билан тўлган. Тошмалар атрофидаги тери ўзгармаган, ранги табиий, яллиғланиш
белгилари кўринмайди.
Иккиламчи тошма элементларидан шилиниш (эрозиялар) кузатилмоқда. Эрозиялар
юз терисида айлана-овал шаклга эга бўлиб,
бетартиб жойлашган, бир-биридан
ажралган ҳолда кўринмоқда. Кўкрак соҳасида жойлашган эрозия жуда катта, айниқса
улар бир-бири билан қўшилиб маълум соҳани эгаллаган, катталиги 4x7x8 см
гача
келади. Қорин терисида жойлашган эрозия ўчоқлари ҳам бетартиб жойлашган бўлиб,
бир-бири билан қўшила бошлаган.
Асбо-Хансен ва Никольский симптомлари мусбат.
Эндигина пуфак пардаси йиртилган эрозияларнинг нам юзасидан тайѐрланган босма-
суртмаларда бир неча акантолитик ҳужайралар (Тцанк бўйича) топилди.
Дастлабки ташхис - одатдаги пўрсилдоқ пуфакли яра.
Сўзакка чалинган С. исмли бемор қиз касаллик тарихининг асосий касаллиги
баёнидан кўчирма
АСОСИЙ КАСАЛЛИКНИНГ БАЁНИ
Сийдик-таносил аъзоларининг териси ва шиллиқ қаватларида кузатилаѐтган
патологик жараѐн тарқалган тус олган. Кичик жинсий лаблар, қин даҳлизи, қин,
сийдик йўли ва орқа чиқарув тешиги соҳаларида яллиғланиш
белгилари
кузатилмоқда.
Катта ва кичик жинсий лаблар терисининг ташқи юзаси бир оз қизарган ва шишган,
ички юзасида эса ўткир яллиғланиш белгилари яққол кўзга ташланиб турибди.
Жинсий лаблар териси табиий ѐриқдан оққан йирингли суюқлик қуриши натижасида
ҳосил бўлган сарғиш-яшил қатқалоқлар қатлами билан қопланган.
Қин даҳлизи қип-қизил, сезиларли шишган. Даҳлиз шиллиқ қаватининг барча
соҳалари майда эрозия ўчоқлари билан тўлган. Шилиниш ўчоқларининг ўртасида
яшил йиринг томчилари бор. Қин даҳлизининг пастки сатҳида йиринг тўпланган
ўчоқ кузатилмоқда. Қин пардасида ҳам ўткир яллиғланиш аломатлари яққол кўриниб
турибди. Қин деворлари қизариб шишган, йирингли суюқлик оқиши ва қисман
қотиши натижасида қалинлашган, шу сабабли қин йўли торайган. Қин тубида
йирингли сероз суюқлик катта миқдорда тўпланган.
Сийдик чиқариш найчаси бошидан охиригача яллиғланган, босиб кўрилганда қаттиқ
оғриди. Найчанинг пастки деворига босиш ундан йирингли суюқликнинг
чикишига
олиб келди, шунингдек бир оз сийдик ажралиб чиқди.
Оралиқ соҳаси ва орқа чиқарув тешигининг атрофидаги терида қизариш, шишиш
каби белгилардан ташқари терининг маддалаганлиги ва ўша ўчоқлардан сувланиш
кузатилди. Яллиғланиш ўчоқларининг атрофида қипиқланиш кўринди, тери оч пушти
ѐки яшилсимон-сарғиш тус олган.
Қин даҳлизи, қин ва сийдик чиқариш каналидаги йирингли суюқликлардан
тайѐрланган суртмаларда Нѐйссер гонококклари кўп миқдорда топилди.
Дастлабки ташхис - янги сўзак, сўзак вульвовагинити, сўзакли уретрит.
Бирламчи захм билан оғриган беморнинг касаллик тарихи асосий касаллиги баёнидан
кўчирма
Do'stlaringiz bilan baham: