Гидрилланган аморф кремний намуналари легирланмасдан таййрланади, аммо ўстириш пайтидаги технологик жараён шартларини ўзгартириш хисобига Ферми сатхи ЕF га силжитиши мумкин. Бу ходисани псевдолегирлаш дейилади. Бунда намуна панжарасининг ўзгаришлари холатлар зичлиги g(E ) ни ўзгартиради, бу эс ўтказувчанлик электронлари зичлигини ўзгартиради, заряд ташувчиларнинг фаолланиш энергияси ΔЕ – ЕC – ЕF xам ўтказувчанликни ўзгартиради.
Псевдолегирлаш усули билан α- Si:H пардаларини (қатламларини) ўстириш учун триодли система қўлланилади. Tриод тури кучланиш танланадики, бунда кучли зарядсизланиш анод - тўр оралиғида бўлади, газлар аралашмасининг парчаланиши анод - тўр оралиғида юз беради.
Шундай қилиб, аморф кремний олиш кристалл кремний олишга нисбатан анча арзон, бинобарин, унинг қўлланиш имкониятини оширади. Аморф моддаларнинг физиқ технологик техник жихатдан ўрганиши уларнинг қўлланиши сохаларини тобора кенгайтирмоқфда. Бундай материаллар янги хисоблаш машиналарида, ёзув ва алоқа воситаларида, айникса қуёш энергиясидан фойдаланишда самарали равишда ишлатилмоқда, янги қўлланиш жабхалари очилмокда.
7.3. Суюқ кристаллар Энди суюқ кристалларнинг тузилиши ва хоссаларига тегишли маълумотларни баён қиламиз.
Суюқ кристаллар қаттиқ жисм ва суюқ жисм орасидаги (мезаморф) фазалардир, улар кристаллга хос анизотропия хоссасига эга ва бир вактда суюқликка хос оқувчанлик хоссасига эга. Суюқ кристаллар термодинамиканинг фаза тушунчасини қанотлантиради. Улар муайян температуралар оралиғида мавжуд бўлади, ундан паст температураларда эса изотроп суюқликка айланади. Суюқ кристаллар молекуляр моддалардир ва уларнинг тузилиши кристалларга ва суюқликларга хос
тузилишлар оралигида бўлади. Суюқ кристалларнинг физик хоссаларини бошқариш осон, б хусусият уларнинг назарий ва амалии ахамиятини тақозо кипади.
Суюқ кристалларнинг молекулалари чўзик бўлади ва бу биринчи навбатда, уларнинг тузилиши хамда хоссаларини аниқлаб беради. Молекулалар орасида икки хил бошланиш ва охирлама боғланишлар мавжуд. Ёнланма боғланишлар молекулаларнинг бир-бирига жойлшишига охирланма боғланишлар занжирчала ркўринишда тузилишига олиб келади. Биринчи жойлашиш анизотроплик хоссаларини пайдо қилади, молекулалараро таъсирнинг заифлиги оқувчанлик хоссасини аниқлайди.
Суюк кристалларнинг уч хили: нематик, смектик ва холектерик суюқ кристалллар мавжуд.
1. Нематик суюқ кристалл (юнонча «нема»-тола). Бундай кристалларда молекулалар ўклари бир-бирига параллел йўналган, аммо молекулаларнинг ўзи бир бирига нисбатан ихтиёран силжиган (7.2- чизма). Оқибатда бундай моддада молекулаларнинг чизиқий йўналганлиги
7.2. Нематик сюқ киристал
вужудга келади. Нематик кристаллар оптик жихатдан бир ўқли ва мусбат бўлади. Молекулалар ўқлари йзналиши билан бирдай бўлган оптик ўкка параллел равишда ёруғлик тарқалиши тезлиги мазкур ўққа тик йўналишдаги ёруғлик тезлигидан катта (VN>V1). Бинобарин, оддий нур ва нооддий нур синиш кўрсаткичлари хам тенг эмас, яьни nn < n1, бу эса мусбат кристаллар электр ва магнит майдонлар билан ўзаро таъсирлашади демакдир Неъматик кристалл бўлган параазоксианизолнинг (у бу холатда 116 °-136° С ораликда булади) қовушоқлиги оқим йўналишига тик бўлган кучсиз магнит майдонда кучли даражада ўзгаради
7.3-чизма. Смектик суюқ кристалл.
2. Смектик суюқ кристал (юнонча смегма-совун). Бундай кристалларда молекулалар бир бирига параллел йуналган бир молекула қалинлигидаги ясси қатламларга тизилган бўлади (7.3- чизма).
Смектик суюқ кристалл мисоли совун пуфаг пардасидир (7.4-чизма), унинг ташқи ва ички сиртлари смектик қатламлардир. Сиртий қатламлардаги совун молекулаларининг ўзаро тортилиши пуфагининг барқарор бўлиши учун зарур бўлган сиртий тарангликни вужудга келтиради. Совун пуфагини шиширганда ва унинг ўлчами каттайганда парданинг совун эритмаси эркин молекулалар қатламларида жой эгаллаб пуфакиинг диаметрини орттиради. Пуфак қисилганда совун молекулалари қатламларидан қисиб чиқаради ва яна эритмага ўтади.
3. Холестирик суюкқ кристаллар. Таркибида холестирин бўлган кўп бирикмалар суюқ кристалл фазаси хосил қилганидан бу ном келиб чиққан (холестириннинг ўзи бундай фаза хосил қилмайди). Холестерик суюқ кристаллар смектик-нематик турдаги аралаш тузилишга эга бўлади.
Уларда молекулалар. смектиклардагига зхшаш, параллел қатламларда жойлашади (7.4- чизма), лекин хар бир қатломда молекулалар ўқларинемати турдаги қатламларга
7.4-чизма. Холестерик суюқ кристалл.
параллел бўлади. Хар бир катлам кўшни катламга нисбатан муайян бурчакка бурилади. Холестерин молекуласи метил СН3 гуручлар билан ясси тузилишга эга, метил гуручлар эса молекула текислиги устида ва остида жойлашган. Х хсил буўадиган учлик жойлар хар бир қатламда молекулалар ўқларининг олдинги қатлам ўқларига нисбатан ўртача 15' га бурилишига сабаб бўлади. Натижавий бурилиш қатламлар сони ортган сайин ошиб бориб - 300 қатламга тенг қадамли слиралсимон тузилиши хосил қилади.
Холсстеринлар оптик жичатдан бир ўқли ва манфий (nn>n1), молекулалари ўқлари йўналишларн (нематик ва смектик кристаллардан фарқли райвишда) оптик ўққа тик бўлади. Холестериннинг спиралсимон тузилиши оптик активткнинг, яъни ёруғлик қутубланиш тезлигининг бурилишига сабаб бўлади. Молекуляр қатламларга тик бўлган оптик ўқ бўйлаб ўтаётган чизикий қутбланган ёруғлик ўз электр векторининг йўналишини изчил равишда спирал бўйича муайян бурчакка ўзгаргириб боради, бу бурчак кристал капинлишга пропорционал бўлади.