Асосий касалликнинг баёии


ЎЛКАМИЗДА КЎП УЧРАЙДИГАН ДЕРМАТОЗЛАР АСОСИЙ КАСАЛЛИК



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ЎЛКАМИЗДА КЎП УЧРАЙДИГАН ДЕРМАТОЗЛАР АСОСИЙ КАСАЛЛИК
БАЁНЛАРИДАН КЎЧИРМА Л АР 
1- илова 
Атопик дерматит (чилла гуши ѐки ирсиятга алоқадор тарқоқ нейродермит) билан 
хасталанган Г. исмли гўдак касаллик тарихининг асосий касаллиги баѐнидан кўчирма 
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ (STATUS LOCALIS) 
Теридаги тошма элементлари тарқалган тус олган. Патологик жараѐннинг асосий қисми 
юз, бўйин, тана, қўл-оѐқларнинг букиладиган юзаларида жойлашган. У айниқса билак ва чов 
бурмалари, тиззаларнинг остида жуда ривожланган. 
Тошмалардан яғирланиш кўзга яққол ташланиб турибди. Яғирлаган соҳалар ҳусусан 
майда тугунчалардан иборат бўлиб, тери рангидан унчалик фарқ қилмайди. Уларнинг остида 
оз-моз маддаланиш ва эритематоз доғлар сезилиб турибди. Зарарланган соҳалардаги тери 
гиперпигментацияга учраган ва қорамтир кул ранг тус олган. Лихенизация (яғирланиш) 
ўчоқларининг кўп қисмида сарғиш, жигар ранг қипиқлар кузатилмоқда. Қипиқларнинг кўпи 
тангачасимон ва кепаксимон, ялтироқ. Қуриш натижасида қипиқларнинг четлари кўтарила 
бошлаган, остида сувланган ва намлик юза кўриниб турибди. 
Юз терисида ва қўл панжалари соҳасида сарғиш-жигар ранг суюқлиги бўлган майда 
пуфакчалар кузатиляпти. Уларнинг кўп қисми сероз ва сероз-йирингли қатқалоқчалар билан 
қоплана бошлаган. Кўпгина соҳаларда (қўл, оѐқ, бел) майда тирналиш излари (экскориация) 
бор, улар қисман чизиқсимон қора қатқалоқлар билан қопланган бўлса, қисман сурилган 
Кастеллани суюқлиги таъсирида қуриб, бита бошлаган. 
Бемор терисининг барча соҳалари қуруқ, устки қисми кўчиб туша бошлаган. Тери 
дермографизми оқ ва сақланувчан. Соч-мушак рефлекси («ғоз териси») жуда ривожланган. 
Субъектив сезгилардан қичишиш туну кун безовта қилади, қичишиш жуда кучли, 
беморнинг уйқуси йўқ, асаблари таранглашган, жаҳлдор. 
Дастлабки ташхис - атопик дерматит. 
Йирингли пуфак яра билан оғриган Б. исмли гўдак касаллик тарихининг асосий 
касаллиги баѐнидан кўчирма 
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ (STATUS LOCALIS) 
Терида кузатилаѐтган патологик жараѐн тарқалган тус олган. Тошмалар қорин терисида, 
орқа ва елка соҳаларида, қўл ва оѐқларнинг терисида, шунингдек бел ва чов бурмаларида 
жойлашган. 
Бирламчи тошма элементларининг кўп қисмини пуфаклар, қисман йиринг ташкил этиб, 
уларнинг пардаси юпқа ва тез йиртилувчанлиги билан ажралиб турибди. Юпқа пардали 
пуфаклар - фликтеналарнинг кўп қисми қорин ва қўл терисида жойлашган бўлиб, уларнинг 
ичи сероз суюқлик билан тўлган, баъзи пуфакчаларда эса сероз-йирингли суюқлик 
кузатиляпти. Уларнинг катталиги нўхатдек, баъзилари ўрикнинг данагидек келади. 
Пуфаклар тубида юмшоқ мадда пайпасланди. Орқа ва елка соҳасида жойлашган пуфаклар 
сон жиҳатидан кам бўлса-да, йирингли суюқлик билан тўлган. 
Оѐқ терисида ва чов бурмаларида пуфаклардан ташқари йирингчалар кузатилмоқда. 
Уларнинг пардаси ҳам юпқа, баъзи жойларда четлари осилиб турибди. Барча соҳаларда 
жойлашган пуфаклар атрофидаги тери қизарган, сезилар-сезилмас шишган. Қўл ва оѐқ 
кафти терисида тошмалар йўқ. 
Иккиламчи тошма элементларидан эрозиялар ва пигментли доғлар кузатиляпти. 
Эрозиялар асосан пуфакчалар пардасининг йиртилиши натижасида ҳосил бўлган. Уларнинг 
кўпчилиги қўл панжалари ва болдир соҳасида жойлашган. Қорин соҳасида эрозиялар 


битиши туфайли иккиламчи доғлар, жумладан пигментация ҳодисаси кузатиляпти. Қурий 
бошлаган пуфаклар ва йиринглар устида қатқалоқлар кўринмайди. 
Субъектив ѐқимсиз сезгилардан оғриқ, ачишиш безовта қиляпти. 
Дастлабки ташхис - йирингли пемфигоид (юқумли пуфакли яра), тарқалган тури, қўзиган 
даври. 
Чин гуш билан оғриган Б. исмли бола касаллик тарихининг асосий касаллиги баёнидан 
кўчирма
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Терида кузатилаѐтган тошмалар тарқалган ва симметрик тус олган. Улар иккала қўл 
панжаси ва билакларининг пастки қисмларида жойлашган 
Бирламчи тошма элементларидан пуфакчалар, яллиғланган доғлар, тугунчалар ва 
йирингчалар кузатиляпти. Пуфакчалар сони кўп бўлиб, кўпинча микровезикулалар 
кўринишида. Уларнинг асосий қисми қўл панжаларининг ташқи сатҳида ва билаклар 
терисининг ѐн юзаларида жойлашган. Эритематоз доғлар пуфакчали тошмалар 
кузатилаѐтган соҳалардан ва уларнинг атрофидан жой олган. Доғларда яллиғланиш 
белгилари яққол намоѐн бўлиб, асосан тўқ-қизил тусдадир. 
Катталиги тариқдек келадиган пушти-қизғиш тугунчалар сони бир неча ўнлаб саналади, улар 
қўл панжаларининг барча сатҳларида кузатиляпти. Пуфакчаларнинг бир қисми 
йирингчаларга айланяпти, уларнинг кичиги тариқдек, каттаси мошдек келади, бўшлиғи ним-
яшил йиринг билан тўлган. Микровезикулѐз тошма элементлари тўплами мазкур 
соҳаларнинг сувланишига сабаб бўляпти. Патологик жараѐн ўчоқларининг маддаланиши 
суст ривожланмоқда. 
Иккиламчи тошма элементларидан қатқалоқлар, шилиниш (эрозиялар) ва қипиқлар 
кузатиляпти. Сарғиш рангли сероз қатқалоқлар билан асосан билак соҳасидаги пуфаклар 
қопланган. Кўп йирингчаларнинг устида эса йирингли ва йирингли-геморрагик қатқалоқлар 
мавжуд. Қўл панжаларида жойлашган баъзи пуфакчаларнинг ѐрилиши натижасида эрозиялар 
сони кўпайиб турибди. Баъзи яллиғланган доғларнинг усти тангачасимон ва кепаксимон 
қипиқлар билан қопланган. 
Нохуш сезгилардан қичишиш безовта қиляпти. Тери бир маромда, кечаю кундуз қичишиб 
турибди. 
Дастлабки ташхис - чин (идиопатик) гуш, қўзиган даври, тарқалган тури. 
Қизил югурукка чалинган С. исмли бемор касаллик тарихининг асосий касаллиги 
баѐнидан кўчирма 
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Теридаги патологик жараѐн чегараланган тус олган. Тошмалар пешона ва юз терисининг 
иккала қисмида симметрик жойлашган. Бирламчи тошма элементларидан эритематоз доғлар 
кузатиляпти. Бу яллиғланган доғлар айлана, овал ва нотўғри-овал шаклларда бўлиб, ѐноқ 
соҳасида жойлашганлари бир-бирлари билан туташа бошлаган. Пешона терисидаги, айниқса 
икки қош (қаншар) оралиғидаги эритемалар алоҳида жойлашган. Эритематоз доғлар
соҳасидаги тери бир оз қизарган, маддаланган. Деярли барча доғларнинг сатҳи мугузли, 
тангачасимон қипиқлар билан қопланган. Ана шу соҳаларда тери сезиларли қалинлашган. 
Эритемалар устида жойлашган қипиқларни кўчиришга уриниш натижасида уларнинг 
осонлик билан кўчмаслиги маълум бўлди. Баъзи кўчган қипиқлар остида чақир тиканни 
эслатувчи ўткир учли қаттиқ ўсимталар кўзга ташланди. Бенье-Мешерский ва «аѐллар 
пошнаси» белгилари мусбат. 
Пешона соҳасида жойлашган эритематоз доғлар марказида чандиқли атрофия 
кузатиляпти. Ёноқ соҳасидаги эритемалар атрофидаги тери қорайган, иккиламчи пигментли 
доғлар уларни ўраб турибди. Юз терисининг деярли барча қисмларида кузатилаѐтган 
қипиқлар ва қатқалоқлар атрофида юзаки қон томирларининг кенгайиши натижасида ҳосил 


бўлган доғлар - телеангиэктазиялар яққол кўзга ташланиб турибди. Мазкур доғлар 
витропрессия пайтида йўқолиб, сўнгра яна пайдо бўлди. 
Лабнинг қизил ҳошияси сезилар-сезилмас яллиғланган, маддаланган. Синчиклаб 
кўрилганда (лупа ѐрдамида) эритематоз доғнинг устки қисмида енгил кўчиш кузатилди, саѐз 
ѐриқлар ҳам бор. 
Бемор терисининг бошқа соҳаларидан тошма элементлари топилмади. Қолган соҳалар 
териси силлиқ ва майин, ўз эластиклигини йўқотмаган. 
Нохуш сезгилардан беморни оғриқ ва ачишиш безовта қилади. 
Дастлабки ташхис - сурункали қизил югурук, чегараланган тури. 
Энтеропатик акродерматитга дучор бўлган У. исмли қиз бола касаллик тарихининг асосий
касаллиги баѐнидан кўчирма 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish