардан четга чиқилганлиги туфайли қатор камчиликлари бўлса, 
ажаб эмас. Биз қўлланмага доир ҳар қандай таклиф ва танқидий мулоҳазаларни бажонидил 
қабул қиламиз. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish