Ҳозирги пайтда қизил югурук аутоаллергик касаллик ҳисобланади. Бемор
организмининг ўз оқсилларига нисбатан аутоиммунологик комплексларнинг ҳосил бў-лиши,
LE-ҳужайраларнинг шаклланиши мазкур назариянинг яратилишига сабаб бўлди.
1949 йилда Хазерик томонидан «ядрога қарши омил» деб аталувчи оқсилнинг кашф
этилиши фанда бурилиш ясади. Бу модда соғлом ҳужайраларнинг ядросига салбий таъсир
этиб, уни парчалар ва ҳужайрадан ташқарига улоқтириб ташлар экан. Парчаланган ядро
бўлаклари бошқа макрофаглар томонидан ҳазм қилиниб, икки ва кўп ядроли
ҳужайраларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар экан. Бундай ҳужайралар LЕ (Lupus
Erythematosus) ҳужайралари номини олди. Текшириладиган бемор қонида қизил югурук
ҳужайраларининг аниқланиши муҳим диагностик аҳамиятга эга.
Қизил югурукка чалинган беморларда эстерогенлар миқдори
ошиб кетиши маълум
бўлди. Организмнинг аллерген ҳолати ва фотосенсибилизация даражаси эстрогенлар
миқдорига боғлиқ экан. Касалликнинг қизлар ва ѐш аѐлларда кўп учраши сабаби ҳам мана
шундан. Аѐллар эркаклардак 8 марта кўп касалланадилар. Қизил югурук ривожланишида
яллиғланиш ўчоқлари (тонзиллит, гайморит), антибиотиклар ва сульфаниламидларни
тартибсиз ва кўп қабул қилиш, турли нурланишлар муҳим аҳамиятга эга.
Касаллик
шаклланишида ирсий мойиллик аутосом-доминант тури бўйича ўтказилар экан. Ҳозиргача
қизил югурукнинг ягона классификацияси йўқ.
Касалликнинг сурункали, тарқалган ва ўткир
турлари тафовут этилади. Қизил югурукнинг чегараланган (дискоид, сурункали) ва
тарқалган (диссеминация) турларида асосан тери зарарланади. Терида учта муҳим белги
кузатилади: эритема, гиперкератоз, атрофия. Кўпинча юз терисида, бошнинг сочли қисмида,
кўкракда бир ѐки бир неча яллиғланган доғлар (эритема) пайдо бўлади. Мазкур доғ икки
ѐноқ соҳасида яққол кўриниб, буруннинг устида бир-бири билан туташади (капалак
симптоми). Сўнгра яллиғланган доғлар маддаланади, теридан бўртиб чиқади ва тери
мугуз қавати қалинлаша бошлайди (гиперкератоз). Ҳосил бўлган бурдаларнинг усти қалин,
қийин кўчиб тушадиган қипиқлар ва қатқалоқлар билан қопланади. Қипиқларни кўчиришга
уриниш кучли оғриққа сабаб бўлади (Бенье-Мешерский белгиси). Кўчирилган қипиқлар
остида ўткир учли тиканли ўсмаларни («аѐллар пошнаси» белгиси) кўриш мумкин. Маълум
давр ўтгач қалин қипиқлар билан қопланган доғлар сўрила бошлайди. Бунда ўчоқларнинг
ўртасидаги тери юпқалаша бошлайди ва натижада чандиқли атрофия шаклланади. Шунинг
учун Ю.К. Скрипкин қизил югурукнинг сурункали турларини чандиқли
эритематоз деб
аташни таклиф этган. Зарарланган ўчоқлар терининг бир неча соҳаларида кузатилиши
тарқалган қизил югурук диагнозини қўйишга асос бўлади.
Ўткир (системали) қизил югурукда касаллик белгилари бир вақтнинг ўзида ҳам тери,
ҳам ички аъзоларда кузатилади. Баъзи беморларнинг терисида умуман ўзгаришлар
топилмасдан касалликнинг умумий белгилари ва ички аъзоларнинг зарарланиши биринчи
ўринга чиқиши мумкин. Умумий белгилардан қуйидагилар кўп
;
кузатилади: ҳолсизлик,
иштаҳанинг пасайиши, уйқусизлик,
шунингдек мушак, суяк ва бўғимларда оғриқ, иситма ва
бошқа белгилар. Ички аъзолардан буйрак кўп зарарланади: сийдикда оқсил, цилиндр ва
эритроцитлар пайдо бўлади. Баъзан қизил югурик нефрити уремияга олиб келиб, ўлимга
сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек юрак (эндокардит,
миокардит, перикардит), ўпка
(бронхопневмония, плеврит) ва лимфа тугунлари ҳам кўп зарарланади. Қонда анемия,
лейкопения кузатилади. Ўткир қизил югурук диагнозини тасдиқлашда LE-ҳужайраларининг
топилиши муҳим диагностик аҳамиятга эга. Касалликнинг оқибати ѐмон. Ўткир қизил
югурукдан бутунлай тузалиб кетганлар жуда кам. Қизил югурукни даволашда безгакка
қарши дорилар, глюкокортикоидлар, цитостатиклар, витаминлар ва
касаллик белгиларига
қарши дорилар ишлатилади. Касалликнинг сурункали турларида делагил, резохин,
плаквенил кўп наф беради. Улар 7-10 кун мобайнида 1 таблеткадан 2-3 маҳал берилиб,
бундай даво курслари 2-3 марта такрорланади. Витаминлардан никотин кислота,
пиридоксиннинг нафи катта. Қизил югурукнинг ўткир турларида давони кортикостероидлар
(айниқса преднизолон, кунига 60-80 мг гача) сиз тасаввур этиб бўлмайди.
Болаларга
преднизолон 5-10 мг, урбазон 4-8 мг, дексаметазон 0,5-2 мг дан клиник самаралар олгунча
берилиб, кейин уларнинг миқдори камайтириб борилади. Гормонлар билан даво кам
натижалар бергудек бўлса, цитостатик (метотрексат, азатиоприн) дорилар билан бир вақтда
берилади. Ўткир қизил югурукда стрептомицин ва сульфаниламидлар бериш таъқиқланади.
Қўшилиб келган касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: