бузилиши, меланогенезда қатнашадиган ферментлар фаоллигининг сусайиши ва генетик
назариялар) касалликнинг туб моҳиятини тушунтириб бера олмайди. Пес терининг бирор
соҳасида меланин пигментининг бўлмаслиги билан таърифланади. Касаллик кўпинча
болалик ва ўсмирлик
даврида бошланади, сурункали кечади, йиллаб, баъзан умрбод давом
этади.
Бунда терининг маълум соҳаларида оқ доғлар (депигментация) пайдо бўлади. Доғлар
яллиғланмайдиган доғлар қаторига кириб, уларнинг сони битта иккита ѐки тарқалган, баъзан
терининг ҳамма соҳаларини эгаллайди. Доғларнинг шакли ҳам турли-туман: айлана,
овалсимои шаклда, баъзан маълум шаклга эга бўлмаслиги мумкин. Ҳажми нўхатдек, бир
сўмлик тангадек, баъзан жуда катта бўлади. Кичик доғлар
аста-секин бир-бири билан
қўшилиб пилакчалар ҳосил бўлади. Пес доғлар терининг барча соҳаларида кузатилади.
Дастлаб қўл ва оѐқларда, тананинг бошқа очиқ жойларида пайдо бўлади. Депигментацияга
учраган тери соҳаларида жойлашган сочлар сақланиб қолади, аммо улар ҳам ўз рангини
йўқотади. Витилиго доғларининг ультрабинафша нурларга нисбатан сезувчанлиги ошган
бўлади, шу туфайли очиқ доғлар соҳасидаги тери қизарган ва ҳатто шишган бўлиши
мумкин. Доғлар одатда безовта қилмайди, баъзи беморларда доғлар пайдо бўлиш даврида ва
баҳор фаслида қичишиш ѐки ачишиш каби нохуш сезгилар пайдо бўлиши мумкин.
Песни
кепаксимон темиратки, захм лейкодермаси ва моховдан фарқлаш лозим.
Кепаксимон темиратки доғлари ҳам яллиғланмаган бўлади. Аммо улар фақат тананинг
юқори қисмида (кўкрак, бўйин, елка, орқа, курак соҳалари) кузатилиб, доғларнинг усти
кепаксимон ва унсимон қипиқлар билан қопланган бўлади.
Бальцер синови песда манфий
натижа беради. Захм лейкодермаси, яъни яллиғланмайдиган доғлар фақат кўкрак, бўйин
соҳасида кузатилиб, тери бутунлай оқариб кетмайди. Захмда кўпинча гипопигментация
кузатилади. Шунингдек захмга хос бошқа белгилар ҳам кузатилиб,
песдан ажратишга
ѐрдам беради. Песда КСР ларнинг жавоби манфий. Моховда кузатиладиган доғлар
соҳасида тери сезувчанлиги йўқолган бўлади, беморлар иссиқ-совуқни, оғриқни ва бошқа
нохуш сезгиларни сезмайдилар. Зарарланган тери соҳаларида атрофия ҳам кузатилади.
Лепромин синови ва лепромаларнинг пайдо бўлиши доғларнинг песга алоқадор эмаслигини
аниқлашга ѐрдам беради.
Касалликни даволашда пес жараѐнининг активлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Песга чалинган беморлар терисидаги жараѐн 3 даражага бўлинади:
1-даража:
кам сонли пес ўчоқлари оппоқ, чегаралари аниқ, соғлом теридан яққол
ажралиб туради. Депигментация доғларининг атрофидаги тери ўзгармаган ѐки бир оз
қизарган. Беморнинг анамнезида янги доғларнинг сўнгги 2-3 ой ичида пайдо бўлганлиги ѐки
эски доғларнинг катталашаѐтганлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: