Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Оддий дерматитлар.
Оддий (артифициал) дерматитларда терининг зарарланиши
фақатгина ташқи таъсиротлар таъсир этган жойдагина кузатилади. Бунда яллиғ-ланишга 
сабаб бўлган омилларнинг таъсир даражасига қараб зарарланган соха терисида қизариш ва 
шиш пайдо бўлиши (эритематоз дерматит) ѐки тери қизарган жойда пуфак ва пуфакчалар
юзага келиши мумкин (буллѐз дерматит). Шунингдек, яллиғланиш жараѐни яра пайдо 
бўлиши ва терининг нобуд бўлиши (некроз) билан кечиши мумкин (некротик дерматит). 
Бошқача қилиб айтганда, оддий дерматитда яллиғланиш жараѐни одатда ўткир ўтади.
Бироқ ѐш болаларда оддий дерматитлар кийим-кечак ва пойабзалнинг, шунингдек паст 
ва юқори ҳароратнинг узоқ вақт давомида таъсир этиши натижасида ҳам шаклланади. 
Бундай оддий дерматитлар сурункали кечади. Сурункали давом этадиган оддий дерматит-
ларда ҳам терининг қизариши, шишиши ва сувчираши, пуфак, пуфакча, шилиниш ва эрозия 
каби белгилар пайдо бўлади. Аниқ йиғилган анамнез, жумладан, терига таъсир этган 
омилларни аниқлаш уни аллергик сурункали дерматитлардан ажратишда ѐрдам беради. 
Аллергик дерматитлар.
Бундай дерматитларнинг клиник белгилари асл полиморфизм
билан таърифланади. Бунда терининг яллиғланиш реакцияси яллиғланган доғ (эритема), 
пуфакчалар, тугунчалар ва сувчираган соҳалар шаклланиши билан ўтади. Терининг 
яллиғланишига сабаб бўлган омилнинг турига қараб тошмаларнинг тури ва табиати турлича 
бўлиши мумкин. Масалан, овқат маҳсулотларининг сенсибилизацияси натижасида
шаклланган аллергик дерматитларда кўпинча пушти рангли эритемалар ва пуфакчалар 
пайдо бўлса, доривор моддалардан пайдо бўлган аллергик дерматитларда эса йирик-
йирик пуфаклар ва геморрагик доғлар кўп кузатилади. Умуман олганда аллергик 
дерматитларнинг икки тури тафовут этилади: контакт аллергик дерматитлар (КАД) ва 


токсик аллергик дерматитлар (ТАД). Контакт аллергик дерматитлар аллергенларнинг терига
бевосита таъсир этиши натижасида юзага чиқади. Бунда терининг сезувчанлигини оширувчи 
моддалар бевосита терининг аллергик яллиғланишига олиб келади. Токсик аллергик 
дерматитлар аллергенларнинг бемор организмига нафас олиш ва ҳазм йўллари орқали 
таъсири натижасида, шунингдек, турли-туман кимѐвий моддаларни томир ичига ва мушак 
орасига юбориш оқибатида шаклланади. Токсик аллергик дерматитлар токсидермиялар деб 
ҳам аталади. Сабаби ТАД да организмга теридан бошқа йўл билан киритиладиган модда 
нафақат сенсибилизация, балки интоксикация (заҳарланиш) ҳам келтириб чиқаради. 
Маълумки, сенсибилизация пайдо қиладиган модда организмга икки ва ундан ортиқ марта 
киритилиши лозим. Демак, бемор анамнезида юборилгани тахмин қилинган аллергик 
моддани сўраб-суриштириш касаллик табиатини аниқлашга ѐрдам беради. Аллергик 
дерматит ташхиси аллергик синовлар қўйиш йўли билан тасдиқланиши мумкин. 
Оддий дерматитларни даволашда дастлаб яллиғланишга сабаб бўлган омилнинг 
таъсирини тўхтатиш лозим. Сўнгра яллиғланишга қарши ташқи маҳаллий даво чоралари 
қўлланилади. Бунда яллиғланиш белгилари ҳисобга олиниши даркор: пуфакларни очиб 
яллиғланиш суюқлигини чиқариб юбориш; бактерицид эритмалар (калий перманганат, 
риванол) билан ювиш; рух, ихтиол ва шунга ўхшаш бошқа антисептик малҳамлар суртиш; 
терининг сувчираган соҳаларини кумуш нитрат ѐки танин эритмаси билан намлаш; стероид 
малҳамлар қўллаш; Кастеллани суюқлигини суртиш ва ҳоказо. 
Аллергик дерматитларни даволашда ҳам сенсибилизацияга сабаб бўлган аллергенни 
аниқлаб, уни бекор қилиш даволашдаги биринчи талаб ҳисобланади. Чуқур интоксикация 
билан кечаѐтган токсидермияларда ошқозон ва ичакларни ювиш, сийдик ҳайдовчи 
моддаларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Шундан сўнг, сезувчанликни сусайтирадиган ва 
яллиғланишга қарши дори-дармонлар қўлланилади: 
а) антигистамин моддалар (димедрол, тавегил, задитен); 
б) кальций препаратлари (кальций хлорид, кальций глюконат); 
в) витаминлар (аскорбин кислота, рутин). 
Маҳаллий даволашда қўлланиладиган дорилар ичида кортикостероид малҳамлар 
(преднизолон, фторокорт, лоринден ва ҳоказо) яхши наф беради. Аллергик дерматит-ларнинг 
оғир формаларида натрий гипосульфит ѐки Рингер эритмасини томир ичига юбориш, 
глюкокортикоидларни қўллаш беморларни кўнгилсиз оқибатлардан сақлаб қолади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish