Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Эпидермис - тери пўсти.
Тери пўсти (эпидермис) 5 қаватдан иборат. Агар бу 
қаватларни пастдан юқорига қараб санайдиган бўлсак, энг остки қават - асосий, ўсувчи қават 
(Stratum basale) ҳисобланади. Бу қават бир қатор тизилган цилиндрсимон (призматик) 
ҳужайралардан иборат. Бу ҳужайраларни бир-биридан қисқа, кўзга кўринмас ѐриқсимон 
бўшлиқлар ажратиб туради. Бу ҳужайраларнинг тухумсимон шаклдаги ядролари хроматин 
моддасига бойдир. Шу туфайли уларнинг ядролари бошқа қаватларда жойлашган 
ҳужайраларнинг ядроларидан тўқроқ бўялади ва микроскопда яққол кўзга ташланиб туради. 
Асосий (базал) қават ўсувчи қават деган номни бежиз олмаган. Чунки эпидермиснинг устки 
қаватларида жойлашган ҳужайралар ўсувчи қават ҳосиласидир, яъни тери пўстини ташкил 
этувчи ҳужайралар базал қават ҳужайраларининг бўлиниб кўпайиши (митоз) натижасида 
ҳосил бўлган. 
Кератиноцитлар протоплазмасининг юқори қисмида, ядро остида меланин доначалари 
жойлашган. Оқ танли одамларда меланин доначалари фақат базал қават ҳужайраларининг 
протоплазмаси таркибида кузатилади. Териси буғдой ранг кишиларда эса бу модда тиканли 
қават ҳужайраларида ҳам бўлади. Кора танлилар териси меланин моддасига жуда бой. Бу 
ирққа мансуб одамлар терисининг ҳатто донадор қават ҳужайраларида ҳам меланин 
доначалари кузатилади. Оқ танли кишилар терисининг баъзи соҳаларида (кўкрак безлари, 
мояк халтаси - ѐрғоқнинг териси, ташқи чиқарув тешиги атрофида) меланин доначалари 
тиканли қават ҳужайраларида ҳам учраши мумкин. 
Асосий қават кератиноцитлари орасида меланоцитлар жойлашган. Эпидермис 
таркибидаги меланоцит ҳужайралари биринчи марта 1917 йилда В. В1осh томонидан кашф 


этилган. Бу ўсиқчасимон ҳужайраларнинг протоплазмаси меланин доначалари билан тўлган. 
Меланоцитлар ўз ўсиқчалари (тармоқлари) ѐрдамида ѐнида жойлашган кератиноцитлар
билан боғланиб туради. Аслида терига ранг берувчи модда – меланин пигменти 
меланоцитлар ичида ҳосил бўлиб, ўз тармоқлари орқали меланинни кератиноцитларга 
ўтказиб беради. Меланин моддасининг ҳосил бўлиш жараѐни мураккаб жараѐндир. 
Меланин ДОФА - оксидаза ферменти таъсирида 3,4-дигидрооксифенилаланин (ДОФА) 
дан ҳосил бўлар экан. Умуман олганда меланин тирозиндан ҳосил бўлади, яъни тирозин 
(аминокислота) мис билан боғланган тирозиназа таъсири остида ультрабинафша нурлар 
ѐрдамида аста-секин ДОФАга айланади. ДОФА эса ўз навбатида ДОФА - оксидаза таъсирида 
меланинга ўтади. Бу жараѐнни қуйидаги шаклда тушунтириш мумкин: 
ДОФА - оксидаза 
↓ 
Тирозин (аминокислота) – ДОФА+оқсил = меланин 
↑ ↑ 
Ультрабинафша Тирозиназа 
нурлар 

мис 
Меланин пигментининг ҳосил бўлиш жараѐни гипофиз безида ҳосил бўладиган, меланин 
моддаси ишлаб чиқарилишига ундайдиган модда (гормон) билан идора этилади. Шунингдек, 
меланин ишлаб чиқариш адреналин, норадреналин, қалқонсимон без ва жинсий безлар 
гормонлари таъсирида идора этилади. Меланин моддасининг кўп ѐки кам ҳосил бўлиши 
қуѐш нурлари активлигига ҳам боғлиқ. Ана шу туфайли қуѐшли мамлакатларда яшовчи 
халқларнинг териси қорамтир бўлади, шимолий халқларнинг териси оқ бўлади. Баъзи 
кимѐвий моддалар, масалан, фурокумарин терида ранг ҳосил бўлишини кучайтиради. 
Вегетатив асаб системасининг симпатик бўлимини таъсирлаш, яъни активлаштириш - 
пигмент ҳосил бўлиш жараѐнини кескин сусайтириб юборади, ҳатто меланин ҳосил 
бўлишини бутунлай тўхтатиб қўяди. Меланин моддасининг ҳосил бўлишида кўпгина 
витаминлар, жумладан аскорбин кислота муҳим роль ўйнайди. 
Ўсувчи қаватда жойлашган Меркель ҳужайралари сон жиҳатидан кератиноцитлардан 
анча кам бўлса-да, улардан анчагина йирик. Бу ҳужайраларнинг цитоплазмаси жуда тиниқ ва 
бунда осмиофил доначалари мавжуд. Меркель ҳужайраларига миелин моддаси бўлмаган нерв 
толалари жипс ҳолда уланган. Шу сабабли тери пўсти сезиш хусусиятига ҳам эгадир. Тери 
пўстининг базал қавати устида жойлашган навбатдаги қавати тиканли қават (Stratum 
spinosum) деб аталади. Бунда 3-8 қатор нотўғри ва кўп қиррали кератиноцит ҳужайралари 
Асосий қават 
кератиноцитлари 
Тиканли қават 
кератиноцитлари 
Донадор қават 
кератиноцитлари 
Меланоцитлар 
Меркель 
ҳужайралари 
Лангерганс хужайра- 
лари 
Кератиноцитлар 
Эпидермоцитлар 


мавжуд. Тиканли қават кератиноцитлари бир-биридан ҳужайралараро ѐриқ ва ариқчалар 
билан ажралиб туради. Бироқ мазкур ҳужайралар сертармоқ ва шохланган бўлиб, ана шу 
«тиканли» шохлар ѐнма-ѐн жойлашган ҳужайралар протоплазмаси ичига кириб кетгандир. 
Шу йўл билан ҳужайралар жипслиги таъминланади. Бу қаватнинг тиканли деб ном 
олишининг сабаби ана шунда. Тиканли қават ҳужайралари бир-бирлари билан десмосомалар 
ѐрдамида ҳам узвий боғланган. Десмосомалар икки қўшни ҳужайра элементларидан ташкил 
топган бўлиб, ҳар бир десмосома ўзига рўпара жойлашган иккинчи ҳужайра қобиғининг 
қаттиқлашган қисмини мужассамлаштирган. Тиканли қават ҳужайралари тери пўсти юзасига 
яқинлашган сари ўз шаклини ўзгартириб, яссилашиб боради, яъни тиканли қаватнинг пастки 
қаторларида жойлашган ҳужайралар кубсимон шаклда бўлса, унинг устки қаторларида эса 
ясси эпителий шаклида учрайди. Тиканли қават ҳужайраларининг ядролари юмалоқ ѐки 
пуфаксимон бўлиб, хроматин моддасига бой эмас. Шунинг учун мазкур қават ҳужайра 
ядролари бўѐқларни ўзига кам олади, бўяганда оч, рангпар бўялади. Хужайра 
цитоплазмасида кузатиладиган тонофибрил деб аталувчи шохсимон ўсимталар ҳеч қачон бир 
ҳужайрадан иккинчисига ўтмайди, улар цитоплазма қобиғида тугалланади. 
Тиканли қават кератиноцитлари орасида Лангерганс ҳужайралари ҳам жойлашган. Бу 
ҳужайраларнинг ядроси оддий бўѐқлар билан ѐмон бўялади, улар бир қанча шохларга 
бўлинадиган сертармоқ ҳужайралар ҳисобланади. Таркибида меланин пигменти йўқ. 
Лангерганс ҳужайралари узоқ йиллар давомида нерв ҳужайраларининг махсус тури деб 
ҳисобланган. Чунки улар олтин бўѐқлар билан жуда яхши бўялади, ҳужайраларнинг бу 
хусусияти нерв ҳужайраларига кўпроқ хосдир. Баъзилар Лангерганс ҳужайраларини собиқ 
пигмент ҳужайралари ҳам деб ҳисоблашади. Кейинги текширув ва кузатувларнинг 
кўрсатишича, бу ҳужайралар ҳужайралар фагоцитозида фаол иштирок этар экан. Ҳозир 
Лангерганс ҳужайраларининг тери иммунитетидаги роли тўғрисида маълумотлар кўпайиб 
бормоқда. 
Донадор қават (Stratum granulosum) тиканли қаватнинг энг юқори қаторида жойлашган 
ҳужайралар бўлиб, шакл жиҳатидан аста-секин яссилашиб сезиларсиз донадор қаватга ўтиб 
кетадики, бу икки қават ўртасидаги чегарани ҳамма вақт ҳам аниқлаб бўлавермайди. Умуман 
донадор қават 1-2 қатор ясси – ромбсимон эпителий ҳужайраларидан иборат, терининг баъзи 
соҳаларида (қўл кафти, оѐқ кафти) 3-4 қаторни ташкил этади. Бу ҳужайралар бир-бирлари 
билан жипс жойлашган, уларнинг ядролари тиканли қават ҳужайра ядроларига нисбатан 
кичикдир. Донадор қават ҳужайралари цитоплазмаси таркибида кератогиалин доналари 
мавжуддир, улар анилин бўѐқлари билан жуда яхши бўялади. Шу туфайли микроскопда аниқ 
кўринади (донадор қават номини ана шундан олган). Кератогиалин доначалари ўз таркибига 
кўра дезоксирибонуклеин кислотага (ДНК) жуда яқиндир. Донадор қават ҳужайралари 
протоплазмасида тонофибриллалар деярли учрамайди. Терининг баъзи соҳаларида (юз 
териси, бурмалар) донадор қават кўпинча кузатилмайди. 
Тери пўстининг уч қавати (асосий, тиканли ва донадор қаватлар) биргаликда ўсувчи ѐки 
муаллифи номи билан Мальпигий қавати деб номланади. Ҳозирги даврда Мальпигий қавати 
деганда базал ва тиканли қаватлар тушунилади. 
Ялтироқ қават (Stratum lucidum) донадор қават устида жойлашган, у тери пўстининг 4-
қавати ҳисобланади. Бу қават ядросиз бир хил тузилишга эга бўлган кератиноцит 
ҳужайраларидан, аниқроғи элеидин моддасидан тузилган. Мазкур қаватда элеидин оқсил 
моддасидан ташқари, гликоген ва ѐғ моддалари (олеин кислота, липоидлар) ҳам бор. Элеидин 
қавати оддий бўяш усуллари билан бўялганда ялтироқ, тиниқ шишасимон чизиқ ҳолида 
кўринади, ялтироқ ѐки шишасимон қават номи ана шундан олинган. 
Шох қават ѐки мугуз қават (Stratum corneum) тери пўстининг энг устки қаватидир. Бу 
қават ташқи муҳит билан бевосита алоқа қилади, шу сабабли доимо ҳар хил омиллар 
таъсирида фаоллик кўрсатади. Мугуз қават қўл ва оѐқларнинг ички юзасида, қорин соҳаси, 
одам танасининг ѐн юзаларида, айниқса ташқи жинсий аъзолар терисида жуда юпқадир. Қўл 
кафти, оѐқ кафтида эса анчайин қалин, яъни жуда ривожланган. Шох қават ҳужайраларининг 
сони ташқи таъсиротларнинг кўп ѐки камлигига ҳам боғлиқ. Терига таъсир этувчи омиллар 


қанчалик кўп бўлса, мугуз қават шунчалик қалинлашади. Бу ҳол физиологик гиперкератоз 
деб аталади. Мугуз қават юпқа ва ядросиз шох ҳужайралар йиғиндисидан иборат. Мугузли 
пўстлар бир-бири билан жипс жойлашган. Шох тангачалар кератин деб аталувчи мугузли 
(шох) моддадан иборат. Кератин – альбуминга ўхшаш оқсил модда бўлиб, олтингугуртга 
бойдир, лекин таркибида сув кам. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish