Электролитларда электр токи
Режа:
1. Миснинг электрохимиявий эквивалентини аниқлаш.
2. Тажриба натижаларини эҳм да ҳисоблаш.
МИСНИНГ ЭЛЕКТРОХИМИЯВИЙ ЭКВИВАЛЕНТИНИ АНИҚЛАШ.
Керакли асбоблар: Электролит учун ванна, мис купоросининг сувдаги эритмаси, иккита мис пластинкалар, амперметр, реостат, калит, ўзгармас ток манбаи, секундомер.
Электр токи металлардан (ўтказгичлар) ва яримўтказгичлардан ўтганида ҳеч қандай химиявий реакция рўй бермайди. Металларда токни ўтказишда иштирок қиладиган заррача эркин электрондир. Яримўтказгичларда эса ток ўтказишда иштирок қиладиган заррачалар-валент электронлар ва тешиклардир. Ўтказгичлар ва яримўтказгичлар биринчи турдаги ўтказгичлар дейилади.
Иккинчи турдаги ўтказгичларга элетролитлар киради. Электролитлар деб атомлари ёки молекулалари қарама-қарши ионлардан (мусбат ва манфий атом ёки молекула) тузилган бўлиб, улар бир-бирлари билан Кулон кучлари таъсирида тутиб тура оладиган эритмаларга айтилади. Электролитларга кислоталар (HCl, HNO3 , H2SO4,...,), ишқорлар (NaOH, KOH, NH4OH,...) ва тузлар (NaCl, CuSO4 , NH4Cl,...) нинг сувдаги эритмалари киради.
Иккинчи турдаги ўтказгичлардан электр токи ўтганда электролит ичида химиявий реакция вужудга келади. Масалан ваннага мис купороси эритмасини қуйиб, ичига иккита мисдан ясалган пластинкалар жойлаб қўямиз ва уларни ўзгармас ток манбаига уласак, мис купороси тузи CuSO4 мусбат (Cu) ва манфий (SO4) ионларга ажралади.Бундай ионларга ажралишни диссоциация дейилади.
CuSO4 ¬ Cuққ = SO4- -
Миснинг электрохимиявий эквивлентини аниқлашдан мақсад унинг электрохимиявий эквивалентини, Фарадей сонини, электрон нинг зарядини, миснинг валентлигини ва бошқаларни аниқлашдан иборат бўлиб, унинг схемаси 1-шаклда берилган. 1-шаклдаги К калитни уласак пластинкалар ток манбаининг мусбат ва манфий ишораларига эга бўлади, натижада электролитдаги диссоциация ланган мусбат ионлар (Cuққ ) катодга, манфий ионлар (SO4- - ) анод томонга харакатга
келадилар. Катодга келган Cuққ лар (катионлар ) катодга келиб зарядсизланади ва ҳосил бўлган Cu катодга ўтиради, натижада катоднинг массаси ортади. Анодга эса SO4-- (қолдиқ кислота иони-анионлар) келиши натижасида мис ионлар эритмага ўтади ва анод массаси камаяди. Бунинг натижасида эритма концентрацияси (эритмадаги мис концентрацияси) тажриба давомида ўзгармайди.
Шундай қилиб эритмадан катодга қанча мис ўтирса , аноддан эритмага шунча мис ўтади.
Электролиз ходисасини 1836 йилларда инглиз физиги Фарадей муфассал ўрганди ва қуйидаги иккита қоидани кашф этди.
I. Электродда (катодда) ажралиб чиққан модда миқдори электролит орқали ўтган заряд миқдорига пропорционалдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |