Вирус тушунчаси ва уларнинг турлари. Kомпютер вируслари: дастурий, юкланувчи, макро ва тармок вируслари



Download 182,69 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi182,69 Kb.
#65234
Bog'liq
Вирус тушунчаси ва уларнинг турлари



Вирус тушунчаси ва уларнинг турлари. Kомпютер вируслари: дастурий, 
юкланувчи, макро ва тармок вируслари. 
Хозирги ҳамма компьютер фойдаланувчилари вирус деган тушунчани яхши 
билишади. Бу кичик дастур билан бир неча бор учрашишган. Кўп ҳолларда 
мағлуб ҳам бўлишган.
Вирус – бу дастурчи томонидан тузилган, компьютер иш фаолиятини текис 
ишлашига ҳалақит берадиган, оқибатда компьютерни ёқилишини ҳам 
тақиқлаб қўядиган дастурдир. Бу дастурлар асосан интернет тармоғи орқали 
фойдаланувчи компьютерига тушади. 
Албатта, бу дастур, интернет фойдаланувчиси билмаган ҳолда ўз 
компьютерида пайдо бўлади. Уларга қарши курашадиган дастур антивирус 
дейилади . 
Вируслар компьютерларда ўзини ҳар ҳил тутади. Баъзи бирлари 
компьютерингизни керакмас файллар билан тўлдирса, яна баъзилари 
оператив хотирани кўп қисмини ишлатиб, компьютерингизни қотириб қўяди, 
вирусларнинг бир қисми эса, керакли файлларингизни ёки тизим файлларини 
ўчириб сизга зарар етказади. Шулардан сақланиш учун вирусларнинг турини 
билиб олиш лозим, яъни қайси вирус нима иш қилади ва бундан сақланиш ўз 
ўзидан келиб чиқади. Қуйида уларнинг турлари келтирилган: 
Троянлар (Trojan Horses) – Қадимги юнонларнинг Трояга юришлари 
даврида қўллаган ҳийласи, яъни трояликларни отга ишқибоз эканлигидан 
фойдаланиб, уларга катта ёғоч от совға қилишлари ва бу отнинг трояликлар 
мағлубиятига олиб келиши воқеасидан олинган ном. Ҳозирда троя оти 
ибораси «ҳосиятсиз совға” деган маънони билдиради. Компьютер ва 
интернет дунёсида троянлар «ҳосиятсиз программа” деб номланиши 
мақсадга мувофиқ. Троянлар одатда интернет орқали тарқалади. Троянлар 
компьютерингизга ўрнашиб олиб, дастлаб фойдали программа сифатида 
ўзларини таништирадилар, лекин уларнинг асл вазифаси фойдаланувчига 
номаълумлигича қолади. Яширин равишда улар ўзларининг яратувчиси 
(cracker – ёвуз ҳакер) томонидан белгиланган ҳаракатларни амалга 
оширадилар. Троянлар ўз-ўзидан кўпаймайди, лекин компьютерингиз 
хавфсизлигини ишдан чиқаради: троянлар керакли маълумотларингизни 
ўчириб юбориши, компьютердаги маълумотларни керакли манзилга 


жўнатиши, компьютерингизга интернетдан рухсатсиз уланишларни амалга 
ошириши мумкин. 
Чувалчанг вируслар (Worms) – Чувалчанг вируслар ўз номига мос 
равишда жуда тез ўз-ўзидан кўпаядиган вируслардир. Одатда бу вируслар 
интернет йўли интранет тармоқлари орасида тарқалади. Тарқалиш усули 
сифатида электрон хатлар ёки бошқа тез тарқалувчи механизмлардан 
фойдаланади. Улар ҳақиқатдан ҳам компьютерингиздаги маълумотлар ва 
компьютер хавфсизлигига катта зиён етказади. Чувалчанг вируслар 
операцион тизимнинг нозик жойларидан фойдаланиш ёки зарарланган 
электрон хатларни очиш йўли билан компьютерингизга ўрнашиб олиши 
мумкин. 
Boot сектор вируслари (Bootsector viruses) – Бу вируслар компьютернинг 
ишлай бошлаши (загрузка) учун фойдаланиладиган қаттиқ дискнинг махсус 
қисмини ишдан чиқаради. Бу вирус компьютерингизни зарарлаганидан 
кейин, компьютер ишламай қолиши мумкин. Одатда floppy дисклар орқали 
тарқалади. 
Макро вируслар (Macro viruses) – Macro вируслар бу – ўзларининг 
тарқалиши учун бошқа бир программанинг макро дастурлаш тилидан 
фойдаланадиган вируслардир. Улар одатда Microsoft Word ёки Excel 
ҳужжатларини зарарлайди. 
Оператив хотирада яшовчи вируслар ( Memory Resident Viruses ) — 
Бу вируслар компьютерингизнинг оператив хотирасида (РАМ) яшайди ва 
зарарли ҳаракатини амалга оширади. Одатда уларни ишга тушириш учун 
бошқа вирусдан фойдаланилади. Улар ўзларининг ишга тушишга ёрдам 
берган вирус ёпилган бўлса ҳам компьютер хотирасида қолади, шунинг учун 
ҳам уларга юқоридаги ном берилган. 
Rootkit вируслари (Rootkit viruses) – Rootkit’лар вируслар орасида 
ўзларининг энг хавфлилиги ва яширинишга усталиги билан алоҳида ажралиб 
туради. Rootkit’лар компьютерингизни ёвуз ҳакерлар томонидан қўлга 
олиниши учун фойдаланилади. Баъзи Rootkit’ларни антивирус 
программалари ҳам аниқлай олмайди, чунки улар ўзларини оператив тизим 
файллари сифатида кўрсатишади. Rootkit’лар одатда троянлар томонидан 
компьютерингизга ўрнатилади. 

Download 182,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish