Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

а) стеарин доғи белгиси.
Бу симптомнинг асосий сабаби гиперкератоздир. Шунингдек 
паракератоз ҳам қиртишлаш пайтида мугуз ҳужайраларининг тўхтовсиз кўчиб тушишига 
олиб келади;
б) қўъбус пардаси белгиси.
Тугунча сатҳи бўйлаб қиртишлаш давом эттирилганда мугуз 
ҳужайралари қатлами остида юпқагина парда пайдо бўлади. Бу эпидермис ва дерма 
ўртасидаги базал мембранадир. Шунинг учун бу белги яна оралиқ пардаси белгиси деб ҳам 
аталади;
в) қонли шудринг белгиси.
Қиртишлаш оқибатида кўчирилган базал мембрана остидаги 
дер-анинг сўрғичсимон қаватида жойлашган капиллярлардан қон кета бошлайди. Қонли 
шудринг белгисининг асосий сабаби папилламатоздир - дерма сўрғичсимон қаватининг 
ўсиши. Қиртишлаб бутунлиги бузилган ва ўзига хос тузилишга эга бўлган сўрғичлардан қон 
бирдан эмас, балки нуқтасимон кетади. Шу туфайли бу белги бошқача, нуқтасимон қонаш
белгиси ҳам дейилади. 
Юқорида саналган бу учала белги псориатик папулаларни бошқа касалликларда 
кузатиладиган тугунчалардан фарқ қилишда ѐрдам беради. Аммо, эмадиган ѐшдаги бемор 
болаларда бу учлик суст ривожланган. Шунингдек, қўъбус тугунчалари табиий бурмалар 
(қўлтиқ остида, чов-сон бурмасида) соҳасида жойлашган ҳолларда стеарин доғи белгиси 


кузатилмайди. Умуман қўъбусни кўпчилик ҳолларда захм тугунчалари ва қизил ясси 
темиратки тугунчаларидан фарқлашга тўғри келади.
Қўъбус сурункали кечадиган ва тез-тез қайталаниб турадиган касалликдир. Болаларда 
дерматоз кўпинча қишда қўзийди (55,4% ҳолларда), ѐз фаслида камроқ (26%) куз ва баҳорда 
ундан камроқ ҳолларда қўзийди. Қўъбус жараѐни бир неча йиллаб кечиши натижасида 
йилнинг бир неча фаслларида ҳам қўзийдиган бўлиб қолади. Унинг аралаш тури 49% 
ҳолларда кузатилади. Даволаш ва олдини олиш нуқтаи назаридан қуъбуснинг 5 тури: 
қишки, баҳорги, ѐзги, кузги ва аралаш турлари тафовут этилади. Касалликнинг қўзиш 
фаслларини аниқлаш унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишга ва қайталанишига 
қарши даво режасини тузишга ѐрдам беради. 
Қипиқсимон темираткининг кечишида унинг уч босқичи фарқ қилинади: қўзиган, 
сусайган ва ўтроқ босқичлари. 
Қўзиган (ривожланган), яъни прогрессив босқичда янги тошма элементлари пайдо 
бўлади. Улар кўпинча милиар ва лентикуляр панулалар кўринишида бўлиб, ранги қизил, 
яллиғланган. Тошма атрофидаги терида ўткир яллиғланиш ҳошияси кузатилади. Терининг 
соғлом соҳаларига ўткир буюм билан таъсир этиш (масалан, игна санчиш) янги тугунча 
пайдо бўлишига олиб келади (Кебнер белгиси- мусбат). Янги тошмаларнинг ҳосил бўлиши
қичишиш билан кечади. 
Сусайган (қайта ривожланаѐтган), яъни регрессив босқичда псориатик тугунчаларнинг 
сўрилиши ва кўчиб тушиши кузатилади. Шу сабабли папулаларнинг ранги оч, оч қизил, 
пушти, оч пушти. Улар атрофидаги терида ўткир яллиғланиш белгилари кузатилмайди. 
Кебнер белгиси манфий. Папулалар устида кумушсимон қипиқлар кузатилади. Қичишищ 
аҳѐн-аҳѐнда безовта қилади ѐки умуман йўқолиб кетади. Сўрилиб тугаган тугунчалар 
ўрнида иккиламчи гиперпигментли ѐки гипопигментли доғлар кузатилади (пигментация 
даражаси ўтказилган давонинг турига ва малҳамларга боғлиқ). Кўпинча иккиламчи 
лейкодерма кузатилади.
Ўтроқ (ривожланишдан тўхтаган), яъни стационар босқичда янги тугунчалар пайдо 
бўлмайди, эскилари эса сўрилишдан тўхтайди. Кўпинча кумушсимон қипиқлар билан 
қопланган ҳажми катта тугунчалар ва «навбатчи пилакчалар» кузатилади. Шунингдек бу 
даврда ривожланишдан тўхтаган папулалар атрофида мугуз қават ҳисобига ҳосил бўлган 
бурмачаларни (Вороновнинг сохта атрофик бурмалари) ҳам кўриш мумкин. Касалликнинг 
ривожланиши тугунчалар пайдо бўладиган барча даврларда тўхташи мумкин. Жумладан
эндигина пайдо бўлган милиар тугунчалар сўрилиб улгурмасданоқ псориатик жараѐн ўтроқ 
босқичга ўтиши мумкин. Шу сабабли стационар босқичда катта ҳажмдаги папулалар билан 
бирга жуда майда тугунчалар ҳам кузатилиши мумкин. Ўтроқ босқич узоқ муддат, баъзан 
бир неча ойлаб давом этиши мумкин. Бу ҳол катта ѐшдаги кишиларда кўп учраб, ѐш 
болаларга унчалик хос эмас. 
Юқорида тасвирланган одатдаги гулафшондан ташқари, унинг қуйидаги турлари ҳам 
маълум: сувли гулафшон, қўл-оѐқ кафти гулафшони, томчисимон қўъбус, қўъбус артрити, 
қўъбус эритродермияси ва бошқалар. Ёш болаларда томчисимон қўъбус кўп учрайди. 
Гулафшонга дучор бўлган болаларни даволашда улар организмини синчковлик билан 
текшириш, тахмин қилинган патогенетик омилларни аниқлаш муҳим амалий аҳамиятга эга. 
Айниқса чегараланган йирингли яллиғланиш ўчоқларини (тонзиллит, гайморит, отит) топиш 
ва даволаш, турли-туман шамоллаш касалликлари, гижжаларни йўқотиш касалликка даво 
қилишнинг гаровидир. Катта ѐшдаги кишиларда эса даво парҳез буюришдан бошланиши 
лозим. Углевод ва ѐғларии чегаралаш, оқсилли овқатларни буюриш жуда фойда беради. 
Кейинги йилларда очлик билан даволаш ҳам кенг ва муваффақиятли қўлланилмоқда. 
Псориазни дори-дармонлар билан даволашда касалликнинг даврлари ҳисобга олиниши 
лозим. Дарднинг ривожланган (қўзиган) даврида сезувчанликни пасайтирадиган дорилар 
(натрий гипосульфит, задитен, тавегил, димедрол ичиш ва юбориш) кўпроқ фойда қилади. 
Бемор болага эса кальций тузлари (кальций глюконат, кальций пантотенат ва ҳоказо) нинг 
нафи кўп тегади. Касалликнинг тарқалган ва оғир турларида стероид препаратлар 


(преднизолон, пресоцил, дексазон) берилиши лозим. Беморларга маҳаллий даво буюрилганда 
касалланган терига кучсиз таъсир этадиган ѐки бефарқ ҳисобланган малҳам-лар ѐзиш 
мақсадга мувофиқдир (Унна креми, борат малҳами, болалар креми). 
Гулафшоннинг сусайган даврида сўрилиш жараѐнини тезлаштирадиган дорилар (А, Е, 
РР витаминлари, пирогенал, продигиозан) буюриш кўп наф қилади. Ана шулар қаторида 
тинчлантирувчи дорилар (мепробомат, тазепам, седуксен), антигистамин препаратлар 
бериш даво натижасини яхшилайди. Маҳаллий даво кучайтирилиши лозим: олтингугурт, 
салицилат кислота, нафталан ва ихтиолдан тайѐрланган малҳамлар. Уларнинг миқдори ҳам 
аста-секинлик билан: 2-5-10-20% ва ундан ҳам кўпроқ қилиб ошириб борилади. 
Глюкокортикоид малҳамларнинг барчаси (преднизолон, фторокорт, флюцинар, лоринден, 
целестодерм) ни қўлласа бўлади. 
Касалликнинг ѐтоқ (стационар) даврида витаминлар антигистамин дорилар, кальций 
препаратларидан ташқари цитостатиклар (метотрексат, проспидин) ва корти-костероидлар 
кутган натижаларни олишга ѐрдам беради. Узун тўлкинли ультрабинафша нурларни 
фотосенсибилизацияловчи дорилар билан қўшиб (PUVА) қўллаш ҳам кўп фойда қилади. 
Псориазни сусайган ва ѐтоқ даврларида оромгоҳда даволаш усулларини қўллаш (қуѐш 
нурлари, денгиз ва кўлларда чўмилиш, сероводород ҳовузларида ѐтиш) даволаш 
натижаларини оширади ва касалликнинг қайталаниш муддатини чўзади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish