Рақамли графика ва ultra pixel



Download 323,49 Kb.
Pdf ko'rish
Sana25.02.2022
Hajmi323,49 Kb.
#302138
Bog'liq
2 5436093038000608165



РАҚАМЛИ ГРАФИКА ВА ULTRA PIXEL. 
М.М.Нуруллаев., М.М.Нафасов. 
(БухМТИ, АКТ кафедраси) 
Бугунги кун нафақат техника балки технологиялар тараққиёти билан ҳам 
ўз аҳамиятини бойитмоқда. Визуал маълумотлар сифатини оширишга 
қаратилган шундай технологиялардан бири бу UltraPixel дир. Тасвирга олиш 
сифати кўрсаткичларига нисбатан ишлатилаётган бу термин ўзида ранглар 
билан ишлашнинг кўплаб алгоритмлари ва афзалликлари жамланган. UltraPixel 
кўпинча мобил телефонлар камерасига нисбатан қўлланилмоқда. Аксарият 
рақамли камералар сифат кўрсаткичи мегапиксел бўлиб, улар дюмда 
жойлашган нуқтлар сони билан белгиланарди. Одатда камераларнинг ишлаш 
тамойили ранг фильтрларининг Байер массивига асосланади. Бундай 
камераларнинг кичик бир сири унинг техник кўрсаткичларида намоён бўлади. 
Аниқроғи матрицадаги рангни сезувчан элемент(сенсел)ларнинг сони 
ҳақиқатдан ҳам неча деб кўрсатилган бўлса шунга тенг. Бироқ муаммо 
шундаки, уларнинг ҳар бири фақат битта рангни кўра олади (кўк, яшил ёки 
қизил). Шундай экан айтилган кўрсаткич фақат оқ-қора муҳитда тўлиқ бўлиши, 
рангли муҳитда эса ҳар бир пикселнинг якуний ранги бир нечта (қоидага кўра 4 
та) сенселнинг кўрсатмасига биноан нтерпояцияланади. 
расм 1. Рангли фильтрларнинг Байер массивига асосан матрицани қуриш. 
Рангли фильтрлар Байер массивининг қўшимча эффетларидан, яна бири 
матрицадан олдин ўрнатиладиган ва тасвирни енгил бўялишини таъминловчи 
фильтрлардан фойдаланиш заруриятидир. Шунинг учун одатдаги камераларда 


масштаб 100% бўлганда қўшимча дастурий юксалтиришларсиз сурат анчагина 
хира бўялгандек кўринади. 
UltraPixel технологиялари матрица тамойили жиҳатидан бошқача 
тузилишга эга. Унда рангни сезувчи элементларнинг 3 та қатлами қўлланилади. 
Биринчи қатламдаги элементлар кўк рангга нисбатан сезгир, иккинчиси яшил 
ва учинчиси қизил рангга сезгир бўлади. Бундай уч қатламли сенсель UltraPixel 
матрицасининг ринлиг сабабли рангли аълумотларни тўлиқ ва тезда абул 
қилади.
расм 2. Уч қатламли матрицадаги сенселлар. 
UltraPixel технологияли камераларнинг пикселлари одатдаги пикселардан 
анчагина катта бўлади. Шунинг учун улар матрицада кўпроқ жойни эгаллайди. 
Айнан шу сабабли бундай камераларда пикселлар сони кам бўлсада сифат 
анчагина яхши бўлади. UltraPixelнинг пиксели 2,0 микрон бўлиб, одатдаги 1,4 
микронли пикселларга қараганда икки марта кўпроқ жой эгаллайди. Масалан 
UltraPixelнинг 8 мегапикселли ечимлари 1,1 микронли 13 мегапикселли 
матрицаларга нисбатан кўп жойни банди қилади. 
расм 3. Матрицалар ўлчами. 


Бундай матрицанинг яна бир афзаллиги ҳар бир тасвир файли ўлчамининг 
кичиклигида. Шу сабаб уни сиқишга ҳожат қолмайди ва уни сақлашда, 
нусхалашда, серверларга юклашда ёки унга турли хилдаги мурожаатларни 
амалга оширишда қулайлик яратади ҳамда тасвирнинг бошланғич сифатини 
йўқотмайди. 
UltraPixel 
матрицаси айтарли даражада катта пикселлар билан 
характерланганлиги учун 13 мегапикселли камераларга нисбатан рангларни 
300% га кўпроқ қамраб олиши мумкин. Шу билан бирга: 

Доимий автоматик фокуслаш ва бошқа имкониятларга эга тасвирни 
қайта ишлайдиган НТС Image Chip процессори; 

Смартфонлар камераси орасида энг кенг бўлган F2.0 диафрагмаси. 
iPhone 5 га нисбатан 44%, Samsung GS3 га нисбатан 69% кўпроқ 
рангларни ўтказиш; 

Штативсиз олинган тасвирни оптик турғунлаштириш: 
расм 4. Диафрагмалардаги фарқлар. 
UltraPixel технологияси кўпчилик ишлаб чиқарувчилар орасидаги ягона фикр 
“Мегапикселлар сони қанча кўп бўлса, тасвирда шунчалик яхши сифат”га 
барҳам берди. Тасвирнинг сифатли чиқиши учун матрица ва тасвирни қайта 
ишлаш процессорининг аҳамияти муҳим эканлигини кўрсатиб берди. 

Download 323,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish