Асосий касалликнинг баёии


Оддий ҳуснбузар (Асnе vulgaris)



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Оддий ҳуснбузар (Асnе vulgaris).
Касаллик жинсий балоғатга етиш даврида 
шаклланади (кўпинча 12 - 13 ѐшларда). Бу даврда эстроген ва андроген моддалар ўр-
тасидаги миқдорий мувозанат (баланс) бузилади. Аниқроғи, андрогенлар миқдори ошиб 
кетади. Бу эса ѐғ безларининг кўп миқдорда ажралиб чиқишига олиб келади. Оддий
ҳуснбузарнинг 
асосий 
қўзғатувчилари 
патоген 
стафилококклар 
ва 
ҳуснбузар
коринебактериялари (Соrуnebacterium асnе)дир. Мазкур микроорганизмлар липаза
ферментини ишлаб чиқариб, тери ѐғи таркибига кирувчи триглицеридларни эркин ѐғ
кислоталаригача парчалайди. Ҳосил бўлган эркин ѐғ кислоталари терида ўткир яллиғланиш 
жараѐни ривожланишига олиб келади. Ҳаддан ташқари ажралиб чиқаѐтган ва кимѐвий 
таркиби ўзгарган тери ѐғи яллиғланиш жараѐнининг янада чуқурлашишига сабабчи бўлади. 
Оддий ҳуснбузар ривожланишида қуйидаги патогенетик омилларнинг роли катта: ошқозон-
ичак йўли фаолиятининг бузилиши, гиповитаминозлар, модда алмашинувининг 
ўзгариши, овқатланишдаги нуқсонлар ва ирсий омилларнинг таъсири. Касалликнинг
клиник манзараси юз терисида, кўкракнинг юқори қисмида ва елка соҳасида тугунча
ва йирингчалар пайдо бўлиши билан таърифланади. Дастлаб пайдо бўладиган тугунчалар 
тезда сарғиш ѐки оқимтир йирингчаларга айланади. Сўнгра тошмалар маддаланиб 
чуқурлашади, оқибатда сезиларли чандиқланади. Оддий ҳуснбузарни захм пустулаларидан 
ва тугунчали тери силидан фарқ қилиш лозим. Захм йирингчаларида ўткир яллиғланиш 
кузатилмайди ва серологик реакциялар мусбат натижалар беради. Тери силида эса себорея 
ҳолати кузатилмайди, тошмаларнинг ўртаси ўйилиб қуруқ некроз кузатилади. Ҳосил бўлган 
чандиқ ҳам жуда юпқа бўлиб тамаки қоғозини эслатади. 
Оддий ҳуснбузарни даволашда антибиотиклар (тетрациклин, олететрин, эритромицин) 
кўп қўлланилади. Носпецифик иммунологик даволаш (стафилоанатоксин, ста-
филоантифагин, стрептовакцина, пирогенал ва бошқалар) яхши самара беради. Бундай даво 
шифобахш витаминлар А, Е, В
2
, В
6
билан бирга буюрилади. Оддий ҳуснбузарни 
даволаѐтганда сабабчи патогенетик омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш даволаш 
самарадорлигини оширади. 


Маҳаллий даво кўпинча спиртли эритмалар (олтингугурт, резорцин, салицилат кислота
левомицетин) ѐрдамида ўтказилади. Ўсмирларга 0,15-0,2% фолликулин ѐки синэстролнинг 
спиртли эритмаси, шунингдек улардан тайѐрланган малҳамлар наф беради. Шунингдек 
криотерапия (музлатиш йўли билан даволаш), витаминли малҳамларни юзга чаплаш, мева ва 
сабзавотлардан иборат парҳез буюришнинг фойдаси катта. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish