Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Склеродермия.
Бириктирувчи тўқима касалликлари қаторига киради. Sclerodermia сўзи 
«қаттиқ тери» деган маънони англатади. Кейинги йилларда касаллик кўп сабабли 
(мультифакториал) ҳисобланиб, унинг наслдан-наслга ўтиши турли-туман генлар ѐрдамида 
амалга оширилади, деб тахмин қилинмоқда. Склеродермиянинг қуйидаги клиник турлари 
фарқланади: 
1)
тарқалган формалари (жумладан системали склеродермия); 
2)
чегараланган формалари (жумладан бурдасимон склеродермия). 
Системали склеродермия кўпинча турли жароҳатлар ва касалликлардан сўнг 
бошланади. Дастлаб продромал белгилар, сўнгра Рейно синдромига хос белгилар (томир-
ларнинг торайиши, цианоз, совқотиш, парестезия) кузатилади. Аста-секин тери қаттиқлаша 
боради. Бармоқ терисининг қотиши тана ва оѐқлар терисига ўтади. Атеросклероз, 
склеродактилия, контрактуралар каби белгилар шаклланади. Юз терисининг қаттиқлашиши 
«ниқобсимон юз»ни эслатади. Шиш, қаттиқлашиш ва атрофияларнинг топилиши 
касалликни аниқлашга ѐрдам беради. 
Бурдасимон склеродермия терида қизариб шишган доғлар пайдо бўлиши билан 
бошланади. Доғларнинг катталиги тангадек, қўлнинг кафтидек бўлиши мумкин. Ял-
лиғланган доғлар катталашган сари қаттиқлаша боради. Сўнгра доғларнинг ранги оқариб, 
оқ пушти, фил суяги ранги ва кул ранг тус олиши мумкин. Доғларнинг атрофида сақланиб 
қолган кўкимтир-қизғиш гардиш (арғувон ҳалқа) чегараланган склеродермия ташхисини 
қўйишда диагностик белги бўлиб хизмат қилади. Оқибат натижада қаттиқлашган тери 
соҳаси ялтирай бошлайди, сочлар чиқмайди, бурма ҳосил қилиб бўлмайди. Склеродермия 
ўчоқларида сезувчанлик пасаяди, тер ва ѐғ ажралиши тўхтайди. Хуллас, тери атрофияси 
шаклланади. Уч асосий белги: шиш, қаттиқлашиш ва атрофия диагноз қўйишда амалий 
ѐрдам беради. 
Склеродермиянинг барча турларини даволашда антибиотиклар (айниқса пенициллин, 
даволаш курси 50- 60 млн. ТБ) ишлатилади. Витаминлардан А, Е, С лар
жуда наф беради. 
Никотин кислотани махсус қоида асосида томирга юбориб даволаш усули муваффақиятли 
қўлланилмоқда. Гиалуронидаза препаратлари (лидаза, ронидаза, шишасимон тана) 
склеродермиянинг чегараланган турларида яхши натижалар бермоқда. Балчиқ ва парафин 
билан даволаш, ультратовуш, шунингдек лидаза, гидрокортизон, калий йодидлар билан
электрофорез ва фонофорез қилиш терининг қотган соҳаларини юмшатишда кутилган 
самаралар бермоқда; 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish