Асосий касалликнинг баёии


Қизил югурук диагностикаси



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Қизил югурук диагностикаси 
Бунда LE ҳужайраларини топиш муҳим амалий аҳамиятга эга. Бу мақсадга етишиш 
учун олдиндан тайѐрланган натрий оксалат эритмасига 10 мл бемор қони қуйилади. 
Қон натрий оксалат билан пробиркада яхшилаб аралаштирилади, сўнгра 1 соат 
мобайнида хона ҳароратида қолдирилади. Кейин пробиркага 8-10 та шиша мунчоқ 
ташланади, оғзи резина тиқин билан бекитилади ва 30 дақиқа мобайнида юқоридан 
пастга, пастдан юқорига чайқатилади. Ана шундан сўнг пробирка зардоб ҳосил 
бўлгунча хонада қолдирилади. Зардоб пипеткада тортиб олиниб центрифугаланади, 
ҳосил бўлган чўкмадан бир неча суртма тайѐрланади, спирт билан қотирилгач 
Романовский усулида 15-20 минут бўялади. Бўялган препаратлар лейкоцитларнинг 
гавжум жойини топиш учун кичик объективда кўрилади, кейин иммерсион 
объективда кўрилади. Бунда қизил югурук ҳужайралари қизил ѐки қизил-бинафша 
рангга, лейкоцит ядроси эса тўқ бинафша рангга бўялади. 
Захм диагностикаси 
Захм қўзғатувчи оқиш спирохеталар (Treponema pallidum) бўялганда уларнинг 
маълум бир қисмигина бўя-лади, бўялганда ҳам ѐмон бўялади. Шу сабабли улардан 
табиий, нам препарат тайѐрланиб, қоронғилаштирилган кўриш майдонида кўрилади. 
Захм қўзғатувчиларидан тирик, жонли (натив) препарат тайѐрлаш спирохеталар 
ҳаракатини кузатиш имконини беради. Бу мақсадни амалга ошириш учун 
микроскопнинг Аббе конденсори махсус қоронғи кўриш майдонини таъминлайдиган 
конденсор (кардиоид ѐки параболоид) лар билан алмаштирилади. 
Оқиш трепонемаларни қоронғи кўриш майдонида текшириш Тиндал феноменига 
(беўхшов ҳодиса) асосланган: агар қоронғи хонага тор тирқиш орқали ѐруғлик 
нурини киритсак, табиий ѐруғликда кўринмандиган майда заррачалар ѐғдуланиб 
яққол кўзга кўринади. Микроскопни қоронғилаштирилган кўриш майдони ҳам 
объективга тўғридан-тўғри тушмайдиган, синган ѐруғлик нури билан ѐритилади. Бу 
ҳол табиий ѐруғликда кўринмаган трепонемаларнинг ҳам микроскоп кўриш 
майдонида кўринишига сабаб бўлади. Оқиш спирохеталар нурни жуда кам даражада 


синдиради. Шу туфайли кумуш рангли ўрамларнинг ѐдуланиши яққол кўзга 
ташланади. 
Нам ва жонли препарат қуйидагича тайѐрланади: текширилиши керак бўлган элемент 
(эрозия, яра, нам тугунча) юзасидан бир томчи тўқима суюқлиги олиниб, буюм 
шишасига томизилади. Тўқима суюқлиги (серум) ни олиш учун текширилаѐтган 
элемент юзаси физиологик эритма ѐрдамида артиб тозаланади. Агар яралар устида 
қатқалоқ, ўлган тўқима ва чиқиндилар бўлса, пинцет ѐрдамида олиб ташланади ва 
физиологик эритма билан артилади. Одатда оқиш спирохеталар чуқурроқда, 
бириктирувчи тўқима оралиғида, лимфа ва қон томирлари атрофида йиғилади. Шу 
сабабли тўқима суюқлиги бир неча усуллар (сиқиб чиқариш, тирнаш, куйдириш) 
билан олинади. Борди-ю мазкур усул ѐрдамида спирохеталар топилавермаса, 
текширилаѐтган элемент фнзиологик эритма билан бир неча соат давомида 
намланади. 
Буюм шишасига томизилган бир томчи тўқима суюқлиги (серум) бир томчи натрий 
хлориднинг изотоник эритмаси билан аралаштирилади ва қоплагич oйнa билан 
қопланади. Сўнгра конденсор юзига бир томчи иммерсион мой ѐки дистилланган сув 
томизилади, препарат худди шу томчига тегизиб ўрнатилади. Рангпар спирохеталар 
10x40 катталикда кўздан кечирилади. Бунда микроскоп кўзгуси ОИ - 10 ѐритгичи 
билан ѐритилади. Захм қўзғатувчиси оқиш спирохеталар микроскопнинг кўриш 
майдонида ўзининг специфик ҳаракатлари (маятниксимон, тўлқинсимон, тебранма, 
ўз ўқи атрофидаги ҳаракати) билан сапрофит спирохеталардан фарқланади.
Шунингдек, уларнинг ингичка ва бир текис жойлашган ўрамлари қоронғида 
ялтираб, спирал шаклида кўринади. 
Бошқа турдаги спирохеталар (S. buccalis, S. dentinum) эса ўзларининг дағал 
бурмалари, ҳар хил турдаги ҳаракатлари билан ажралиб туради. Бундан ташқари, 
улар гоҳо тўхтаб, гоҳо кескин ҳаракатланади ва ҳаракатлари давомида ўз шаклини 
ўзгартириб туради. 
Борди-ю текширилаѐтган элементлар таркибида рангпар трепонемаларни топиб 
бўлмаса (бу ҳол тошмалар тузалаѐтган, битаѐтган даврда кузатилади), лимфа 
тугунлари пункция (санчиш) қилиниб, безнинг тўқима суюқлиги олинади ва 
микроскоп остида текширилади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish