Асосий касалликнинг баёии


Болалар қичимаси (строфулюс)



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Болалар қичимаси (строфулюс).
Қичималар гуруҳига кирувчи ва ўзига хос 
хусусиятлари билан улардан ажралиб турувчи дерматоз. Касаллик чиллага дучор бўлган 
болаларда кузатилади. Кўпинча улар ҳаѐтининг биринчи йилларидаѐқ намоѐн бўлади. 
Қичима ривожланишида озиқ-овқат маҳсулотларидан келиб чиққан аллергия асосий роль 
ўйнайди. Сенсибилизация ҳолати кўпинча сигир сути, балиқлар, цитрус мевалари, 
қўзиқорин, қулупнай, ертут, турли ширинликларга нисбатан рнвожланади. Эмлашда 
қўлланиладиган зардоблар, антибиотиклар, сульфаниламидларни қўллаш натижасида 
шаклланган сенсибилизация ҳам қичимага олиб келиши мумкин. Строфулюс ривожланишида 
ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари ѐки улар фаолиятининг бузилиши ҳам муҳим 
патогенетик аҳамиятга эга. Бу ҳолатлар оқибатида ривожланган аутоинтоксикация ва 
аутосенсибилизациялар строфулюсни шакллантиради. 
Касалликнинг дастлабки белгиси қаварчиқдир. Бўртмалар тана терисида, думба 
соҳасида, қўл-оѐқларнинг ташқи юзаларида жойлашади. Бўртманинг ўртасида тугунча пайдо 
бўлади. Тугунча тариқ катталигида, қаттиқ, кучли қичишиш билан кечади (папулѐз 
строфулюс дейилади). Строфулюснинг бошқа клиник тури борки, бунда тугунчалар учида 
пуфакча ҳосил бўлади (тугунчали - пуфакчали қичима дейилади). Тугунчаларнинг учида 
пуфак пайдо бўлиши мумкин (пуфакли қичима). Қичишиш оқибатида қашланган
қичишиш излари кўпинча геморрагик қатқалоқлар билан қопланади. Қичима су-рункали 
кечади. Овқатланишнинг бузилиши, турли касалликларда антибиотиклар ва бошқа 
препаратларни узоқ муддат қўллаш бу касалликнинг тез-тез қайталаниб туришига сабаб 
бўлади. Кейинчалик строфулюс нейродермитга ўтади, ўсмир ѐшдаги болаларда эса катталар 
қичимасига айланади. Строфулюсни эшакемдан фарқлашда дермографизм усули ѐрдам 
беради. Қичимага чалинган бемор терисида қаттиқ таѐқчанинг юргизилиши оқимтир чизиқ 
пайдо бўлишига олиб келади (оқ дермографизм). Эшакемда эса тўмтоқ таѐқча юргизилган 
жойларда тери қавариб, бўртиб чиқади, қичишиш пайдо бўлади (эшакем дермографизми деб 
аталади). Шунингдек строфулюсга чалинган беморларда товон ва қорин рефлекси камайган, 
териси қуруқ. Лимфоаденопатия кузатилади. Қонда эозинофилия, лимфоцитоз ва ЭЧТ
ошади. 


Эшакем ва қичимани даволашда парҳезнинг муҳим аҳамияти бор. Бунда гипоаллерген 
парҳез буюрилади. Антигистамин дорилардан тавегил, задитен, фенкороллар яхши фойда 
қилади. Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ишини яхшилаш мақсадида рибофлавин, кальций 
пантотенат, витаминлардан аскорбин ва никотин кислоталари, шунингдек пиридоксинлар 
қўлланилади. Томирлар ўтказувчанлигини сусайтириш ва капиллярлар ишини 
нормаллаштириш учун эшакемда кальций препаратлари (кальций глюконат, кальций 
хлорид, кальций глицерофосфат) ва аскорутинлар берилади. Строфлюсда терининг 
қуруқлиги ва оқ дермографизм туфайли кальций препаратлари тавсия этилмайди. Қичимада 
тинчлантирувчи дорилар ва транквилизаторларнинг нафи кўпроқ тегади. 
Сурункали эшакемда ва оғир кечадиган строфулюсда кортикостероидлар билан 
анаболик стероидларни бирга қўллаш яхши самаралар беради. 
Маҳаллий қўлланиладиган дориларнинг нафи камроқ бўлади. Кўпинча эшакемда 
ментол суви суртиш билан кифоя қилинади, холос. Қичимада эса нафталан ва рух 
малҳамлари (2-3%), стероид малҳамлар (преднизолон, флуцинар, фторокорт) суртилади. 
Физиотерапевтик усуллар (диатермия, фонофорез, ультрабинафша нурлар) қичимада 
кутилган яхши натижалар беради.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish