Тасвирий матнда ҳодиса, нарса-буюм ёки кишиларнинг бадиий тасвири берилишини кўрсатиш керак. Мулоҳаза турдаги матнда



Download 56,87 Kb.
bet1/14
Sana01.06.2022
Hajmi56,87 Kb.
#629588
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Тасвирий матн


Тасвирий матнда ҳодиса, нарса-буюм ёки кишиларнинг бадиий тасвири берилишини кўрсатиш керак.

Мулоҳаза турдаги матнда эса бирор бир нарса, воқеа-ҳодиса ҳақидаги турлича қарашлар изоҳланиб, турли мулоҳазалар далиллар асосида исботланади. 

Ривоя матн. Бундай матнда бирор нарса ҳақида маълумот берилиши, ҳикоя қилиниши ёки бирор ҳодисанинг тафсилоти тушунтирилиши мумкин. 

Тавсифий матн. Бундай матнда бирор нарса (ҳодиса, киши, буюм, манзара) тасвирлаб (тавсифлаб) ҳам берилиши мумкин. Матнда шунингдек, бирор бир нарса (шахс), унинг фаолияти (ҳолати) ҳақида мулоҳаза юритилиши, бирон фикр исботланиши мумкин. 

Маълумотнома матн. Бунда эса бўлиб ўтган воқеа-ҳодиса ёки мавжуд ҳолат ҳақида оддий ахборот берилади.
Бундай матнда сўзларнинг кўчма маъноларидан, тилнинг бадиий-тасвирий воситаларидан деярли фойдаланилмайди, воқеа-ҳодиса оддий ва аниқ баён қилинади.


Ижодий-тафсифий матн. Бунда сўзловчи ёки ёзувчи томонидан ижодий равишда баён этилган воқеа-ҳодиса, нарса ёки шахснинг тасвири ёки хабар, маълумотнинг ижодий-тавсифий баёнидир.
Маълум воқеа-ҳодисаларга, нарса ва шахсларга оид фикр-мулоҳаза билдириш, уларни бадиий-тасвирий воситалар, далиллар билан таърифлаш, изоҳлаш ижодий-тавсифий матнга хос хусусиятлардандир.
Илмий, публицистик ва бадиий услубларга хос матнлар, шунингдек, иншо ҳам ижодий-тавсифий матннинг кўринишларидандир. Ана шу юқоридаги таснифий белгиларга қараб ўқувчилар томонидан яратилажак матнларнинг турлари аниқланади ҳамда улар илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинади.
Гап шундаки, бу матн турларининг ҳар бирида ўзига хос лисоний ва лексик воситалар қўлланади. Ҳар бирининг кириш, асосий ва хулоса қисмлари ўзгача хусусиятга эга бўлади. Ўқувчилар ана шу хусусиятларни билиб олсаларгина, фикрни саводли қилиб тўғри ифодалашни ўрганишлари мумкин. Матнда, шунингдек, фикрларни мантиқан изчил қилиб баён этиш катта аҳамият касб этади. Баъзи матнлардаги ғализликлар кўпинча фикрлар изчиллиги ва мантиқига мос келмайдиган ёки зид бўлган фикрнинг мавжудлиги, шунингдек, мавзудан четлаб кетиш ҳолларидан келиб чиқади. Шундай экан, ўқувчиларга мантиқ қонун-қоидаларини ўргатиш ва уларда фикрни матн тарзида мантиқан изчил қилиб ифода этиш кўникмаларини ҳосил қилиш асосий вазифалардан биридир.
Қуйи синф ўқувчилари учун содда ва қизиқарли асарлар, эртаклардек матнлар керак. Бу ёшдаги болалар учун яратилган матнлар атроф–муҳитни, ҳаётни билишга ва уни севишга ёрдам беради, мурғак қалбларнинг зеҳнини, онгини юксалтиради, турмушни содда ва ҳаққоний равишда тасвирлашга хизмат қилади, болаларнинг луғат бойлигини оширади, уларнинг нутқини ўстиради. Аниқ, равон, қизиқарли тилда ёзилган ҳар қандай асар ёки матн болаларга тез таъсир этади ҳамда улар томонидан осон ўзлаштирилади.
Бундан ташқари, барча турдаги матнлар учун умумий бўлган, шунингдек, ҳар бир турдаги матннинг ўзига хос бўлган фикрни боғловчи воситалар мавжуд. Биринчи жумладаги от туркумига оид сўзнинг ўрнида иккинчи жумлада олмош ишлатилишиаммо, лекин, зеро каби зидловчи боғловчилар; шунинг учун, шундай экан каби сабаб-натижани ифодаловчи; бундан ташқари, шунингдек, жумладан, масалан каби қўшимча фикрни боғловчи; биринчидан, иккинчидан, учинчидан каби фикр изчиллигини кўрсатувчи воситалар шулар жумласидандир.
Оғзаки матн тузишда, шунингдек, имо-ишора, оҳанг, эҳе-е-е, вой, ҳа-а-а, А-а-а каби ҳис-туйғуни ифодаловчи воситалар, ёзма матнда эса бу воситалар билан бир қаторда тиниш белгилари ҳам жуда катта роль ўйнайди. Фикрни матн тарзида тўғри ифода этиш учун ўқувчи ана шундай воситалар ҳақидаги билимларни эгаллашгина эмас, балки уларни нутқий мулоқот жараёнида ўринли қўллаш бўйича амалий кўникмаларга ҳам эга бўлиши талаб қилинади.
Матнда, юқорида айтиб ўтганимиздек, фикрнинг услубан саводли қилиб баён этилиши, яъни матнда нутқ мақсади ва вазиятига қараб у ёки бу услубга хосланган сўз ва ибораларнинг қўлланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбек тили сўз, сўз бирикмалари ва гап даражасидаги бири-биридан услубий жиҳатдан фарқланадиган синонимларга ниҳоятда бой тиллардан биридир55. Шу боис ўқувчиларда уларнинг ҳар бирини матннинг услубий туригагина эмас, балки нутқий жанрига нисбатан ҳам тўғри қўллаш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш керак.
Фикрни матн тарзида ифодалашда ўқувчиларни юқорида тилга олинган барча талабларга риоя қилишга одатлантириш ва бу борада зарурий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида уларни мунтазам равишда матн тузиш бўйича машқ қилдириш яхши натижа беради.
Ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш мақсадида дарсларда матнлардаги тарихий ва эскириб қолган сўзларни топиб, уларни ҳозирги кунда қўлланадиган синонимлари билан алмаштириш топшириғини бериш ҳам мумкин. Масалан: айтишмоқ - жанжаллашмоқ – сен-менга бормоқ; кузатмоқ – огоҳ бўлмоқ – кўз-қулоқ бўлмоқ кабилар.
Ўқувчилар сўз бойлигини ошириш мақсадида матн тузиш жараёнида синонимлардан ўринли фойдаланиш малакаси ҳам ўргатилади. Дарс давомида сўзларни синонимлари билан алмаштиришдан ташқари, синоним сўзларни ўзлаштиришга қаратилган топшириқлар берилиши мумкин.
Матндаги синонимик қаторни топиш, бу қатордаги сўзларнинг ижобий ва салбий маъноларини ажратиш, услубий бетараф сўзларни топиб, ундан матнда ўринли фойдаланиш каби топшириқлар шулар жумласидандир.
Ўқитувчи бундай топшириқларни аста-секинлик билан мураккаблаштира бориб, ўқувчиларни матн устида ишлашга ўргатиб боради. Жумладан, матндаги такрорий сўзларни бартараф этиш учун сўзларнинг синонимларини топиш, уларнинг маъноларини изоҳлаш каби топшириқларни бажаришни ўқувчидан талаб қилиш мумкин.
Ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш учун биринчи навбатда улар билан ҳамкорликда матн устида иш олиб бориш керак. Матн танлашда ўқувчиларнинг ёш хусусияти ва билим даражасини эътиборга олиш бундай дарсларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Матн билан ишлаш жараёнида тузилган матн асосида саволлар бериш, суҳбат тарзидаги матнларни ролларга бўлиб ўқиш, матндаги тушириб қолдирилган ўринларни тўлдириш, сўзларни алмаштириш каби иш турлари ўқувчиларда амалий нутқ кўникмаларини ҳосил қилиши, уларда фикрни боғлиқли матн тарзида баён этиш малакасини шакллантиришга хизмат қилади.
Она тили дарсларида ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий матн яратиш кўникмаларини шакллантириш таълимнинг асосий мақсадларидандир. Шунинг учун ҳам, айниқса, кейинги йилларда она тили дарсларида мустақил ва ижодий ишларга катта эътибор қаратилган. Ўқувчиларда ижодий фикрлаш кўникмасини шакллантириш учун турли воситалар, усул ва манбалардан фойдаланилади. Булардан матн туздириш энг самарадор омиллардан биридир. Шунинг учун матн тузиш жараёнида ўкувчининг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида бу жараённи қуйидагича уч босқичга ажратиб ўрганган маъқул: 


Download 56,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish