Ҳозирги ўзбек адабий тилида ўзаро лексик-грамматик, функционал хусусиятларига кўра фарқланувчи қуйидаги сўз туркумлари бор: от, сифат, сон, олмош, феъл, равиш мустақил сўзлар



Download 17,03 Kb.
Sana28.06.2022
Hajmi17,03 Kb.
#715639
Bog'liq
Morfologiya




Морфология. Ҳозирги ўзбек адабий тилида ўзаро лексик-грамматик, функционал хусусиятларига кўра фарқланувчи қуйидаги сўз туркумлари бор: от, сифат, сон, олмош, феъл, равиш - мустақил сўзлар; кўмакчи, боғловчи, юклама - ёрдамчи сўзлар; ундовлар, тақлидий сўзлар, модал сўзлар.
Гап ҳосил қилиш учун энг фаол сўз туркуми феълдир. Ўзбек тилида феъл ўзига хос нисбат, бўлишсизлик, замон, майл, шахс-сон қўшимчаларига, равишдош, сифатдош ва ҳаракат номи сингари вазифадош шаклларга эга.
Ўзбек тилида нисбат шакллари феълнинг асос қисмидан кейин қўшилади. Феъл 5 та нисбат шаклига эга: аниқ нисбат; ўзлик нисбат; орттирма нисбат; мажҳул нисбат; биргалик нисбат. Феълнинг асос қисми аниқ нисбат шакли ҳисобланади: ўқи, бажар каби. Асос қисмга -л (-ил), баъзан -н (-ин) қўшимчаларини қўшиш орқали мажҳул нисбат шакли ҳосил қилинади. Ўзлик нисбат -л (-ил), баъзан -н (-ин) қўшимчалари ёрдамида ҳосил бўлади: қийналди, кийинди. Асос қисмга -т, -дир (-тир), -гиз (-киз), -қиз (-ғиз) каби қўшимчаларни қўшиш йўли билан феълнинг орттирма нисбат шакли ясалади: ўқит, ёздир, келтир, кеткиз, ўтқиз, турғиз. Баъзан феъл асосига орттирма нисбат ҳосил қилувчи бирдан ортиқ қўшимча қўшилиши мумкин: ўқит-ўқиттир, тўлдир-тўлдиргиз. Феъл асосига -ш (-иш) қўшимчаси қўшиш орқали биргалик нисбат шакли ҳосил қилинади: ўқиди-ўқишди, келди-келишди.
Ўзбек тилида феълларнинг бўлишсиз шакли бўлишли шаклга -ма қўшимчасининг қўшилиши билан ҳосил бўлади: келди-келмади, кўрди-кўрмади. Феълнинг -ган ва -ётган шаклларига эса -ма билан биргаликда йўқ ва эмас сўзларини қўшиш орқали ҳам бўлишсиз шакл ясалиши мумкин: ўқиган - ўқимаган - ўқиган(и) йўқ - ўқиган эмасалан
Феълнинг ўтган замон шакллари феъл асосларига -ди, -б, -ган (-кан, -қан) қўшимчаларини ва улардан сўнг шахс-сон қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил бўлади: ўқи-ди-м, ўқи-б-ман, ўқи-ган-ман. Феъл асосларига -яп, -моқда, -(а)ётир, -(а)ётиб қўшимчаларини қўшиш орқали ҳозирги замон шакллари ҳосил бўлади: келяпман, келмоқда, келаётир, келаётибман. Келаси замон шакллари феъл асосларига -а, -й, -(а)р қўшимчаларини қўшиш орқали ясалади: келаман, ўқийман, келарман.
Ўзбек тилида феълларнинг 3 та майл шакли мавжуд: хабар (ижро) майли; буйруқ-истак майли; шарт майли. Хабар майлининг махсус қўшимчалари бўлмай, у феъл асосига замон ва шахс-сон қўшимчаларини қўшиш орқали шаклланади: ўйнадим, гулламоқда. Буйруқ-истак майли шакллари феъл асосларига -(а)й, -(а)йин, -гин, -(и)нг, -син, -(а)йлик, -(и)нглар қўшимчаларини қўшиш орқали ҳосил бўлади: борай, борайин, борайлик, боргин, боринг, боринглар, борсин. Бу феъллардан дастлабки 3 таси 1-шахсни, кейинги 3 таси 2-шахсни, охиргиси эса 3-шахсни билдиради. Шарт майли шакли феъл асосларига -са қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинади: ўқисам, ўқисанг, ўқиса. Баъзи адабиётларда 4-майл тури ҳам, яъни мақсад майли ҳам кўрсатилади. Бу майл шакли -моқчи қўшимчаси ёрдамида ясалади: бормоқчиман, кўрмоқчиман.
Феъллар шахс-сон қўшимчаларини олиб, кесимга хосланади. Шахс-сон қўшимчаларининг қисқа: -м (-им), -нг (-инг) ва тўлиқ: -ман, -сан шакллари мавжуд; 1-шахс: бордим, бораман, борганман, борибман; 2-шахс: бординг, борасан, боргансан, борибсан; 3-шахс: борди, боради, борган, борибди.
Феълларнинг 4 та вазифадош шакли мавжуд: 1) соф феъл шакли: ўқиди, келган, ўқиётир; 2) ҳаракат номи шакли. Бу шакл феъл асосларига -(и)ш, -(у)в, -моқ қўшимчаларини қўшиш орқали ҳосил қилинади: ўқиш, ишлов, ишламоқ; 3) сифатдош шакли. Бу шакл феъл асосларига -ган (-кан, -қан), -(а)р (бўлишсизи - -мас), -вчи қўшимчаларини қўшиш йўли билан ясалади: келган, чиққан, борадиган, оқар (сув), сўнмас (юлдуз), борадиган, бўлмайдиган; 4) равишдош шакли. Бу шакл феъл асосларига -(и)б, -(а)й, -гач(-кач, -қач), -гун- ча (-кунча, -қунча), -ганча(-канча, -қанча), -гани(-кани, -қани) қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил қилинади: кўриб, кула-кула, келгач, чиққач, боргунча, тўккунча, югурганча, ишлагани.
Ўзбек тилида феъл ясалиши бой имкониятларга эга, бунда сўз ясалишининг аффиксация усули кенг тарқалган. -а, -ла қўшимчалари от, сифатлар ва ундов сўзлардан (от+а-ата, ёш+а-яша, иш+ла, яхши+ла, оқ+ла, уф+ла); -(а)й, -и, -сира, -са қўшимчалари от, олмош ва сифатлардан (қора+й, сариқ+ай-сарғай, бой+и, сен+сира, ёғ+сира, сув+са); -(а)р қўшимчаси сифатлардан (оқ+ар, кўк+ар, қисқа+р); -илла қўшимчаси тақлид сўзлардан (тақ +илла, гур+илла) феъл ясаш учун хизмат қилади.
Ўзбек тилида равишдошнинг -(а)й, -(и)б шаклларига қўшилиб, унда ифодаланган ҳаракатнинг юзага чиқиши билан боғлиқ турли ҳолатларни билдирувчи кўмакчи феъллар ҳам кенг тарқалган: бошламоқ (айта бошлади, ўқий бошлади), олмоқ (айта олади, ўқий олади), чиқмоқ (ўқиб чиқди), ётмоқ (ўқиб ётибди), юрмоқ (ўқиб юрибди), турмоқ (ўқиб турибди), юбормоқ (ўқиб юборди), ташламоқ (ўқиб ташлади), қўймоқ (ўқиб қўйди), ўтирмоқ (ўқиб ўтирибди), бўлмоқ (ўқиб бўлди) каби феъллар кўмакчи феъллар ҳисобланади.
Ўзбек тилида 3-шахс феълларига -лар қўшимчасини қўшиб, шу ҳаракатнинг бажарувчисига ҳурмат муносабатини ифодалаш кенг тарқалган: келдилар, келганлар, келяптилар, келадилар (юқоридаги феълларнинг ҳаммасида ҳам бир кишининг ҳаракати ифодаланади).
Отлар ўзбек тилида луғавий ва муносабат шаклларига эга. Эгалик, келишик кўрсаткичлари, -ман, -сан, -дир қўшимчалари муносабат шакллари ҳисобланади. Эгалик қўшимчалари шахс ва сон белгиси бўйича қуйидаги шаклларга эга бўлади: 1-шахсда -(и)м ва -(и)миз: китобим, китобимиз; болам, боламиз; 2- шахсда -(и)нг ва -(и)ингиз: китобинг, китобингиз; боланг, болангиз; 3-шахсда -и(-си) ва -лари: китоби, китоблари; боласи, болалари каби.
Ўзбек тилида 6 та келишик шакли бўлиб, уларни жойлашиш тартиби қуйидагича: бош келишик, қаратқич келишиги, тушум келишиги, жўналиш келишиги, ўрин-пайт келишиги, чиқиш келишиги. Бош келишик ноль кўрсаткичли бўлади, яъни муайян қўшимчага эга эмас: дафтар, китоб; қаратқич келишигининг қўшимчаси -нинг бўлиб, бир предметнинг бошқа предметга қарашлилигини билдиради: дафтарнинг, китобнинг; тушум келишиги -ни қўшимчасига эга: дафтарни, китобни; жўналиш келишигининг қўшимчаси -га (-ка, -қа): китобга, эшикка, қишлоққа; ўрин-пайт келишиги қўшимчаси -да: китобда, далада, дўстимда; чиқиш келишигининг қўшимчаси эса -дан: китобдан, боғдан, сендан.
Отлар -ман, -миз, -сан, -сиз, -дир қўшимчаларини, шунингдек, бўлмоқ, саналмоқ, ҳисобланмоқ; экан, эмиш, эди, эмас сўзларини олиб, гапда кесим вазифасини бажаришга хосланади: 1-шахс - ўқитувчиман, ўқитувчимиз, ўқитувчи бўламан (ҳисобланаман), ўқитувчи эдим (эдик), ўқитувчи бўламиз; 2-шахс - ўқитувчисан, ўқитувчисиз, ўқитувчи бўласан, ўқитувчи бўласиз (ҳисобланасиз), ўқитувчи эдинг (эдингиз); 3-шахс - ўқитувчидир(лар), ўқитувчи бўлади(лар), ўқитувчи саналади(лар), ўқитувчи экан(лар).
Отлар бирлик ва кўплик шаклларига эга. Кўплик шакли бирлик шаклга -лар қўшимчасини қўшиш билан ҳосил қилинади, яъни отларнинг -лар қўшимчасини олмаган шакли бирлик шакл саналади. Отларнинг кўплик шакли кўплик маъносидан ташқари ҳурмат (дадамлар, онамлар), умумлаштириш, кучайтириш (кўзларим, оғизларим) ва б. маъноларни ҳам ифодалаши мумкин.
Ўзбек тилида отлар кичрайтириш ва эркалаш шаклларига ҳам эга. Отларнинг -ча (дафтарча, тугунча, ариқча), -чоқ (тойчоқ, ўйинчоқ, болачоқ) ва -чак (келинчак, тугунчак) қўшимчаларини олган шакллари кичрайтириш шакллари; -гина (-кина, -қина): болагинам, тойчоққинам, -жон (укажон, дадажон), -хон ва -ой (Ойхон, Барчиной), шунингдек, -(а)лоқ (қизалоқ) қўшимчаларини олган шакллари эса эркалаш шакллари ҳисобланади.
Ўзбек тилида туб отлардан ташқари ясама отлар ҳам кенг тарқалган. Сўзларнинг асос қисмига -чи, -кор, -дор -дош, -соз, -хон, -боз (-воз), -вчи қўшимчаларини қўшиш орқали шахс отлари (ишчи, сувчи, пахтакор, чорвадор, синфдош, қуролсоз, машинасоз, китобхон, хотинбоз, каптарвоз, ёзувчи); -гич (-кич, -ғич, -қич), -ма, -ги (-ки, -қи), -к(-қ) каби қўшимчаларни қўшиш билан нарса отлари (пуркагич, совуткич, қирғич, тугма, супурги, туртки, ачитқи, элак, ўроқ, тароқ); -зор, -лоқ, -истон, -гоҳ, -хона, -дон қўшимчаларини қўшиш орқали ўрин-жой отлари (гулзор, ўтлоқ, гулистон, ўйингоҳ, дарсхона, туздон, гулдон); -лик қўшимчасини қўшиш билан мавҳум отлар (яхшилик, ёмонлик, камтарлик, баландлик) ясалади. Қўшма отлар асосан от+от (ошқовоқ, отқулоқ, ойболта), сифат+от (оққуш, қизилиштон, Қоратепа), от+феъл (отбоқар, қушқўнмас, ишёқмас), сон+от (мингоёқ, учбурчак, Учтепа) қолипларида ҳосил қилинади.
Сифатларнинг ўзига хос грамматик белгиси даража категориясига эгалигидир. Ўзбек тилида энг, ғоят, жуда, ниҳоятда, бағоят сўзларини сифат олдидан келтириш (энг чиройли, ғоят гўзал, жуда мазали, ниҳоятда баланд, бағоят ёқимли) ёки сифатларнинг биринчи бўғинини товуш ўзгартиш билан такрорлаш орқали (бус-бутун, кап-катта, туппа-тузук, қип-қизил) сифатларнинг орттирма даражаси ясалади. Сифат асосларига -роқ қўшимчасини қўшиш орқали қиёсий даража шакли (чиройлироқ, баландроқ, ширинроқ), сифатлар олдидан сал, пича, хийла, ним сўзларини келтириш ёрдамида озайтирма даража шакли (сал новча, пича аччиқ, хийла шўх, ним пушти) ҳосил қилинади.
Ўзбек тилида бошқа туркумга мансуб сўзлардан -ли, -сиз, -дор, -кор, -ма, -чан, -чоқ (-чак), -қоқ, -ки(-қи), -к(-қ), -ч, ба-, бе-, бо-, но-, сер- ва б. қўшимчалар ёрдамида турли маънодаги сифатлар ясалади: мазали, сувли, мазасиз, сувсиз, гўштдор, эҳтиёткор, эзма, ишчан, ҳаракатчан, эринчоқ, куйинчак, қочқоқ, тиришқоқ, ички, ташқи, чирик, йиртиқ, тинч, жирканч, бақувват, беақл, боумид, нотўғри, серсув, билағон, билармон, давлатманд, сезиларли каби.
Сонлар саноқ сон, тартиб сон, дона сон, чама сон, жамловчи сон, тақсим сон, каср сон сингари гуруҳларга бўлинади. Саноқ сондан бошқа барча сонлар махсус шакллар ёрдамида саноқ сонлардан ҳосил қилинади. Саноқсонга -(и)нчи қўшимчасини қўшиш орқали тартиб сон (бешинчи, қирқинчи), -та қўшимчасини қўшиш билан дона сон (тўртта, йигирмата), -тача қўшимчасини қўшиш орқали чама сон (ўнтача, ўттизтача), -ов, -ала қўшимчаларини қўшиш натижасида жамловчи сон (учов, бешов, бешала), -тадан қўшимчасини қўшиш билан эса тақсим сон (тўрттадан, элликтадан) ҳосил қилинади. Ўндан бир, тўртдан уч, ўн бутун учдан бир сингари сонлар каср сонлар ҳисобланади.
Ўзбек тилида ҳаракатнинг белгисини билдириб келувчи равишлар бир неча маъно турларига бўлинади; улар от, сифат асосларига -ча, -лаб, -лар, -ча, -она, -часига, -ан каби қўшимчаларни қўшиш орқали ҳосил қилинади: эскича, йиллаб, эрталаб, мардларча, қаҳрамонона, эркакчасига, расман, тасодифан.
Кўмакчилар (билан, учун, каби, сингари, сўнг, бери, кўра, қарши, узра ва б.), боғловчилар (ва, аммо, лекин, бироқ, балки, ёки, агар, чунки, гўё ва б.) ва юкламалар (ахир, наҳот, фақат, -ми, -чи, -а, -я ва б.) асосан грамматик вазифа бажарувчи ёрдамчи сўзлардир.
Ҳозирги ўзбек адабий тилидаги аҳ, ўҳ, ўҳҳў, оббо, эй, эҳ, вай, уҳ, ҳаҳ, ваҳ- ваҳ, эҳа, ие каби ҳис-ҳаяжонни ифодаловчи, пишт, кишт, беҳ-беҳ, маҳ-маҳ, чу, қурей каби ҳайдаш-чақиришни билдирувчи (буйруқ-хитоб) ундовлари алоҳида сўз туркумини ташкил этади.
Шунингдек, ўзбек тилида тақлид сўзлар ҳам алоҳида ўрин тутади, алоҳида сўз туркуми ҳисобланади; уларнинг товушга тақлид сўзлар (тақ-туқ, қарс-қурс, қулт-қулт, вақ-вақ, чуғур-чуғур каби) ва образга, тасвирга тақлид сўзлар (йилт-йилт, ялт, жимир-жимир, лип-лип, ярқ ва б.) каби хиллари мавжуд.
Download 17,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish