Асосий касалликнинг баёии


ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИДА



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

 
ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИДА
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАХСУС ЛАБОРАТОРИЯ ТЕКШИРУВ УСУЛЛАРИ 
Дерматомикозлар диагностикаси 
1. Кепаксимон (ранг-баранг) темиратки касаллигини қўзғатувчи замбуруғни 
(Pityrosporum orbiculare) аниқлаш учун терининг зарарланган соҳаларида жойлашган, 
қипиқлар билан қопланган ранг-баранг доғлардан қирма олинади. Дастлаб материал 
олинадиган доғлар танланади. Бунда маҳаллий дорилар суртилмаган ва янги пайдо 
бўлган доғни танлаш мақсадга мувофиқдир. Буюм ойнаси доғ ѐнига қия ҳолда 
қўйилиб, скальпел ѐрдамида доғни қоплаб турган қипиқлар ойна устига қириб 
олинади. Қирма устига 1-2 томчи 30% ли ўювчи калий ѐкй натрий эритмаси 
томизилади, алангада қайнашга етмай
 
қиздирилади. Сўнгра қоплагич ойна билан 
ѐпилиб, микроскопни буюм столчаси устига қўйилади. Аввал кичик
сўнгра катта 


(40+) объективда кўрилади. Микроскопда калта ва йўғон, учлари қайрилган 
мицелийлар, шунингдек майда, юмалоқ, узум шингилини эслатадиган споралар 
тўпламини кўриш мумкин. 
2. Оѐқ кафти микозига ташхис қўйиш учун уни қўзғатувчи замбуруғлар (Trichophyton 
interdigitale, Tr. rubrum)ни топиш зарур. Бунинг учун бемор ўтқазилиб, оѐғи махсус 
столга қўйилади. Скальпель билан дастлаб товон гумбазининг териси қириб олинади. 
Сўнгра бармоқ ораларидаги бурмалар қирилади. Ҳар сафар қирма буюм шишасининг 
ўртасига туширилиб, 30%ли ўювчи калий эритмаси томизилади, алангада 
қиздирилгач, қоплагич oйнa билан ѐпилади. Пуфаклардан материал тайѐрлаш учун 
пуфак қобиғи (пардаси) қирқиб олиниши лозим. Препарат пуфак пардасидан 
тайѐрланиб, 30% ли ишқор билан ишлов берилади. Текширувнинг қолган жараѐни 
қирма пpeпарат тайѐрлаш кабидир. 
Тирноқларни патоген замбуруғларга текширганда (онихомикозларда) дастлаб бемор 
оѐқларини содали илиқ сувга солиб ивитиш зарур. Сўнгра зарарланган тирноқлар 
юзаси қириб тозаланади. Тирноқлар қайчи билан навбатма-навбат қирқиб олиниб, 
ҳар қайсиси алоҳида қоғозга ўралади. Бунда тирноқларнинг қайси бармоқдан 
олинганлигига қараб, белги (рақам) қўйиб чиқилади. Kейин барча қоғоз 
 
ўрамлари 
йиғилади, қоғоз қопчага солинади ва лабораторияга жўнатилади. Лабораторияда ҳар 
қайси тирноқ алоҳида пробиркаларга солиниб, махсус ишлов берилгандан сўнг 
микроскоп остига қўйилади. 
Пуфак қобиғидан, тирноқлардан ва қирқиб тайѐрланган препаратларнинг барчасида 
касаллик пайдо қилувчи замбуруғларнинг қўш контурли споралари зан жир шаклида 
кўринади. Бўғимлардан тузилган мицелий иплари эса узилган мунчоқни эслатади. 
Баъзи занжирлар юмалоқ споралардан иборат бўлса, баъзилари тўғри бурчакли 
споралардан тузилган бўлади. Сохта (псевдо) мицелийларни аниқлаш мақсадида 
препарат алангада қиздирилади, бу чора сохта мицелийларнинг йўқолиб кетишига 
(парчаланишига) сабаб бўлади. 
3. Трихофитияда текширув учун материал силлиқ теридан қириб олинади, 
тирноқларни қирқиб тайѐрланади. Шунингдек, зарарланган сочлар ковлаб ѐки тирнаб 
олинади. Трихофитиянинг турига қараб сочлар атрофидаги қипиқ ва қатқалоқлар ҳам 
текширув материали ҳисобланади, сочларнинг илдизи қини билан қўшиб олинади. 
Силлиқ теридаги майин туклар скарификатор ѐрдамида ѐнидан тилиб олинади. 
Зарарланган сочларни пинцет билан тортиб юлиб олиш мақсадга мувофиқ эмас. 
Текширувнинг кейинги босқичлари бошқа микозлардаги сингари бўлади (ишқор 
билан ишланг, қиздиринг, қоплагич ойна ѐпиш). 
Терининг юзаки қаватларини яллиғлантирадиган замбуруғларда (Тг. violaceum, Тг. 
crafertiforme) споралар ва мицелийлар сочнинг ичида жойлашган бўлади (Тг. 
endotrix). Шу сабабли микроскоп остида спорали тизмалардан иборат соч 
халтачасини кўриш мумкин. Зарарланган сочларнинг ичи овал, айлана ва тўртбурчак 
шаклдаги споралар тасмаси билап тўлганлиги кузатилади. Баъзан сочларнинг ичи 
спораларга тиқилиб кетиб, уларнинг шакли ўзгариши мумкин. 
Терининг чуқур қаватларини зарарлайдиган, жумладан маддали йиринглаш 
жараѐнини келтириб чнқарадиган замбуруғлар (Тг. mentagraphytes, Tr. verricosum) 
нинг споралари сочнинг ташқарисида жойлашган бўлади (Тг. ectotrix). Баъзи 
замбуруғларнинг (Тг. mentagraphytes) споралари кичик бўлиб, кўпинча майда уй 
ҳайвонларида учрайди. Tr. verricosum нинг споралари эса катта бўлиб, йирик уй 
ҳайвонларида кузатилади. Микроскоп остида спора ва мицелийлар тизмаси соч 
атрофини ғилоф шаклида ўраб турганлигини кўриш мумкин. Бунда баъзан катта, 
баъзан кичик споралар тўплами кузатилади (замбуруғнинг турига қараб). Эктотрикс 
типига мансуб замбуруғларни микроспория замбуруғларидан ажратиш лозим. 
Трихофития замбуруғларига хос спораларнинг тасмасимон жойлашиши шунингдек 


соч ичида бир-иккита ингичка мицелий ипларининг кузатилиши уларни 
микроспориядан фарқлашда ѐрдам беради. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish