Асосий касалликнинг баёии


Терининг совуққа сезувчанлигини аниқлаш усули



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

5. Терининг совуққа сезувчанлигини аниқлаш усули. 
Асосан эшакем касаллиги 
диагностикасида қўлланилади. Эшакемнинг совуқдан келиб чиқадиган турида бу 
синов мусбат натижа беради. Сон, елка ѐки думба соҳасига муз парчаси қўйилганда 
соғлом болалар терисининг муз қўйилган жойи оқаради, атрофи қизариб эритема 
шаклланади. Орадан 15-30 сек ўтар-ўтмас эритема ўз-ўзидан йўқолади. Совуқдан 
ривожланган эшакемга дучор бўлган беморлар терисида эса муз қўйилган жойда 
қаварчиқ ҳосил бўлади, атрофида сохта-қаварчиқ (псевдоподия) кузатилади. 
6. Аллергик синов усуллари. 
Турли-туман моддаларни тери орасига юбориш, чаплаш, 
томизиш ва томизиб тилиш тахмин қилинган касалликлар ташхисини аниқлашда 
қўлланилади. Чунончи: 
а) мохов касаллигида лепромин билан синов ўтказилади. Бу усул моховни бошқа 
ўхшаш касалликлардан фарқлаш билан бир қаторда касаллик турини аниқлашда ҳам 
қўлланилади. Моховнинг туберкулоид турида лепромин синови мусбат натижа 
беради. Лепромин лепромани қайнатиб тайѐрланган сувли экстрактдир, y 0,1 мл 
миқдорда тери орасига юборилади. Кўпинча 24-48-72 соатдан сўнг лепромин 
юборилган соҳа кизариб, тугунча ҳосил бўлади (эрта реакция) ѐки 10-14 кундан сўнг 
лепромин юборилган жойда катталиги 1 ѐки 2 тийинлик чақадек келадиган тугун 
ҳосил бўлади (кеч реакция). 


б) 
тери силида туберкулин билан синов (Пирке, Манту реакциялари)нинг 
диагностик 
аҳамияти 
катта. 
Ту- 
беркулин синови терига томизиб тилиш ѐки тери орасига юбориш йўллари билан 
амалга оширилади. Туберкулин синовининг турлари, ўтказиш усуллари махсус 
адабиѐтларда кенг ѐритилган. 
в) 
Дюринг дерматитида калий йодиднинг 50% ли малҳами билан ўтказиладиган 
синов 
(Ядассон 
бўйича). 
Бу пўрсилдоқ ва бошқа пуфакли дерматитлардан фарқлашда муҳим диагностик роль 
ўйнанди. Бунда малҳам чапланиши лозим бўлган тери соҳаси (кўпинча билакнинг 
ички юзаси) спирт-эфир эритмалари билан тозаланади. Сўнгра малҳамнинг озгина 
миқдори 
чапланиб, 
бир 
неча 
қаватдан 
иборат 
мармар 
парчаси (катталиги 2x2 см) билан қопланади. Устидан мумланган қоғоз ѐпилади ва 
бинт ѐрдамида боғланади, баъзи муаллифлар дока парчаси устидан компресс 
клеѐнкани ѐпиб, ѐпишқоқ пластир билан мустаҳкамлашни таклиф этадилар. Бу 
мақсадга мувофиқ эмас, чунки клеѐнка ва ѐпишқоқ пластир тери сезувчанлигини 
ошириши ва дерматит ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳам синов 
натижасига салбий таъсир этиб, диагностик хатога йўл қўйилишига олиб келади. 
Синов жавоби 24-48-72 соат мобайнида ривожланган эритемага (мусбат жавоб) қараб 
ўқилади. 
Ҳозир терининг аллергик касалликлари диагностикасида турли-туман аллергенлар 
билан ўтказиладиган синов усуллари деярли қўлланилмаяпти. Аллергенлар билан 
ўтказиладиган синов теридаги яллиғланиш жараѐнининг чуқурлашишига, тери 
сезувчанлигининг ошишига, организмда сенсибилизациянинг кучайишига ва ниҳоят 
бемор аҳволининг оғирлагашишига олиб келмоқда. Шу сабабли аллергик 
дерматозлар диагностикасининг билвосита усуллари (Кумбс реакцияси, лизоцимлар 
активлигини ва комплементлар миқдорини аниқлаш, Т ва В лимфоцитлар сонини 
санаш ва ҳоказо) кенг қўлланилмоқда. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish