6. Касаллик тарихини ҳимоя қилиш. Касаллик тарихини ҳимоя қилиш гуруҳнинг барча талабалари иштирокида амалга
оширилади. Бунда талабалар бемор билан ишлаш жараѐнида йиққан маълумотларини
касаллик тарихи баѐнида ифода этиб, махсус келишилган тарзда навбатма-навбат сўзлаб
беришлари лозим. Икки талабага бир беморни топшириш мақсадга мувофиқ эмас. Талабалар
ўзларига ажратилган кунлар ва соатларда касаллик тарихида баѐн этилиши лозим бўлган
қуйидаги қисмларни аниқ ва содда тил билан ѐзишлари лозим.
1)
бемор бола тўғрисидаги умумий маълумотлар;
2)
асосий касалликнинг ривожланиш тарихи;
3)
беморнинг ҳаѐт тарихи;
4)
объектив текширув маълумотлари;
5)
асосий касалликнинг баѐни;
6)
дастлабки ташхис;
7)
лаборатория текширувлари маълумотлари;
8)
фарқловчи ташхис;
9)
клиник ташхис ва уни асослаш;
10) даво режаси ва уни амалга ошириш;
11) кундаликлар (даво натижалари ва касалликнинг кечиши тўғрисидаги маълумотлар);
12)
якуний маълумотлар;
13)
назарий қисм;
14)
рецептура.
Талаба юқорида баѐн этилган маълумотларни сўзлаб бераѐтганида бошқа барча талабалар
уни диққат билан эшитишлари лозим. Бу талаб, бир томондан, уларга мазкур бемор тарихи
билан танишиш имконини берса, иккинчи томондан, уларнинг мазкур беморнинг ташхиси
даволаш режаси ва бошқа масалалар бўйича муҳокамада қатнашишлари учун замин
тайѐрлайди. Талабалар ўзлари олиб борган беморлар касаллик тарихининг барча
қисмларини, айниқса касалликнинг ривожланиш тарихи, асосий касалликнинг баѐни ва даво
режасини ѐддан билишлари лозим. Мазкур вазифа талабаларнинг беморлар билан ишлаш
жараѐнида олган билимларини мукаммал ўзлаштиришларига, шунингдек эркин баҳслашув
жараѐнида фаол иштирок этишларига имконият яратиб беради.
Кўпчилик ҳолларда вақтни тежаш мақсадида талабалардан «касаллик тарихи»нинг у ѐки
бу қисмларини сўзлаб беришлари сўралади. Жумладан беморнинг клиник ташхисини
асослаб бериш ва даво режасини мақсадга мувофиқлигини исботлаш талаб этилади. Баҳс
диагностика мавзусида кетганда улардан мазкур касалликда қўлланиладиган дерматологик
текширув усулларини амалда қўллашни ва кўрсатишни сўраш мақсадга мувофиқдир.
Даво режасига киритилган дори моддаларини мазкур беморни даволашда қўлланишни
асослаб бериш ва шу препаратларни таъсир механизмини сўраш машғулот ўтказиш
сифатини яхшилайди. Ҳар бир конкрет ҳимоя охирида ана шу бемор ва касаллик
тўғрисидаги фикрларни бошқа талабалардан сўраш машғулотнинг самарадорлигини
оширади.
Талабаларга якуний баҳо уларнинг назарий билимлари, ўзлаштирган амалий кўникмалари
ва ѐзган касаллик тарихининг сифати асосида қўйилади.