Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

3.
 
Япроқсимон (баргсимон) пўрсилдоқ.
Пўрсилдоқни pemphigus foliaceus тури 
болаларда унинг бошқа турларига нисбатан кўпроқ учрайди. Бунда тез ва осон ѐри-ладиган 
бўшашган пуфаклар терининг яллиғланган соҳаларида эритематоз доғлар устида пайдо 
бўлади. Пуфакчалар ўзининг ривожланиш жараѐнининг ниҳоясига етмасданоқ қурий 
бошлайди. Натижада баргсимон ва тангачасимон қатқалоқлар қатлами шаклланади. Ана шу 
қатқалоқлар остида яллиғланиш суюқлиги тўпланиб, зарарланган ўчоқлар қатламага 
тайѐрланган ҳамирни эслатади. Япроқсимон пўрсилдоқ терининг бошқа соҳала-рига 
тарқалишга мойил бўлади. Юз териси, бошнинг сочли қисми ва тирноқлар пўрсилдоқнинг 
бошқа турларига нисбатан кўп зарарланади. Шиллиқ қаватга камдан-кам ҳолларда шикаст 
етади. Никольский белгиси касалликнинг деярли барча даврларида мусбат. Бемор болаларни 
қичишиш, оғриқ, ачишиш безовта қилади. Болаларда катта кишиларга нисбатан оғир кечади, 
оқибати ҳам жиддийроқ. 
4.
 
Қизил югуруксимон пўрсилдоқ
- Pemphigus erythematosus ѐки Сенир-Ашер 
синдроми дейилади. Пуфакли яранинг бу турида аниқ ва яққол кўринадиган пуфаклар 
бўлмайди. Касаллик юз терисидан бошланиб, бошнинг сочли қисми, кўкрак, қўл ва оѐқларга 
тарқалади. Терининг зарарланган соҳаларида маддаланишга мойил эритемалар кузатилади. 
Уларнинг устки юзаси қатлам бўлиб жойлашган қатқалоқ ва қипиқлар билан қопланган 
бўлади. Ёноқ ва бурун соҳаларида жойлашган эритематоз доғлар капалак шаклини эслатади. 
Кузатиладиган пуфаклар атрофидаги тери қизаради, сезилар - сезилмас шишиб чиқади ва шу 
туфайли яллиғланиш ҳошияси ривожланади. Юз ва бошнинг сочли қисмида кузатиладиган 
эритематоз доғлар қизил югурукни эслатади. Бироқ қатқалоқлар кўчирилганда нам эрозия 
ўчоқларининг аниқланиши мазкур касалликнинг пўрсилдоққа алоқадор эканлигидан 
гувоҳлик беради. Босма-суртмаларда акантолитик ҳужайраларнинг топилиши эса 
касалликнинг аниқ табиатини очиб беради. Пуфаклар атрофидаги терида Никольский 
белгиси мусбат. Қизил югуруксимон пўрсилдок оғиз ва жинсий аъзолар шил-лиқ қаватларида 
деярли учрамайди. Бундан ташқари, пўрсилдоқнинг бу турига қичишиш, ачишиш ва оғриқ 
каби белгилар хос. 
Акантолитик пўрсилдоқларнинг у ѐки бу турларини даволаш бир-биридан деярли фарқ 
қилмайди. Даво чораларини эрта ва ўз вақтида қўллаш муҳимдир. Глюко-кортикоидлар 
асосий даво препарати ҳисобланади. Бунда гормоннинг максимал миқдорини танлаш жуда 
муҳим бўлиб, давонинг кейинги босқичлари ва олинадиган самара ана шу танланган дозага 
боғлиқдир. Гормонал препаратлардан преднизолон, презоцил, урбазон, дексаметазонлар 
кенг қўлланилади. Преднизолоннинг суткалик миқдори ўртача 10-20 мг ни (5-15 ѐшли 
болаларга) ташкил этади. Қолган глюкокортикоидлар миқдори преднизолонга нисбатан 


белгиланади. Триамцинолон кўп асоратлар қолдириши мумкинлиги сабабли тавсия 
этилмайди. Глюкокортикоидларнинг катаболитик таъсирини ҳисобга олган ҳолда 
беморларга анаболик стероидларни буюриш мақсадга мувофиқдир. Нерабол, ретаболил каби 
анаболик гормонлар боланинг ҳар бир кг оғирлигига 0,0001-0,0002 г дан юборилади. 
Глюкокортикоид 
гормонлар 
билан 
даволаш 
натижасида 
ривожланадиган 
микроэлементлар (калий, кальций, марганец) етишмаслиги кальций глюконат, панангин, 
калий оротат ва бошқа микроэлементли препаратлар билан тўлдирилади. 
Пўрсилдоққа чалинган беморларга иммуностимулятор, метилурацил, пентоксил, натрий 
нуклеинат ва антибиотиклар (пенициллин гуруҳи, ярим синтетик антибиотиклар) буюриш 
глюкокортикоидларнинг иммунодепрессив таъсирини ва йирингли касалликлар ривожланиш 
хавфининг олдини олади. Қон ва қон зардобини қуйиш, оқсилга бой суюқликлар буюриш 
мазкур гўдакларда ривожланаѐтган гипопротеинемиянинг олдини олади. Витаминлардан 
аевит, кальций пантотенат, рибофлавин эса эрозия ўчоқларида битиш жараѐнини 
тезлаштиради. Маҳаллий дорилардан анилин бўѐқлар, стероид, малҳамлар (локакортен, 
гиоксизон, лоринден С) ва бактерицид суюқликлар яхши наф беради. Пўрсилдоққа чалинган 
беморларнинг овқати оқсиллар, витаминлар ва микроэлементларга бой бўлиши лозим. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish