Асосий касалликнинг баёии


ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАХСУС



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАХСУС 
КЛИНИК ТЕКШИРУВ УСУЛЛАРИ 
1

Терини қаватма-қават қирнб текшириш усули. 
Мазкур қиртишлаш усули эпидермисда содир бўлаѐтган ўзгаришларни, айниқса тери 
тошмаларида кузатиладиган қипиқланиш жараѐни характерини аниқлашга ѐрдам 
беради. Масалан, паракератоз жараѐнида тери пўсти қаватлари ғовак, гиперкератозда 
эса қаттиқ бўлади. Шунингдек, эпидермис бағрида кичик, яширин пуфакчалар 
бўлиши мумкин. Асл терининг сўрғичсимон қаватида жойлашган капиллярларнинг 
мўртлик даражасини ҳам қириб текшириш йўли билан аниқлаш мумкин. Бу усулга 
биноан текширилаѐтган элемент (кўпинча тугунча) скальпел ѐки буюм шишаси 
ѐрдамида қаватма-қават қириб борилади. 
Мазкур 
усул 
псориазни 
парапсориаздан 
ажратишда 
жуда 
қўл 
келади. 
Текширилаѐтган тугунчада эпидермис қаватлари навбат билан қириб борилганда 
стеарин доғи, чегара пардаси ва қонли шудринг симптомлари намоѐн бўлиши мазкур 
тугуннинг псориазга алоқадор эканлигини кўрсатади. Аксинча, парапсориазда бу 
белгилар ўрнида бошқа белги - яширин қипиқланиш белгиси намоѐн бўлади. 
Қизил югурук (эритематоз) да тошмалар (фолликуляр гиперкератоз) устини қоплаб 
олган қипиқларни қиртишлаш кучли оғриққа (Бенье симптоми) сабаб бўлади ва шу 
тариқа беморнинг ташхиси аниқланади. 
Захм тугунчаларини псориатик тугунчалардан фарқлашда ҳам қиртишлаш усули 
ѐрдам беради. Захмда стеарин доғи белгиси намоѐн бўлса-да, чегара пардаси ва 
нуқтасимон қонаш белгилари кузатилмайди. Бу фарқ уни қўъбусдан фарқлашга 
имкон беради. 
2.
Дермографизм усули. 
Дермографизм тери нерв томир аппаратининг ташқи 
таъсиротларга жавоб реакцияси деб тушунмоқ керак. Дермографизм терининг 
функционал ҳолатини, жумладан қўзғалиш хусусиятини акс эттиради. Терининг 
жавоб реакцияси нерв системасининг алоҳида олинган аъзоси терига нисбатан 
муносабатини кўрсатса-да, дермографизмда кузатиладиган жавоб реакциясининг 
маҳаллий характерга эга эканлигини англаш лозим. 
Дермографизм тўмтоқ нарса билан, масалан чўп шпатель билан аниқланади. Тўмтоқ 
таѐқча ѐки бармоқ билан аниқласа ҳам бўлади. Ҳозир дермограф деб аталувчи асбоб 
ҳам мавжуд. Соғлом терида, унинг маълум соҳаси бўйлаб юритилган шпатель ўрнида 
15 сек дан сўнг қизил чизиқ пайдо бўлади, 15-45 сек ичида ҳосил бўлган чизиқ 
атрофида эритема ҳосил бўлади. Орадан 1-1,5 дақиқа ўтгандан сўнг чизиқ ўртаси 
қаваради ва ниҳоят 2-3 дақиқадан кейин изсиз йўқолиб кетади. Бу ҳолат нормал 
дермографизмдан далолат беради. Кўпинча дермографизм терининг қорин соҳасида, 
билакнинг ички юзасида, сон, орқа, кураклар остида текшириб кўрилади. 
Дермографизм тери касалликларини бир-биридан ажратишда ѐрдам беради, зеро 
касалликларнинг табиатига қараб тери ташқи таъсиротларга турлича жавоб берад и. 
Масалан, гуш ва қўъбусда дермографизм қизил бўлиб, бунда эритема яққол намоѐн 


бўлади. Тери сатҳи бўйлаб юргизилган шпатель ўрнида оқ чизиқ ҳосил бўлиши 
мумкин. Бундай ҳолларда эритема ва қаварчиқ кузатилмайди. Бу турдаги теринннг 
жавоб реакцияси оқ дермографизм дейилади, у нейродермит, қичима, қўтир 
касалликларида ва эритродермияларда кузатилади. 
Дермографизмнинг махсус тури эшакем дермографизмидир. Бунда тери сатҳида 
юргизилган ҳар қандай тўмтоқ нарса ўрнида тезда бўртиб чиқадиган кенг, раво н 
қизил йўл ҳосил бўлади. Мазкур эритема тезда қавариб, қаварчиққа айланади. 
Эшакем дермографизми эшакем касаллигида (urticaria) кузатилади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish