Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ТЕРИНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ 


Тери одам танасини ташқи томондан қоплаб турадиган аъзо ҳисобланади. У мураккаб 
тузилишга эга. Катта ѐшдаги одам терисининг умумий юзаси 1,5-1,6 м² ни ташкил этади. 
Терининг қалинлиги (тери ости ѐғ қаватидан ташқари) 0,5-1 мм дир. Тери одам танасининг 
баъзи соҳаларида (оғиз, бурун, орқа чикарув тешиги, сийдик йўли ва қин) аста-секин шиллиқ 
қаватга айланади. Терининг ранги қуйидагиларга: тана сатҳининг у ѐки бу соҳасидаги 
тўқималарнинг турига, қон томирлари билан таъминланиш даражасига, теридаги махсус ранг 
берувчи модда - меланиннинг миқдорига боғлиқ. Тери сатҳида турли-туман шаклга эга 
бўлган майдончалар ва пушталарни кузатиш мумкин. Бу майдонча ва пушталар терининг у 
ѐки бу соҳасида катта ѐки кичик, узун ѐки қисқа бўлса-да маълум бир йўналишда 
тортилгандир. Бу манзара қўл ва оѐқ кафтларида яхши ва се-зиларли кузатилади. Айниқса 
қўл кафти ва оѐқ кафтидаги ѐнма-ѐн йўналишга эга бўлган дўмбоқча ва пушталар ҳар хил 
шаклда бўлиб, ҳар кимда ҳар хил бўлади. Шу туфайли икки марта такрорланмайдиган бу 
чизиқчалар ва йўналишлар баъзи одамларни танишда, яъни бир-биридан ажратишда муҳим 
белги ҳисобланади. 
Одам танасининг деярли барча соҳаларида тери соч билан қоплангандир. Фақатгина 
терининг айрим жойларидан (қўл кафти, оѐқ кафти, лабнинг қизил ҳошиясидан, закар 
бошчасидан, катта ва кичик жинсий лабларнинг ички юзасидан) соч чиқмайди. 
Тери икки асосий қаватдан иборат: устки қават (epidermis) ва асл тери (dermis, cutis 
propria). Тузилиш жиҳатдан бир-биридан тубдан фарқ қиладиган терининг бу икки қавати 
бир-бири билан чамбарчас боғлангандир. Терининг асл қавати ҳисобланган дерманинг остида 
тери ости қават (hypoderma, tela adiposa) жойлашган. 
Терининг устки қавати (тери пўсти) эпителий тўқимасидан ташкил топгандир. 
Эпидермис тери сатҳининг турли соҳаларида турлича ривожланган бўлиб, шу туфайли 
мазкур қаватнинг қалинлиги турличадир. Қўл кафти ва оѐқ кафтида жуда қалин, юқори 
қовоқнинг терисида ва жинсий олатнинг қалпоғида эса жуда юпқа. Тери пўсти ҳужайралари 
эпидермоцитлар деб аталади. Мазкур ҳужайраларнинг асосий қисми кератин моддасини 
ишлаб чиқаради, яъни терининг пўст ташлашида иштирок этади, шу сабабли кератиноцитлар 
деб аталади. Эпидермисда бошқа вазифаларни бажарувчи ҳужайралар ҳам бор. Масалан, 
терига ранг берувчи меланин моддасини ишлаб чиқарувчи меланоцитлар деб аталувчи 
ҳужайралар; сезиш вазифасини бажарувчи Меркель ҳужайралари, фагоцитоз хусусиятига эга 
бўлган Лангерганс ҳужайралари ва бошқалар. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish