Қизил ҳуснбузар (Асnе rоsасеа).
Кейинги йилларда мазкур дерматоз қон
томирларининг наслга алоқадор неврози деб тушунтирилмоқда. Кўпинча ѐши 40-50 дан
ошган аѐлларда кузатилади. Қизил ҳуснбузарнинг ривожланишига климакс даври,
дисменорея ва ҳомиладорликка қарши гормонал препаратларнинг қўлланиши сабаб
бўлмоқда. Ошқозон-ичак касалликлари (гастрит, колит), қабзият, гиповитаминоз ҳодисалари
муҳим патогенетик роль ўйнайди. Совуқ очиқ ҳавода ѐки жуда иссик, цехларда ишлаш
кўпгина беморларда қизил ҳуснбузарнинг ривожланишини тезлаштиради. Кўпгина
беморларда қизил ҳуснбузарнинг ривожланишига ѐғ каналари (Demodex folliculorum)
сабабчи бўлади. Бу ѐғ каналари чувалчангсимон шаклга эга бўлиб, ѐғ безларида сапрофит
ҳолида яшайди (ѐғ канаси номи ана ўшандан олинган). Улар терида кузатиладиган
йирингчалар таркибида осонгина топилади (микроскоп остида).
Касалликнинг дастлабки белгиси бурун терисининг қизаришидир. Дастлаб буруннинг
учи ѐғланиб қизаради, сўнгра ѐноқ териси ва пешонанинг ўрта қисми қизаради (rosасеа).
Айниқса иссиқ овқат истеъмол қилинганда, буғи кўтарилиб турган чой ѐки кофе ичилганда,
шунингдек тандирда нон ѐпилганда ва ўчоққа олов ѐқилганда юзнинг қизариши кучаяди
(эритроз). Оқибатда юз терисида доимий эритема пайдо бўлади, тери капиллярлари
кенгаяди (телеангиэктазия). Қизарган тери соҳасида тугунчалар, йирингчалар пайдо бўлади.
Ҳуснбузар мана шу йўсинда шаклланади. Баъзан касаллик кўзга ўтиши мумкин, бунда
конъюнктивит ва кератит пайдо бўлади. Касаллик сурункали давом этади. Айрим
беморларда бурун соҳасидаги кўк қон томирлар кенгайиб, қон тўпланиши натижасида ѐғ
безлари ва тери ости ѐғ қавати гипертрофияга учрайди. Шу сабабли бурун териси
қалинлашади, юзаси ўсмасимон шаклни олиб, сатҳи ғадир-будур бўлиб қолади. Тери ранги
кўкариб телеангиэктазия зўраяди, ѐғ безларининг чиқарув тешиклари катталашиб очилиб
қолади. Бу манзара ринофима деб аталади. Ринофима қизил ҳуснбузарнинг гипертрофик
тури деб тушунтирилади.
Қизил ҳуснбузарни даволашда дерматоз шаклланишига олиб келган барча омиллар
ҳисобга олиниши лозим. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини даволаш, жумладан
қабзиятни йўқотиш, енгил ҳазм бўладиган парҳез буюриш, шунингдек қайноқ ва ўткир
таомлар истеъмол этишни ман этиш даволаш гарови ҳисобланади. Антибиотиклардан
тетрациклин, метициллин, цепорин, олеандомицинларнинг нафи кўпроқ тегади. Силга
қарши дорилардан фтивазид яхши самара беради.
Маҳаллий даво теридаги яллиғланиш белгиларининг табиатига боғлиқ. Тери қизариб,
тугун ва йиринглар кўпайган даврда таркибида антибиотиклар бўлган стероид малҳамлар
(лоринден С, гиоксизон), сўнгра шафтоли мойи, рух ва нафталанлардан иборат малҳамлар
суртиш мақсадга мувофиқдир. Яллиғланиш белгилари камайгач ихтиол ѐки олтингугуртли
суртма дорилар буюрилади. Даволашнинг охирги босқичида, айниқса ѐғ каналари топилган
ҳолларда терига Демьянович усули билан ишлов берилади. Бунда каналарнинг қирилиб
кетиши таъминланади. «ЯМ» малҳами ҳам ана шундай хусусиятга эга. Баъзан калий йод
эритмаси билан электрофорез қилишга ҳам тўғри келади. Ринофимани даволашда музлатиш
усули (криодеструкция), электр токи ѐрдамида куйдириш усули (диатермокоагуляция) яхши
фойда беради. Агар мазкур усулларнинг нафи тегмаса, ўсган тўқималар жарроҳлик йўли
билан қирқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |