йўқ. Аммо шиллиқ қават, айниқса юқори ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватлари
қалинлашган. Тил бир оз катталашган, ундаги сўрғичлар бирмунча ривожланган.
Периферик лимфа тугунларидан жағ ости ва қулоқ олди безлари катталашган. Жағ
ости тугунлари нўхатдек, қулоқ олди соҳасида жойлашганлари эса мошдек келади.
Пайпасланаѐтган лимфа безлари оғриқсиз, жуда ҳаракатчан, атроф тўқима билан
чатишмаган. Шунингдек, катталашган тугунлар устидаги ва
атрофидаги терида
патологик ўзгаришлар сезилмайди.
Бемор танасини ва қўл оѐқларини қоплаган терининг барча соҳаларида тошма
элементлари ва уларнинг излари топилмади.
Ўтказилган дастлабки лаборатория текширувлари натижасида ярадан ажратиб
олинган тўқима суюқлигидан рангпар трепонемаларнинг катта миқдори топилди.
Классик серологик реакциялар манфий натижалар берди.
Дастлабки ташхис - бирламчи сероманфий захм.
Иккиламчи янги захм аникланган В.
исмли ўсмир қизнинг касаллик тарихининг асосий
касаллиги баёнидан
кўчирма
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ
Терида кузатилаѐтган тошма элементлари тарқалган тус олган. Улар қорин ва
кўкракнинг ѐн сатҳларида, қўлнинг барча соҳаларида,
соннинг ички юзасида
жойлашган.
Бирламчи тошма элементларидан яллиғланган доғлар кузатилмоқда. Доғларнинг
кичиги мошдек, каттаси нўхатдек келади. Ранги кўкимтир-қизил ва қизғиш,
кўпчилиги айлана шаклида. Босиб кўрилганда йўқолиб, сўнгра яна пайдо бўлди.
Қичишиш, оғриқ каби нохуш сезгилар бемор қизни безовта қилмаяпти. Розеолалар
атрофидаги тери оқимтир сарғиш. Қорин терисининг пастки соҳалари ва соннинг
ички юзасида бўртмасимон яллиғланган доғлар кузатилмоқда. Бу қаварчиқли
тошмаларнинг кўп қисми
овал шаклда, тери сатҳидан сезиларли бўртиб чиққан,
қизғиш пушти рангли, нохуш сезгиларсиз. Тери дермографизми қизил ва
вақтинчалик.
Катта жинсий лабларнинг юқориги туташган соҳасида айлана шаклидаги яра
кузатилмоқда. Яранинг ҳажми бир тийинлик чақадек, четлари бир оз кўтарилган, тўқ
қизил рангли. Яра туби силлиқ ва ялтироқ. Ундан сероз суюқлиги ажралиб турибди.
Пайпаслаб кўрилганда яра остида қаттиқ мадда тўпланганлиги маълум бўлди.
Оғриқсиз, бошқа нохуш сезгилар йўқ. Яра атрофидаги терида яллиғланиш белгилари
йўқ.
Периферик лимфа тугунларидан чов соҳасидаги безлар икки томонлама катталашган,
ҳажми гилос данагидек. Тизза ости безлари олча данагидек пайпасланди. Безларн инг
барчаси қаттиқ, ҳаракатчан. Тугунлар устини қоплаган тери ва атроф тўқималар
ўзгармаган.
Тери ва шиллиқ қаватларнинг бошқа соҳаларида тошма элементлари ѐки бошқа
ўзгаришлар кузатилмади.
Ярадан ажралиб чиқаѐтган тўқима суюқлиги билан ўтказилган
дастлабки
лаборатория текшируви натижа-сида кўп миқдордаги рангпар трепонемалар топилди.
Дастлабки ташхис - иккиламчи янги захм (захм розеолалари, ярали шанкр,
полиаденит).
Кеч туғма захм аниқланган 24 ёшли бемор киз касаллик тарихининг асосий касаллиги
баёнидан кўчирма
Do'stlaringiz bilan baham: