• Фаолият мухитига қараб; (сетли, файлли, юкланувчи )
• Зарарлантириш усулига қараб; (резидент ва резидент бўлмаганлар)
• Харакатланишига қараб; (Хавфсиз,Хавфли, Жуда хавфли)
• Алгоритмнинг ахамиятига қараб.
Алгоритмнинг ахамиятига кура
1. «Хамжихат-йулдошлар» - файлларни ўзгартирмайдиган вируслар. Бу вируслар ЕХЕ кенгайтмали файлларга қўшимча нусха олиб, бу нусхани .сом ёки .bat кенгайтмали файл қилиб ёзиб қўяди. Бундай файлга мурожаат этилганда биринчи .сом ёки .bat кенгайтмали файл ишга тушади сўнгра эса вирус .ехе кенгайтмалисини ишга тушириб юборади.
2. «Чувалчанг-лукмалар» - бу вируслар компьютер сетларига тарқайди, файл ва диск секторларини ўзгартирмайди. Улар компьютер сети орқали хотирага киради. Бошка вируслар адресларини топиб уларга ўз нусхаларини ёзиб қўяди. Бундай вируслар баъзида файллар тузади, лекин умуман компьютер ресурсларига мурожаат қилмайди.
3. «Паразит» вируслар - нусхаларини диск сектори ва файлларга ўзгартириб тарқатади. Бу вируслар юқоридагилардан фарқланади.
4. «Талаба» вируслари - жуда кўп хатоликлар келтириб чиқарувчи ҳисобланади. Улар хар-хил харфларни пайдо қилиши кутилади.
5. «Кўринмас Стелс» вируси - ўзининг имкониятидан келиб чиқиб оператив системада файлларни зарарлантириб ўз ўрнига бошқа маълумотларни қўйиб «қочиб қолади». Бу вируслар AVP (антивирус дастурлари) ни алдаб кетади.
5. «Кўринмас Стелс» вируси - ўзининг имкониятидан келиб чиқиб оператив системада файлларни зарарлантириб ўз ўрнига бошқа маълумотларни қўйиб «қочиб қолади». Бу вируслар AVP (антивирус дастурлари) ни алдаб кетади.
6. «Полиморфик-ажина-мутантлар» вируси -етарлича тутиш қийин бўлган вируслар хисобланади. Улар аниқ бир жойда турмайди (кўчиб юради). Кўп холларда полиморфик вируслар ўзининг бир хил нусхасига эга бўлмайди.
7. «Троян отлари» вируси - керакли дастурлар ичига кириб олиб хар бир буйруқ берилганда қақшатгич зарба бера олади. У компьютер ва унинг сетлари орқали кўпайиб сезиларли зарарларни пайдо қилади.
8. «Макро» вируслари - асосан маълумотларн қайта ишлашга тўсқинлик қилади ва матн мухаррирларига зарар етказади. Хозирги вақтда Microsoft Word, Exсel ва Access мухаррирларида тайёрланган хужжатларда кўплаб учраб туради.