Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

12-МАШҒУЛОТ 
1. Машғулот мавзуси.
Дерматозоонозлар (терининг паразитар касалликлари): Қўтир.
Битлаш. Пашшахўрда (тери лейшманиози). 
2. Мавзунинг қисқача мазмуни. 
Ҳайвон паразитлари томонидан қўзғатиладиган тери касалликлари дерматозоонозлар 
деб аталади. Ҳайвон паразитларидан битлар, бурга, тахтакана, қўтир канаси, чивин ва 
пашшалар, шунингдек лейшманиялар туркумига кирувчи паразитлар терини зарарлаб, турли 
патологик ўзгаришлар келтириб чиқаради. Педиатр-дерматологларнинг иш фаолиятида 
қўтир ва битлаш муҳим ўрин тутади. Улар атроф муҳитда, одамлар ва ҳайвонлар орасида 
кенг тарқалиб, аҳолининг барча табақаларини зарарламоқда. Мазкур майда жониворлар 
дерматозоонозларга чалинган беморлар билан бевосита алоқада бўлиши натижасида соғлом 
киши териси ичига кириб олади ва махсус яшаш даврлари қонуниятларига мувофиқ 
паразитлик қилади. Кана ва битлар беморларнинг кийим ва тўшакларидан бошқа одамлар 
фойдаланганда, шунингдек уларни буюм ва асбобларини ишлатганда ҳам соғлом кишига 
ўтади. 
Ҳозирги пайтда мактабгача ва мактаб ѐшидаги болаларда шахсий гигиена қоидаларига 
мунтазам риоя қилмаслик, болалар муассасаларида тиббий профилактик кўрикларнинг 
сифатсиз ўтказилиши, баъзи жойларда эса умуман ўтказилмаслиги болалар орасида 
дерматозоонозларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, болалар 
боғчалари, мактаблар, маҳалла ва қишлоқларда, айниқса аҳоли зич жойлашган уйларда про-
филактик дезинфекция ишларининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, турар жойларда 
ахлатларни ўз вақтида олиб кетмаслик ва ниҳоят, чивин, пашша ва кала-мушларни кўпайиб 
кетаѐтганлиги ҳам дерматозоонозларнинг аҳоли орасида кўпайишига шароит яратмоқда. 
Кана ва битларнинг ѐппасига кенг кўламда тарқалишида экологик ва иқлим 
омилларининг ҳам роли катта, деган тахминлар ҳам бор. Маълум муҳит шароити бу па-
разитларнинг биологик активлигига таъсир этиб, уларнинг кўпайишига сабаб бўлар эмиш. 
Пашшахўрда. Синоними: Боровский касаллиги, тери лейшманиози, ѐмон жароҳат, пендинка. 
Касаллик қўзғатувчиси Leischmania tropica 1898 йилда П. Ф. Боровский томонидан Тошкентда 
топилган. Пашшахўрда сурункали кечадиган терининг зараркунанда касаллиги ҳисобланиб 
тропик ва субтропик ўлкаларда кўп учрайди. Жумладан, Ўзбекистоннинг Сурхондарѐ ва 
Қашцқадарѐ вилоятларининг жанубий туманларида, Бухоро вилоятининг чўл мавзеларида ва
Фарғона водийсида кўпроқ кузатилади. 
Лейшманиялар тухумсимон шаклда бўлиб, узунлиги 2-5 мкм, эни 1,5-4 мкм ни ташкил 
этади. Протоплазмасида иккита ядроси бор, бири катта - овал (тухум) симон, иккинчиси 
кичик - таѐқчасимондир. Шу сабабли Боровский таначалари ҳам дейилади. Зараркунанда
қонда ва касалланган тери моддаси таркибида кўп миқдорда топилади. Шунинг учун тўқима 
суюқлигидан суртма тайѐрланади ва Романовский-Гимза усули билан бўялади. Бунда 
лейшманияларнинг протоплазмаси ҳаворанг, катта ядроси қизил-бинафша, кичик ядроси эса 
тўқ бинафша ранг билан бўялади. Зараркунанданинг бир неча турлари маълум.
Шулардан кўп учрайдигани ва диагностик аҳамиятга эга бўлганлари Leischmania tropica 
major ва Leischmania tropica minor лардир. Каттаси ҳайвонлар организмида, кичиги ҳам
ҳайвон, ҳам одамлар организмида яшайди!. 
Лейшманиялар искабтопар (москит) ларни (пашшанинг бир тури) чақиши натижасида 
одамга ўтади. Касаллик манбаи бемор киши ва чўл ҳайвонлари (кемирувчилар)дир. Бемор 
одамни ѐки ҳайвонни чаққан, яъни қонини сўрган искабтопарлар ўз навбатида соғлом 
кишиларни чақади ва чақиш пайтида ўз сўлаклари орқали Боровский таначаларини 


юқтиради. Шу сабабли пашшалар касалликнинг ташувчиси ҳисобланади, «пашшахўрда» 
номи ана шундан келиб чиққан. Бу жараѐнни чизма шаклида қуйидагича тасвирлаш мумкин 
Phlebotomus 
пашшаси
→ 
ташувчи 
Пашшахўрда касаллиги қўзғатувчиларининг биологик хусусиятлари ва юқиш 
йўлларига қараб икки тури тафовут этилади: 1) зооноз, қишлоқ, ўткир, тез ярага айланадиган 
тури; 2) антропозооноз, шаҳар, сурункали, кеч чақаланадиган тури. 
Зоооноз лейшманиозлар қуйидагилар билан таърифланади. Касаллик қўзғатувчиси 
Leisсhmania tropica major ҳисобланади, касаллик ўчоғи ѐввойи кемирувчилар, жумладан 
касалланган юмронқозиқлардир. Инкубацион даври қисқа (10-40 кун), пашша чаққан жойда 
ҳосил бўлган тугун 2-3 ҳафтадан сўнг чуқур ярага айланади. Яранинг четлари ва туби 
нотекис, йирингли суюқлик ва некротик масса билан қопланган. Яранинг тубида ҳамирсимон 
мадда пайпасланади, атрофида эса лимфангит (лимфа томирларининг яллиғланиши) 
кузатилади. Болаларда кўпинча пашшахўрда ярасига иккиламчи йирингли кокклар тушиб, 
яллиғланиш жараѐнини чуқурлаштиради. Шу сабабли уларда оғриқ кучли бўлади. Оқибатда 
яра йиринг ва некротик массадан тозаланиб, ўртасидан чандиқлана бошлайди. Касалликнинг
5-6-ойларида чандиқланиш жараѐни тугайди. 
Антропоноз лейшманиознинг хусусиятлари қуйидагича: касалликни Leischmania tropica 
minor қўзғатади, касаллик манбаи бемор кишилардир. Инкубацион даври 8 ойдан 1 йилгача, 
тугун пайдо бўлгандан ярага айлангунча 3-4 ой вақт ўтади, яъни кеч ярага айланади. Ҳосил 
бўлган яраларнинг юзаси катта бўлишига қарамасдан унчалик чуқур жойлашмайди. Кўпинча 
яралар йирингли-геморрагик қобиқлар билан қопланади, қобиқлар кўчирилганда қонайдиган 
яралар кўринади. Яранинг битиши натижасида пайдо бўладиган чандиқ юзаки ва юпқа 
бўлади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish