Кандидамикидлар
- ачитқисимон замбуруғлар билан сенсибилизацияланган болалар
организмида кузатиладиган иккиламчи аллергик тошмалардир. Кандидамикидлар
ривожланишига
кандидозларни
нотўғри
даволаш
сабаб
бўлади.
Шунингдек,
глюкокортикоидлар билан бир вақтнинг ўзида ҳам маҳаллий ва умумий даволаш, анти-
биотикларни пала-партиш қўллаш, терини қитиқловчи маҳаллий дориларни нотўғри қўллаш
ҳам аллергик тошмалар пайдо бўлишига олиб келади. Кандидамикидлар терида эритематоз
доғлар пайдо бўлиши билан бошланади, ана шу соҳаларда пуфакчалар, тугунчалар ҳосил
бўлади. Эритемаларнинг камайиши улар сатҳида кўчиб тушаѐтган қипиқланиш жараѐни
ривожланишига олиб келади. Бупдай беморларда умумий ҳарорат кўтарилади, уларни
дармонсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши каби нохуш белгилар безовта қилади. Асосий
ўчоқлардаги яллиғланиш белгилари кучаяди. Кандидозларга учраган асосий ўчоқларни тўғри
ва сифатли даволаш кандидамикидларнинг ўз-ўзидан йўқолиб кетишига сабаб бўлади.
Болаларда кузатиладиган сурункали тарқалган кандидоз илк гўдаклик давридаѐқ
шаклланиб, дастлабки белгилари кўпинча оғиз бўшлиғида намоѐн бўлади. Ана шу шиллиқ
қават кандидозини нотўғри даволаш, жумладан антибиотиклар, сульфаниламидлар ва
гормонлар қўллаш унинг сурункали тарқалган тус олишига сабаб бўлади. Юз терисида,
бошнинг сочли қисми, бадан териси ва қўл-оѐқларда кўп сонли эритематоз доғлар
пайдо бўлади. Доғлар айлана шаклида, четлари нотекис, жуда қизарган ва шишган, уларнинг
юзасида қипиқлар бўлади. Мазкур доғлар сўгалсимон ўсишга мойил бўлиб, кўпинча сероз-
йирингли ва ифлосланган қипиқлар билан қопланади. Бу ҳол оғиз бурчакларида яққол кўзга
ташланади. Терининг барча соҳаларида тугунсимон ғадир-будур ўсмалар шаклланади.
Тирноқ остида ва тирноқлар ўрнида тошмалар куртакланиши авж олади. Натижада
тирноқлар шаклини ўзгартириб, қалинлашади, синувчан, мўрт бўлади. Тарқалган
кандидознинг кечиши сурункали тус олиб, беморнинг умумий аҳволи оғирлашади.
Камқонлик, ҳарорат кўтарилиши, найсимон суяклар остеопорози, қайталанувчи бронхит,
ўпка яллиғланиши, ич кетиши каби хасталиклар қўшилади. Касалликни ўз вақтида аниқлаб,
ачитқисимон замбуруғларга қарши даво ўтказиш юқорида санаб ўтилган нохуш белгилар ва
ҳодисаларни бартараф этади. Бироқ силлиқ терида чандиқли атрофия, бошнинг сочли
қисмида соч тўкилиши узоқ вақт сақланиб қолади.
Кандидозларни даволашда барча патогенетик омилларни ҳисобга олиш лозим. Тегишли
текширувлар натижасида аниқланган патогенетик омилларга (айниқса эндоген сабаблар)
қарши чораларни кўриш даволаш самарадорлигини оширади. Кандидозга чалинган
болаларни сабзавот, ҳўл мева ва витаминларга бой маҳсулотлар билан боқиш даволаш
қоидаларининг муҳим шартларидан биридир.
Шиллиқ қават ва силлиқ тери кандидозлари хусусан маҳаллий дори-дармонлар билан
даволанади. Тетраборат натрийнинг 5-10% ли глицеринли эритмаси, гидрокарбонат
натрийнинг 2-5% ли эритмаси, мис сульфат ва рух сульфатнинг 0,25-0,5% ли эритмалари,
шунингдек Люголь эритмаси билан даволаш кутилган клиник натижалар беради.
Малҳамлардан декаминнинг 0,5-1% ли, нитрофуриленнинг 0,05-1% ли эритмалари,
шунингдек нистатин, леворин, амфотериции, микогептин ва канестенларни суртиш яхши наф
беради. Оғиз шиллиқ қавати, бодомча безлари ва томоқ зарарланганда декамин қанди ва
леворин таблеткаларини тил тагига ташлаб, сўриш буюрилади. Болаларда тери ва шиллиқ
қаватларни ювиб тозалаш ва ингаляция (пуркаш) қилиш мақсадида леворин аэрозол
кўринишида қўлланилади. Бундай даво чоралари кунига 2-3 мартадан 10-15 кун давомида
ўтказилади. Вульвовагинитни даволашда қинга леворин таблеткасини юбориш мақсадга
мувофиқдир. Бундан ташқари, кумуш нитрат ва натрий гидрокарбонатларнинг 2% ли
эритмаси билан қин, қин даҳлизи артилади, сўнгра леворин ѐки нистатин эритмалари
ѐрдамида ювилади.
Кандидозлар ўткир яллиғланиш белгилари (сувлашган эрозия ўчоқлари) билан кечганда
дастлаб танин ѐки кумуш нитрат эритмалари билан намланиб, сўнгра фукарцин ѐки
Кастеллани суюқликлари суртилади. Бу тадбирлар ѐрдамида ўткир яллиғланиш белгилари
йўқолгач ачитқисимон замбуруғларнинг ўзига қарши даво ўтказилади.
Сурункали кандидозлар давоси комплекс олиб борилади. Леворин, нистатин
препаратлари билан бир қаторда иммун даволаш (гамма-глобулин, кандидовакцина, қон
қуйиш), витаминлар ва микроэлементлар (мис, рух, темир) қўлланилади. Микогептип,
амфотерицин, амфоглюкаминлар даво самарадорлигини кучайтиради. Кандида-микидларда
антигистамин препаратлар ва кальций тузлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |