Асосий касалликнинг баёии


Пашшахўрда (тери лейшманиози)



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Пашшахўрда (тери лейшманиози).
Текширув учун материал пашшахўрда 
яраларидан ажралиб чиқаѐтган суюқликдан тайѐрланади. Беморнинг касалликнинг 
қайси даврида келганига қараб, турли-туман йўллар билан материал тайѐрлаш 
мумкин. Касалликнинг ривожланган даврида, яъни чуқур ва кенг яралар ҳосил 
бўлган пайтда яра сатҳи физиологик эритма билан артиб тозаланадн. Сўнгра яра 
четидаги ўсувчи (грануляцион) тўқима пинцет билан юлиб олинади ва ундан суртма 
тайѐрланади. 
Агар бемор яралар бита бошлаган даврда мурожаат этса, ѐпилаѐтган яралар Женнер 
игнаси ѐки скальпел билан чуқур қилиб тешилади, сўнгра ўсаѐтган (грануляцион)
тўқимадан қирқиб олиниб, суртма тайѐрланади. 
Суртмалар хона ҳароратида қуритилади, 90° этил спиртида фиксация қилинади 
(қотирилади). Сўнгра Романовский усулида 50-60 минут мобайнида бўялади. Кейин 
сувда ювилади, қуритилади, микроскопнинг эммерсион объективида текширилади. 
Пашшахўрда қўзғатувчиси лейшманиялар, яъни Боровский таначаларининг 
цитоплазмаси ҳаво рангга, ядро ва ядрочаси қизил ѐки пушти ранга бўяла ди, улар 


ҳужайра марказидан четроқда жойлашади. Лейшманиялар одатда моноцитлар ичида 
ғуж-ғуж бўлиб жойлашган бўлади, баъзан лейкоцитлар ичида ҳам учраши мумкин. 
Пуфак суюқлигини цитологик текшириш усули 
Терининг пуфакли касалликлари диагностикасида ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Пўрсилдоқли - ҳақиқий акантолитик пуфакли ярани бошқа пуфакли дерматозлардан 
фарқлашда пуфак суюқлигидан акантолитик ҳужайраларни (Тцанк бўйича) топиш 
усули амалий аҳамиятга эга. Бунинг учун текширилаѐтган пуфак суюқлигидан босма-
суртма тайѐрланади. Романовский-Гимза усулида бўялган босма-суртмаларда 
акантолитик ҳужайраларнинг топилиши беморнинг пўрсилдоққа дучор бўлганидан 
гувоҳлик беради. Босма-суртма қуйидагича тайѐрланади: дастлаб оддий ўчирғичдан 
қирқиб тайѐрланган кубиклар қайнатилиб, стерилизация қилинади, сўнгра 
зарарланган тери соҳасидаги эрозиялардан янгиси танлаб олинади, эрозия ва унинг 
атрофи дока билан артиб тозаланади. Ўчирғични қисқич билан қаттиқ қисиб эрозия 
юзасига босиб олинади ва ўша заҳотиѐқ буюм ойначасига босиб суртма тайѐрлан ади. 
Суртмаларни 4-5
 
та тайѐрлаш лозим. Сабаби, акантолитик ҳужайралар тез 
топилавермайди, Бундай ҳолларда суртмалар навбат билан кўздан кечирилади. 
Акантолитик ҳужайралар микроскоп остида айлана ѐки овал шаклда кўринади. 
Ядроси жуда йирик, цитоплазманинг 3/4 қисмини эгаллайди. Романовский усули 
билан бўялганда уларнинг ядроси тўқ кўк рангга, цитоплазмаси эса ҳаво рангга 
бўялади. 
Босма-суртмаларда акантолитик ҳужайраларнинг топилмаслиги ва улар ўрнида 
эозинофилларнинг кузатилиши текширилаѐтган пуфак Дюринг дерматозига тегишли 
эканлигидан гувоҳлик беради. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish