Учуқсимон дерматоз (Дюринг касаллиги).
Касалликнинг аниқ сабаби аниқланган
эмас. Касаллик табиатини аллерген, вирус, аутоиммун назариялар билан тушун-тиришга
уринишлар давом этмоқда. Дерматознинг бевосита ривожланишига ҳазм аъзоларининг
(ошқозон, ичак, жигар) касалликлари, аскаридоз, хавфли ўсмалар сабаб бўлиши мумкин.
Йод ва бромга нисбатан сезувчанликнинг ошганлиги аниқ исботланган.
Касаллик ўткир бошланади. Айниқса болаларда дастлаб диспепсия, артралгия,
субфебрилитет кузатилади. Сўнгра пуфак, пуфакча, йирингча, тугунчали пуфакча,
қаварчиқ (полиморфизм) шаклланади. Тошмаларнинг тошиши кучли қичишиш билан
ўтади, оғрийди. Мактаб ѐшигача бўлган болаларда пуфакларнинг ҳажми катта бўлиб,
пўрсилдоқни эслатади. Катта бурмалар соҳасида пуфаклар гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашади,
учуқни эслатади ва ишқаланиш оқибатида нам эрозиялар ҳосил бўлади. Касаллик
сурункали кечади, йиллаб (20-30 йил) давом этади. Ёз фаслида қўзийди, қишда ва кузда
тузалади. Аѐлларга нисбатан эркаклар кўп касалланадилар. Дюринг касаллиги болаларнинг
жинсий балоғатга етиш даврида ўз-ўзидан тузалиб кетиши мумкин.
Касаллик ташхиси қуйидаги маълумотлар асосида қўйилади: учуқсимон, гуруҳланган
полиморф тошмалар кузатилиши, пуфак суюқлигида эозинофилларнинг кўп миқдорда
топилиши, Ядассон синовининг (50% ли калий йод малҳами билан) мусбат натижа бериши.
Шунингдек 5% ли калий йод эритмаси ичирилганда касаллик қўзийди (янги тошмалар
пайдо бўлади, қичишиш зўраяди). Дюринг касаллигида пуфакли ярадан фарқли ўлароқ,
Никольский ва Асбо-Ганзен симптомлари манфий натижа беради. Шу билан бирга пуфак
суюқлиги таркибида акантолитик ҳужайралар топилмайди.
Учуқсимон дерматозни даволашда ДДС (диаминодифенилсульфон) кенг қўлланилади.
Бу дори таблетка ҳолида 0,05-0,1 дан кунига 2 марта 5-7 кун давомида берилади. Бир-икки
кунлик танаффусдан сўнг мазкур даво такрорланади. Агар бундай даво кам наф берса,
глюкокортикоидлар бериш лозим. Дюринг касаллигига дучор бўлган болаларни даволашда
гаммаглобулин яхши самара беради. Дори 1,5-3 мл дан кунора, жами 4-6 марта юборилади.
Витаминлардан кальций пантотенат, пиридоксин, рибофлавинлар фойда қилади.
Маҳаллий дорилардан фторокорт, флуцинар, локакортен каби малҳамлар суртилади. Эрозия
ўчоқларига анилин бўѐқлар (метилин кўки, Кастеллани суюқлиги) билан ишлов берилади.
Беморлар синчковлик билан ўрганилиб, қўшилиб келадиган касалликларни топиш
зарур. Аниқланган касалликларга нисбатан даво чораларини ўтказиш даволаш
самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |