стафилодермия
белгилари кузатилади;
2)чегараланган қўтир
- бунда жуфт тошмалар
терининг маълум соҳаларидагина, айниқса бармоқ ораларида ѐки
жинсий олат терисида
кузатилади;
3) белгисиз қўтир
- бунда пуфакча, тугунча ва қаварчиқ каби қўтирга хос
элементлар ку-затилмайди. Бемор фақат қичишишдан шикоят қилади, бу
сезгининг тунги
пайтларда зўрайишини таъкидлайдилар. Кўп миқдордаги тирналган жойлар кузатилади.
Беморлар ўз анамнезида қўтирга чалинган кишиларга бевосита яқин бўлганликларини
таъкидлайдилар.
Қўтир ташхиси анамнестик,
эпидемиологик, клиник маълумотлар асосида қўйилади,
қўтир йўллари ва каналарининг топилиши билан тасдиқланади.
Қўтирда асосан маҳаллий даво усуллари қўлланилади:
1.
Бензил бензоат билан даволаш. Мазкур дорининг 20% совунли эритмаси катталар учун,
болаларга 10% эритмаси суртилади. Дори терининг барча соҳаларига (бошдан ташқари) 10
минут давомида суртилади. 10 минут танаффусдан сўнг дори суртиш такрорланади (10 минут
мобайнида). Эртаси куни шу муолажа қайтарилади. Даво тугагандан 3 кун ўтгач ҳаммомга
тушиш ѐки чўмилиш мумкин. Шундан сўнг ички кийимлар ва чойшаблар алмаштирилади.
2.
Демьянович усули. Бунда тиосульфат натрийнинг 60% эритмаси (1-сонли эритма) ва
хлорид кислотанинг 6% эритмаси (2-сонли эритма) ишлатилади. Дастлаб 1-сонли эритма
бутун баданга 10
минут мобайнида суртилади, сўнгра 5 минут танаффус қилиниб, яна 10
минут давомида 1-сонли эритма суртилади. Нам тери қуригач 2-сонли эритма билан 10 минут
терига ишлов берилади ва ниҳоят 5 минутлик танаффусдан сўнг 2-сонли эритмани суртиш
такрорланади. Шундан сўнг беморнинг ички кийимлари алмаштирилади.
Эртаси кун мазкур
даво усули такрорланади. Болаларда натрий тиосульфатнинг 40% эритмаси ва хлорид
кислотанинг 4% эритмаси қўлланилади.
3.
Олтингугурт малҳами билан даволаш. Малҳам 5 кун давомида кунига 2 мартадан
суртилади. Катталарга 33%, болаларга 10-20%, эмадиган чақалоқларга 5% ли малҳам
буюрилади.
Қўтирга қарши малҳамларни қўллашдан аввал беморларни чўмилтириш лозим. Шу йўл
билан қўтир каналарининг тери сатҳидан ювилиб тушиши таъминланади. Каналардан
ташқари тери йирингли микроорганизмлардан ҳам тозаланади. Агар қўтир бўлган беморларда
пиодермитларнинг
белгилари кузатилса, дастлаб бактерицид дорилар билан даволанади,
сўнгра канага қарши даво ўтказилади.
Қўтирга қарши курашда аҳоли ўртасида тиббий профилактик кўриклар ўтказиш яхши
самаралар беради. Айниқса
мактабларда, болалар боғчаларида муайян кўриклар ўтказиш
қўтирнинг камайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: