Асосий касалликнинг баёии


Терининг тошма кўринишидаги жавоб реакцияси (изоморф реакция)



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

7. Терининг тошма кўринишидаги жавоб реакцияси (изоморф реакция).
Баъзи 
тери касалликларида ташқи таъсиротлар остида клиник соғлом терида тошмалар 
кузатилиши мумкин. Бу ҳол патологик терини айнан шу касалликка хос жавоб 
реакцияси ҳисобланади. Мазкур ҳолат изоморф реакция деб аталади. 
Бемор организмнинг таниш таъсиротларга жавоб реакцияси тери таъсирлангандан 
сўнг ўша лаҳзадаѐқ намоѐн бўлиши ѐки бир неча соатдан кейин кўриниши мумкин, 
ѐхуд тошмалар бир неча кундан кейин пайдо бўлйши мумкин. Тошмалар пайдо 
бўлиш тезлиги бемор организмининг сенсибилизация даражасига, жумладаш тери 
сезувчанлигининг қай даражада ошганлигига боғлиқ. 
Болаларда кузатиладиган гуш ва нейродермитда ишқаланиш, тирналиш, қуѐш 
нурлари таъсирида терининг мана шу омиллар таъсир этган соҳаларида янги 
тошмалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, эски тошмалар 
атрофида янги гардиш пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай тошмалар 
кўпинча ўша захотиѐқ ҳосил бўлади. Эшакем касаллигида кузатиладиган эшакем 
дермографизми ҳам бунга мисол бўла олади. Бунда терининг соғлом сатҳида 
юритилган таѐқча ўрнида ўша заҳотиѐқ қаварчиқли йўл пайдо бўлади. Аксинча, 
псориаз, қизил ясси темиратки касалликларида ташқи таъсиротлар бир неча соат ѐки 
кундан сўнг янги тошмалар (тугунчалар) пайдо бўлишига сабаб бўлади. 
Изоморф реакция сунъий йўл билан ҳосил қилиниши мумкин. Масалан, қўъбуснинг 
ривожланиш босқичини ўтроқ (стационар) босқичдан фарқлаш мақсадида бемор 
терисининг соғлом сатҳига ўткир буюм (масалан, игна) санчилади. Мазкур соҳада 
янги тугунчалар пайдо бўлиши касалликнинг ривожланиш (прогрессия) босқичи 
кечаѐтганлигини кўрсатади. 
8. Мугуз қаватни ойдинлаштириш усули. Эпидермис бағрида шаклланадиган баъзи 
патологик ўзгаришлар тери юзасидан кўринмаслиги ѐки хира кўриниши мумкин. 


Масалан, тери пўстининг донадор қаватининг нотекис патологик ўсиши (гранулѐз) 
натижасида шаклланадиган ўзига хос (тўрсимон ѐки ўргимчак уяси шаклидаги) 
манзара барча беморларда ҳам яққол кўринавермайди. Фақат қизил ясси темиратки 
касаллигига хос бўлган бу клиник белги фанда Уикхем «тўри» деб ном олган. Ма на 
шу симптомни аниқлаш мақсадида зарарланган тери сатҳига ѐғ суртили б (вазелин 
мойи, 
пахта 
ва 
кунгабоқар 
мойлари), 
касалликнинг 
клиник 
манзараси 
ойдинлаштирилади. Уикхем симптомини кўпроқ оғиз бўшлиғидан (мугуз қаватининг 
йўқлигидан) излаш сабаби ҳам ана шундан. Мой суртиш кўрув майдонининг мугуз 
қават сатҳидаги қипиқлардан ва тез орада кўчиб тушадиган мугуз ҳужайраларидан 
тозаланишига олиб келади. Шу тариқа мугуз қават юпқалашади ва шишасимон қават 
остидаги ўзгаришларни кузатиш осонлашади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish