Асосий касалликнинг баёии


АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Терида кузатилаѐтгаи тошма элементлари тарқалган ва симметрик тус олган. 
Тошмаларнинг кўп қисми кўкрак соҳасининг юқори қисмида, елка ва билакларнинг 
барча сатҳларида жойлашган. Элементлар қисман бўйиннинг ѐн юзаларида ва энса 
соҳасида ҳам кузатилмоқда. 
Бирламчи тошмалардан асосан яллиғланган доғлар кузатилмоқда. Бу доғл ар айлана, 
овал ва нотўғри шаклларга эга бўлиб, ранги турличадир: сариқ, жигар ранг, иушти, 
кул ранг ва оқимтир. Мазкур ранг-баранг доғлар юзасида ва уларнинг атрофида 
яллиғланиш белгилари йўқ. Бетартиб жойлашган доғлар кўкрак ва елкаларнинг устки 
юзаларида бир-бири билан қўшилиб, нотўғри шаклли тузилмалар ҳосил қилган. 
Мазкур кўп шаклли доғларнинг четлари аниқ, соғлом теридан ажратиш қийин эмас. 
Иккиламчи тошмалардан қипиқлар кузатилмоқда. Қипиқларнинг кўп қисми 
кепаксимон, баъзи соҳаларда унсимон бўлиб, бу қипиқлар аксарият доғлар устини 


қоплаган. Энса ва бўйиннинг орқа юзасида жойлашган доғлар оқимтир-кулранг, оқ, 
уларнинг устида қипиқлар кўринмайди. Бундай сохта лейкодермалар юзаси тирноқ 
билан уриб кўрилганда юзасидан унсимон қипиқлар тўкила бошлади. 
Йод билан ўтказилган Бальцер синамаси мусбат натижалар берди. Қиртишлаш усули 
ѐрдамида депигментацияга учраган доғлар юзасида яширин қипиқланиш 
кетаѐтганлиги аниқланди. 
Бўйин соҳасидаги доғлар Вуд люминесцент чироғи билан ѐритилганда тўқ жигар 
ранг ва сариқ тусда ѐғдуланди. 
Дастлабки ташхис - кепаксимон (ранг-баранг) темиратки. 
Пушти темиратки билан оғриган А. исмли бемор бола касаллик тарихининг асосий 
касаллиги баёнидан кўчирма 
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ 
Теридаги тошма элементлари тарқалган характерга эга. Тошмалар бемор терисининг 
деярли барча соҳаларини (қўл, оѐқ, қорин, кўкрак, бел, юз) эгаллаган. 
Бирламчи тошма элементларидан яллиғланган доғлар, қаварчиқлар ва йирингчалар 
кузатилмоқда. Тошмаларнинг асосий қисмини пушти доғлар ташкил этган. 
Эритематоз доғлар қорин ва кўкрак терисининг ѐн юзаларида, орқа соҳасида, сон, 
болдир ва бўйин терисида кўп жойлашган. Аксарият доғларда ўткир яллиғланиш 
белгилари жуда ривожланган бўлиб, улар пушти, қизил пушти, қизил тус олган. 
Доғларнинг бир қисми сарғиш пушти ва оч пушти рангга эга. Кўпчилик доғлар 
овалсимон, баъзилари нотўғри овал шаклда, чегаралари ноаииқ, соғлом тери билан 
аста-секин қўшилиб кетган. Уларнинг периферик қисмларида яллиғланиш белгилари 
тарқоқ, тери бир оз шишган, битта-иккита яллиғланган тугунчалар билан ўралган. 
Кўпчилик доғларнинг марказида қипиқларнинг ўзига хос қатлами кузатилмоқда 
(«эзилган папирос қоғози» белгиси). Юз терисида бир неча қаварчиқлар 
кузатилмоқда. Улар ҳам пушти ранг, овалсимон четлари нотекис, тери сатҳидан 
сезиларли даражада кўтарилиб турибди. Иккала билак терисининг ички юзаларида 
пустулалар ҳам бор. Катталиги тариқ ва мошдек, атрофидаги тери қизарган, усти 
йирингли қатқалоқлар билан қопланган. 
Чап сон терисининг ички юзасида катталиги эллик тийинлик тангадек келадиган 
овалсимон пушти доғ кузатилмоқда. Мазкур доғнинг юзаси, айниқса марказий қисми 
кўчиб тушиши натижасида қипиқлар билан қопланган. 
Иккиламчи тошма элементлари (қипиқлар ва қатқалоқлар)нинг асосий қисми қорин, 
билак ва курак терисида кузатилмоқда. Қипиқлар фақат пушти доғлар устида эмас, 
балки елка ва қорин терисида ҳам кепаксимон кўчиб тушиб турибди, билак ва қорин 
терисида жойлашган қатқалоқлар эса тирналиш изларининг устини қоплаб турибди. 
Лимфа тугунларидан билак, елка ва қўлтиқ соҳасида жойлашгани мошдан нўхатгача 
бўлган катталикда пайпасланди. Улар оғриқли, бир-бири ва атрофидаги тери билан
қўшилиб кетишга мойил. 
Нохуш белгиларидан енгил қичиш безовта қилаяпти. 
Дастлабки ташхис - Жибернинг пушти темираткиси. 
Пўрсилдоққа чалинган С. исмли бемор бола касаллик тарихининг асосий касаллиги 
баёнидан кўчирма 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish