1-МАШҒУЛОТ
1.
Машғулотнинг мавзуси
. Дерматовенерология тўғрисида умумий тушунча. Терининг
умумий тузилиши ва вазифалари. Тери тошмалари. Захм, касалликнинг умумий кечиши.
2.
Мавзунинг қисқача мазмуни.
Дерматовенерология иккита алоҳида соҳани (дерматология ва венерология) ўз ичига
олади.
Дерматовенерология тери ва тери касалликлари ҳақидаги фандир. У терининг нормал
ва патологик тузилишини, вазифаларини ўрганади. Шунингдек турли-туман касалликларда
кузатиладиган клиник манзараси ва алоҳида тери касалликларини (дерматозларни) ўрганади.
Дерматология асосан икки қисмдан: умумий ва махсус қисмлардан иборат.
Умумий дерматология терининг анатомияси, физиологияси, патогистологиясини
ўрганади. Тери касалликларини келтириб чиқарадиган сабаблар ва уларнинг ривожланиш
жараѐни тўғрисида маълумотлар беради. Тери касалликлари диагностикасида ҳал қилувчи
аҳамияти бўлган морфологик элементларга атрофлича таъриф беради. Шунингдек
дерматозларни умумий ва маҳаллий даволаш, уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида
керакли маълумотлар беради.
Махсус
дерматология
муайян
тери
касалликларининг
(касалликларнинг
классификацияси (таснифи) бўйича) этиологияси, патогенези, симптоматологияси,
диагностикаси, даволаш усуллари ва олдини олиш бўйича барча маълумотларни беради.
Мазкур фан бирор касалликка таъриф бераѐтганда терининг алоҳида аъзо эканлигини
эътироф этади ва уни организмнинг бошқа аъзолари билан чамбарчас боғланган деб
тушунади. Бундай принципда ѐндошиш дерматозларнинг табиатини тўғри тушунишга ва
самарали даво усулларини ишлаб чиқишга ѐрдам беради. Махсус дерматология тери
касалликларини
турли-туман
соҳаларга
бўлиб
ўрганади:
дерматомикозлар,
дерматозоонозлар, аллергик дерматозлар, пиодермитлар, генодерматозлар ва бошқалар.
Венерология таносил касалликлари ҳақидаги фандир. Кўпинча жинсий яқинлик қилиш
пайтида ўтадиган юқумли касалликлар таносил касалликлари деб ном олган. Умуман
«венерология» сўзи лотинча «venus» (Венера) сўзидан олинган бўлиб, севги маъбудаси
демакдир. Бу ибора таносил касалликларининг асл моҳиятини очиб бера олмайди.
Таносил касалликларининг барчаси юқумлидир, яъни уларнинг махсус касаллик пайдо
қилувчи микроорганизмлари мавжуд. Ҳозиргача таносил касалликлари қаторига захм, сўзак,
юмшоқ яра, чов лимфогранулематози киритиларди. Бугунга келиб бу гуруҳга мансуб дардлар
жинсий алоқа пайтида юқадиган касалликлар деган ном олди. Охирги ўн-ўн беш йил ичида
жинсий алоқа пайтида юқадиган касалликлар сони бирмунча ошди: микоплазмоз, хламидиоз,
донованоз, жинсий аъзолар герпеси (учуғи), ўткир учли кондилома, юқумли моллюск,
трихомониаз, амѐбиаз, лямблиоз, ачитқи замбуруғлар келтириб чиқарадиган вульвовагинит,
човнинг битлаши, қўтир ва бошқалар шулар қаторига киради. Ижтимоий нуқтаи назардан
мазкур касалликларнинг барчаси таносил ка-салликларидир.
Мазкур ўқув қўлланмасида жинсий яқинлик қилиш пайтида ўтадиган касалликлардан
кўп тарқалганлари ва диққатга сазоворлари: захм ва сўзак муҳокама килинади. Шунингдек
орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (СПИД) тўғрисида қисқача маълумотлар
берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |