Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Кандидозлар.
Бу гуруҳга мансуб микозларни ачитқисимон замбуруғлар туркумига 
кирувчи Candida albicans қўзғатади. Улар споралар ҳосил қилмайди ва сохта мицелийларга 
эга. Ачитқисимон замбуруғлар табиатда кенг тарқалган, мева ва сабзавотлар таркибида 
катта миқдорда топилади. Шунингдек соғлом терида ва ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ 
қаватида ҳам кўп миқдорда безарар яшайди. Турли экзоген ва эндоген шароитлар мавжуд. 
бўлгандагина бу замбуруғлар патогенлик хусусиятини намоѐн этиб, кандидоз 
касаллигининг шаклланишига сабаб бўлади. 
Кандидозлар ривожланишида қуйидаги экзоген омиллар муҳим роль ўйнайди 
1) атроф муҳитнинг намлик даражаси ва ҳарорат намлигининг ошиши, ҳароратнинг 
кўтарилиши сув-липид мантиясининг ўзгаришига, юпқалашишига олиб келади. Бу ҳол тер-
ѐғ қатлами ўтказувчанлигини ошириб ачитқисимон замбуруғларнинг тери бағрига киришига 
қулай шароитлар яратиб беради; 
2) 
тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигининг бузилиши. Ҳар хил жароҳатлар, 
механик таъсиротлар, тор кийим кийиш, гўдак болаларни ортиқча ўраб-чирмаш ва бошқа 
ташқи омиллар тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигининг бузилишига, натижада 
замбуруғларнинг қайта-қайта тушиб, сенсибилизация ҳолати юзага келтиришига сабаб 
бўлади. Тери гигиенасининг бузилиши (терининг ифлосланиши) эса микотик жараѐнни
чуқурлаштиради; 
3) озиқланишнинг бузилиши, яъни бир томонлама овқатланиш, овқат режимининг
бузилиши, ачитқи замбуруғларига бой овқатларнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол 
қилиниши ҳам ачитқисимон замбуруғларнинг ўз патогенлик хусусиятини намоѐн этишига
сабаб бўлади. 
Кандидозлар ривожланишида эндоген омилларнинг аҳамияти ниҳоятда катта: 
1) моддалар алмашинувининг бузилиши (қанд касаллиги, ѐғ босиш, диспротеинемия); 
2)
қон касаллиги (камқонлик, оққонлик); 
3)
нейроэндокрин системаси фаолиятининг бузилиши (кўп терлаш, Иценко-Кушинг 
синдроми, микседема, тиреотоксикоз) ; 
4)
гиповитаминозлар (айниқса рибофлавин ва пиридоксин етишмаслиги); 


5)
дисбактериоз ҳолатлари. 
Эмадиган гўдак болаларда кузатиладиган кандидозлар ривожланишида қондаги 
фунгистаза активлигининг камайиши муҳим роль ўйнайди. Мазкур фермент ачитқи 
замбуруғлари ҳаѐт фаолиятини кескин сусайтиради. Шунингдек болаларда сўлак
ажралиш жараѐнининг етишмовчилиги, айниқса сўлак таркибидаги лизоцимнинг 
замбуруғларга қарши активлигининг пасайиши шиллиқ қаватлар кандидозининг 
ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Антибиотиклар, глюкокортикоидлар ва 
иммунодепрессив препаратларнинг кенг кўламда қўлланиши болалар ўртасида кандидозлар 
кўпайишига сабаб бўлаяпти, жумладан ички аъзолар кандидози кўпроқ учраяпти. 
Кандидозлар асосан икки гуруҳга: юзаки ва висцерал кандидозларга бўлинади. 
Шунингдек болаларда кузатиладиган сурункали тарқалган кандидоз ва кандидамикидлар 
ҳам фарқ қилинади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish