Асосий касалликнинг баёии


АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Терида кузатилаѐтган патологик жараѐн тарқалган тус олган. Асосан юз териси, 
пешона, бошнинг сочли қисми, қўл кафти ва оѐқ кафти зарарланган. 
Бирламчи тошма эломентларидан тугунчалар ва эритематоз доғлар кузатилди. 
Тугунчалар тариқ ва мош катталигида, мис-қизил рангли, тарқоқ жойлашган. 
Уларнинг кўп қисми юз терисида, айниқса энса соҳасида, қисман бошнинг сочли 
қисмларида кузатилмоқда. Баъзи тугунчалар қипиқ билан қопланган. Юз терисида 
кузатилаѐтган эски папулаларнинг ўрнида қорамтир пигментли доғлар ҳам бор. 
Қўл кафтида, оѐқ кафти терисида ва қисман бошнинг сочли қисмида тарқоқ 
жойлашган терининг маддалаган ўчоқлари мавжуд. Бу инфильтрация ўчоқларида 
қизариш ва шиш каби яллиғланиш белгилари сезиларли ривожланган. З арарланган 
ўчоқлар босилганда қаттиқ, тери эластиклиги йўқолган. Айниқса кафт ва товон 
соҳаларидаги тери қуруқ, силлиқ, ялтироқ. Мазкур соҳаларнинг териси ѐрила 
бошлаган. Бошнинг сочли қисмида жойлашган мадда ҳосил қиладиган ўчоқлар 
сарғиш жигар ранг тус олиб, нотўғри шаклга эга. Улар устини қоплаган тери ҳам 
қуруқ, унда сувлашиш, йиринглашиш каби ўткир яллиғланиш белгилари кўринмайди. 
Булардан ташқари, зарарланган соҳалардаги соч тўкила бошлаган, маълум қисми 
синиб тушган, синган соч толалари ўткир тикандек тик ҳолда кўриниб турмиди. 
Қошдаги сочлар ҳам сийраклашган. 
Периферик лимфа тугунлари пайпасланмади. Бошқа турдаги тошма элементлари 
аниқланмади. 
Терининг мадда бойлаган ўчоқларидан олинган тўқима суюқлиги таркибида рангпар 
трепонемалар топилмади. 


КСР (БР, КР. ЗВР)ларнинг барчаси ўта мусбат, ИЁР- 

( + ), ТҲЧР - трепонемалар 
ҳаракати 80% чекланган. 
Клиник ташхис - эрта туғма захм, клиник белгилари ривожланган тури 
(Гохзингернинг тугунчали қаттиқлашган териси). 
Э 
с 
л а т м а: 
Офтальмолог кўригига биноан (кўз тубида кузатилган «туз ва қалампир» белгиси 
асосида) хориоретинит аниқланди. 
Педиатр 
ва 
невропатологларнинг 
кўригида 
бошқа 
специфик 
ўзгаришлар 
аниқланмади. Найсимон суяклар рентгенографиясида гўдакнинг катта болдир 
суякларида 2-даражали остеохондрит борлиги маълум бўлди. 
2- Илова 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish