Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Қизил ясси темиратки.
Касалликнинг сабаби аниқланган эмас. Таклиф қилинган 
назариялар ва тахминлар (микроблар, вируслар, нейроген, модда алмашинувининг 
бузилиши, ирсий мойиллик) амалда ўзини оқлай олмади. Қизил ясси темиратки клиник 
жиҳатдан мономорф тери касалликлари қаторига киради. Бунда тери ва шиллиқ қаватларда 
тугунчалар (папула) ҳосил бўлиб, улар ўзига хос белгиларга эга. Ясси тугунчаларнинг юзаси 
силлиқ, ялтироқ оч пушти рангга эга. Дастлаб уларнинг ҳажми игнанинг бошчасидек келади, 
сўнгра катталашиб тариқ, нўхат, ловия ва тангадек бўлиши мумкин. Кўпчилик 
тугунчаларнинг ўртасида тугмасимон чуқурча кузатилади. Тугунчалар бир-бири билан 
қўшилиб, бурдалар ҳосил қилиши мумкин. Уларнинг юзаси тўрни (Уикхем белгиси) 
эслатади. Мазкур манзара зарарланган тери соҳасига ўсимлик ѐғи суртилганда ва оғиз 
бўшлиғида яққол кўринади. Тошмалар елка ва билакларнинг ички юзасида, думғаза, тизза ва 
жинсий аъзолар соҳасида кўп учрайди. Касаллик ўткир бошлансада сурункали кечади, 
баъзан бир неча йиллаб давом этади. Қизил ясси темират-кининг кечишида ривожланган 
(тугунчаларнинг ҳосил бўлиши), ѐтоқ (жараѐннинг тўхташи) ва сусайган (тугунчаларнинг 
сўрилиши) даврлар фарқ қилинади. 
Қизил ясси темираткини гулафшон ва захм тугунчаларидан фарқлаш даркор. 
Гулафшонда тугунчалар юзасининг қипиқ билан қопланганлиги ва псориатик учлик уни 
мазкур касалликдан ажратишда ѐрдам беради. Захмда эса тугунчаларнинг ўзига хос 
жойлашиши, Биет ѐқаси, Уикхем белгисининг кузатилмаслиги, серологик реакцияларнинг 
мусбат жавоблари уни темираткидан фарқлаб туради. Қизил ясси темираткига хос яна бир 
белги - қичишишдир. Касалликнинг барча даврларида беморларни қичишиш безовта қилади, 
баъзан жуда кучли қичишиш пайдо бўлиб, беморлар ўз баданини тимдалаб ташлайдилар. Бу 
белги захм ва гулафшонга хос эмас. 
Қизил ясси темираткини даволашда антибиотиклар жуда наф беради. Айниқса 
тетрациклин гуруҳи (жами 7 - 10 млн. ТВ) яхши таъсир қилади. Шунингдек, тинч-
лантирувчи дориларнинг (бром, валериана, триоксазин, сибазон) фойдаси катта. 
Витаминлардан никотинат кислота, пиридоксин кўп қўлланилади. Антигистамин пре-
паратларнинг (супрастин, фенкарол) аҳамияти катта. 
Кейинги йилларда гипноз, игна билан даволаш кенг тарқалди. Касалликнинг сурункали 
кечадиган ва оғир турларида кортикал стероидлар (преднизон, пресоцил, кенокорт, 
дексазон) махсус қоида асосида қўлланилади. Даво чоралари ўтказилаѐтганда сурункали 
кечадиган микробли ўчоқларни топиб, улардан организмни тозалаш даво натижаларини 
кучайтиради. 


Маҳаллий даво: қичишиш зўрайган пайтларда глюкокортикоид малҳамлар 
(целестодерм, лоринден, оксикорт) буюриш мақсадга мувофиқ. Касаллик сусайганда 
сўрилиш жараѐнини тезлаштирувчи малҳамлар (нафталан, ихтиол, олтингугурт ва ҳоказо) 
суртиш керак. Терининг зарарланган соҳаларида гидрокортизон билан фонофорез ўт-казиш, 
УВЧ билан даволаган маъқул. Сўгалли турларида совуқ билан даволаш, Букки нурларини 
қўллаш лозим.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish