Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети 4-босқич 408 - гурух талабаси Хамдамов Шарифжоннинг Эпизоотология фанидан тақдимоти Мавзу: Темиратки (Трихофития) Темиратки (лот. Trichofitosis, Trochophytia; ингл. - Ringworm; русчатрихофитоз, трихофития, стригущий лишай) инфекцион касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари терисида кескин чегараланган, тагидан синиб тушган жунли, пўст ташловчи, ўзидан сероз-йирингли экссудат ажратувчи ва ҳар хил шаклдаги жароҳат пайдо бўлиши билан характерланади. Тарихий маълумот. Темиратки дерматомикозларга кирувчи касаллик бўлиб, жуда қадимдан маълум бўлган. Аммо дерматофитлар дерматомикоз касалликларининг қўзғатувчилари эканлиги ХIХ асрнинг ўрталарида аниқланган, трихофитоз, микроспороз, фавус касалликларининг қўзғатувчилари кашф этилган. Уларнинг морфо-физиологик, вирулентлик, патогенлик, тинкториал, культурал хусусиятлари тажрибаларда ўрганилган. 1841-1843 йиллари А. А. Казенов бош сочида трихофития қўзғатувчисини аниқлаган ва Herpes tonsurans деб номлаган. Мальмстем 1845 йили трихофития касаллиги 238 қўзғатувчисини Trichophyton Х1Х асрнинг ўрталарида ўсимликлар замбуруғи деб номлаган. 1858 йили тадқиқотчи А.Арди трихофития терминини фанга киритган. - Қўзғатувчиси. Қуйидаги замбуруғлар: Trichophyton verricosum қорамол, қўйларда, Tr. еqvinum отларда, Tr. gypseum чўчқа, ит, мушук ва кемирувчиларда, Tr. мentagrophytes мўйнали ҳайвонларда ва Tr. сanis итларда темиратки касалликғгини қўзғатади.. Ушбу замбуруғлар кўпгина тур ҳайвонларда касаллик қўзғатиб, умумий хусусиятларга эга бўлсада, бир-биридан кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Касал ҳайвондан олинган материал микроскоп остида текширилганда, артроспоралар зарарланган жун толаси атрофида қатор ёки тартибсиз жойлашган ярим ялтироқ доирасимон шарчалар шаклида кўринади. Бу ҳолат ижобий деб баҳоланади ва кейинчалик сунъий муҳитларга экилади. Споралар ўлчами 3-8 мкм.
Трихофитиянинг хужайравий тузилищи Иқтисодий зарари. Касалликка чалинган молларнинг ўсиш ва ривожланиши кескин пасаяди. Мўйнали ҳайвонларнинг мўйнаси бузилади. Қўйларда жун олиш камаяди. Даволаш анча узоқ чўзилади ва маблағ сарфлаш талаб этилади. Энг хавфли томони касалликнинг одамларга юқишидир. Касал ҳайвон вазни 1,2-2,5 кг гача камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |