Асосий касалликнинг баёии


АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Терининг зарарланган соҳаларида кузатилаѐтган патологик жараѐн тарқалган тус 
олган. Тошмалар симметрик жойлашиб, уларнинг кўп қисми қўл ва оѐқларнинг 
ташқи юзасидан, шунингдек қорин, кўкрак ва бел соҳаларининг терисидан жой
олган. 
Тошмалар хусусан тугунчалардан иборат. Улар сон-саноқсиз, айлана ва овал шаклда. 
Кичиги тариқдек, каттаси бир тийинлик чақадек келади. Тугунчаларнинг кўп қисми 
қизғиш-пушти ранг, баъзилари тўқ қизил тус олган, юзаси нотекис ва хира, ѐруғда 
ялтирамайди. Тирсак ва қорин соҳаларида битта-иккита яллиғланган доғлар ҳам 
мавжуд. Бу пушти ранг доғлар нотўғри айлана шаклида бўлиб, мош-ловиядек келади. 
Кўп тугунчалар атрофидаги тери қизарган, сезилар-сезилмас шишган, яъни изоморф
реакция кузатилмоқда. 
Иккиламчи тошма элементларидан фақат қипиқлар мавжуд, улар асосан терининг 
тирсак ва тизза соҳаларида кўпроқ кузатилмоқда. Қипиқларнинг талай қисми 


тангачасимон бўлиб, қисман кепаксимон, ҳаммаси кумуш рангли. Бундай қипиқлар 
билан асосан ҳажми каттароқ тугунчалар қопланган. 
Танлаб қиртишланган тугунчада қўъбус учлиги (стеарин доғи, оралиқ парда, қонли 
шудринг) белгилари мусбат натижалар берди. 
Субъектив сезгилардан беморни қисқа муддатли, унчалик кучли бўлмаган қичишиш 
безовта қилмоқда. Қичишиш гоҳ кундузи, гоҳи тунда пайдо бўлиб, бемор уйқусига
таъсир этганича йўқ. 
Дастлабки ташхис - қипиқсимон темиратки (қўъбус), тарқалган шакли, ривожланган 
босқичда. 
 
Учуқсимон дерматозга чалинган Д. исмли бемор бола касаллик тарихининг асосий 
касаллиги баёнидан кўчирма 
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Теридаги патологик жараѐн тарқалган тус олган. Тошма элементлари оғиз 
атрофида, иккала елка соҳа-сида, қорин, чов ва соннинг ички юзаларида жойлашган. 
Бирламчи тошмалардан пуфак, пуфакча, йиринг ва қаварчиқлар кузатилмоқда. 
Мазкур элементлар оғиз атрофида ва елка соҳаларида тарқоқ жойлашган. Қорин 
терисида, соннинг ички сатҳларида ва чов соҳаларида тўп-тўп бўлиб жойлашган 
бўлиб, атроф теридаги кам сонли тошмаларнинг ҳам гуруҳланишга мойиллиги 
сезилиб турибди. 
Пуфаклар сон жиҳатидан пуфакчалардан кўпроқ, айлана-овал шаклда, уларнинг 
пардаси мустаҳкам, сероз-суюқлиги кўриниб турибди. Тўпланган пуфакли 
тошмаларнинг пуфак пардаси йиртилиши натижасида чов ва сон соҳаларида нам 
сувлашган ўчоқлар ҳосил бўлган. Никольский ва субэпидермал перифокал кўчиш 
белгилари манфий. 
Терининг барча зарарланган соҳаларида ўткир яллиғланиш белгилари (қизариш, 
шишиш, маддаланиш) кўзга яққол ташланмоқда. Эритематоз доғлар сатҳида 
маҳаллий ҳарорат кўтарилмаган, бир тусли қизғиш, шаклсиз. 
Терининг сочли қисмларида соч тўкилиши ѐки синиши белгилари кўринмайди. 
Бармоқлар ва тирноқларда патологик ўзгаришлар йўқ. 
Субъектив нохуш сезгилардан қичишиш ва оғриқ безовта қилмоқда. Юз ва чов 
соҳаларидаги тошмалар асосан оғриқ билан, қорин ва елка терисида жойлаш ганлари
эса кўпинча қичишиш билан кечмоқда. 
Калий йодиднинг 50% ли малҳами билан ўтказилган тери-аллергик синамаси мусбат 
натижа берди. Пуфак суюқлиги Тцанк усулида текширилганда катта миқдорда 
эозинофиллар топилди, акантолитик ҳужайралар эса топилмади. 
Дастлабки ташхис - учуқсимон дерматоз (Дюринг касаллиги). 
Кепаксимоп темираткига чалинган К. исмли ўсмир бола касаллик тарихининг асосий 
касаллиги баёнидан кўчирма 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish