очилади. Терининг маълум соҳаларидагина (лабда, закар бошчасида, кичик жинсий
лабларда, кўкрак безларининг сўрғичларида) ѐғ безларининг алоҳида ташқи чиқарув тешиги
бўлиб, тери юзасига очилади. Битта соч толасининг атрофида 6-8 тагача ѐғ
безлари
жойлашган бўлиши мумкин. Ёғ безлари морфологик тузилиши жиҳатидан оддий альвеоляр
безлар қаторига киради. Безларнинг танаси бириктирувчи тўқимали қаватдан иборат,
уларнинг энг ташқи қобиғи бир қатор тузилган призматик эпителийдан ташкил топган.
Альвеоляр ҳужайраларнинг марказий қисми ѐғ билан тўлган. Ёғ безларининг ташқи чиқарув
йўллари кўп қаватли эпителий ҳужайралари билан қопланган.
Болалар териси катталарникига нисбатан ѐғ безлари билан кўпроқ таъминланган.
Уларда безларнинг ҳажми ҳам каттароқ. Айниқса юз терисида, бошнинг сочли қисмида,
жинсий аъзолар соҳасида безлар жуда кўп. Болаларда ѐғ безларининг фаолияти ҳам
катталарникидан кучлироқдир. Шу сабабли уларда турли-туман яллиғланиш жараѐнлари
кўпроқ кузатилади. Боланинг ѐши катталашган сари ѐғ безларининг фаолияти сусая боради,
маълум бир қисми бужмайиб ўз ишини бутунлай тўхтатади.
Тер безлари (glandula sudoriferae)нинг сони 3,5 миллионгача етади. Одам терисининг
барча соҳалари тер безлари билан тўлган.
Жинсий олат бошчасида, кичик жинсий
лабларнинг ташқи юзасидагина тер безлари учрамайди.
Икки хил тер безлари фарқланади: эккрин ва апокрин тер безлари. Тер безларининг кўп
қисми эккрин безлари ҳисобланади, яъни бу безларнинг ҳужайралари ўз фаолиятлари
натижасида нобуд бўлмайди. Апокрин безлари ҳужайраларининг маълум қисми
тер ишлаб
чиқаргач, нобуд бўлади. Апокрин безлари ҳажми жиҳатдан эккрин безларидан каттадир.
Шунингдек уларнинг тер чиқарув йўллари худди ѐғ безлари сингари соч толасининг
танасига очилади. Апокрин безлари маълум соҳаларда: қўлтиқда, орқа чиқарув тешиги
атрофида, кўкрак безларининг сўрғичлари атрофида, катта жинсий лабларнинг терисида
жойлашган. Уларнинг иш фаолияти жинсий безлар фаолияти билан боғлиқдир. Шу туфайли
уларнинг фаолияти балоғатга етиш даврида бошланади. Жинсий алоқа пайтида тер ишлаб
чиқариш хусусияти кучаяди. Тер безлари асл терининг энг пастки қатламларида, тери ости ѐғ
қаватининг яқинида жойлашган. Шу сабабли уларнинг тер чиқарув йўллари узун бўлиб, асл
тери ва тери пўсти орқали ўтади.
Сочлар.
Сочлар (pilus) турли-туман бўлиб, бола ҳали она қорнидаги пайтидаѐқ ўсиб
чиқади. Бу бирламчи сочлар деб аталади. Бирламчи сочлар бола туғилмасданоқ ѐки
туғилгандан сўнг кўп ўтмасдан тушиб кетади. Сўнгра
иккиламчи, яъни доимий сочлар
чиқади. Доимий сочлар икки турга бўлинади: узун ва майин сочлар. Узун сочлар қўлтиқ
остида, қов соҳасида, ташқи жинсий аъзолар терисида, юз терисида чиқади, бошнинг сочли
қисмида, қўл ва оѐқларда кўп ўсади. Майин сочлар балоғатга етиш даврида ўса бошлайди.
Тери қуйидаги вазифаларни бажаради:
а) ҳимоя вазифаси - турли-туман таъсиротлардан сақлаш;
б) иссиқликни идора этишда қатнашади;
в) чиқарув вазифаси (тер ва ѐғни тери сатҳига чиқаради. Йод, бром ва бошқа заҳарли
моддаларни ташқарига чиқаради);
г) ташқи сезгиларни (оғриқ, ҳарорат, босим ва ҳоказо) бош мияга етказади;
д) сингиш (шимиш)
вазифаси, яъни турли-туман кимѐвий моддаларнинг тери орқали
сўрилишини амалга оширади;
е) нафас олишда қатнашади;
ѐ) моддалар (кератин, меланин, минерал тузлар, витамин В, А, С)
алмашинувида иштирок
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: